
Buvayda xabarlari️
Buvayda Xabarlari
📢
– Buvayda tumanining eng so‘nggi yangiliklari, dolzarb voqealari va hokimlik matbuot kotibi Asadbek Shokirovning shaxsiy qarashlari shu yerda!
🌍
🔔
Yangiliklar va e'lonlar
📝
Tuman hayotining eng muhim masalalari
👤
@Asadbek_Shokirov
#расмий
📢
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ “ҲАЖ” ВА “УМРА” МАРКАЗИ ЯНГИ УМРА МАВСУМИНИ 2025 ЙИЛ АВГУСТ ОЙИДАН БОШЛАНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
🕋
30 йилдан зиёд амалий тажриба асосида зиёратчиларимиз учун
10 кунлик махсус
умра дастури таклиф этилади.
✅
Дастур доирасида:
✈️
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
🕌
3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
🚌
Замонавий автобуслар хизмати;
🏨
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
🍲
3 маҳал мазали таомлар;
📿
Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
🕋
Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
🖼
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
🌙
Тажрибали ишчи гуруҳи, имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, сафарни осон ва хотиржам ўтишини таъминлайдилар.
📞
Фарғона вилояти Ҳаж ва Умра Маркази:
📲
+998902723477
📲
+998911075500
📲
+998972073487
#дилдаги_гапларим
💐
ОНАЖОНИМ
,
ЖОНИМ ОНАМ...
Мен нима қилибман таҳсинга лойиқ,
Нуқул Сизга ташвиш келтирдим она.
Доим йўлларимга кўз тикиб, интиқ,
Дуолар қиласиз мен учун яна.
Минг бора таъзимлар айласамда ҳам,
Узолмасман Сиздан қарзимни онам.
Мен нима қилибман Сиз учун аҳир,
Ўзимни ўйладим ҳар лаҳза, ҳар дам,
Онажон қайда бор мендек тошбағир,
Мен учун ҳамиша кўзларингиз нам,
Яна юз йил Сиз деб яшасамда ҳам,
Сиздан узолмасман қарзимни онам.
Саҳар дуо қилиб айтасиз тилак,
Ғамгин кўзингизни тўлдириб ёшга,
Менга дунё керак, менга пул керак,
Сизга нима керак, ўзимдан бошқа,
Маккага елкамда олиб борсам ҳам,
Сиздан узолмайман қарзимни онам.
Мен нима қилибман Сиз учун она,
Сиз мени севганча сева олмадим,
Қалбимда армонлар қилди тантана
Шу шеърни ҳам эплаб ёза олмадим.
Кўзимда ёш она, қўлимда қалам,
Сиздан узолмайман қарзимни онам.
😢
Онажоним менинг, жаннатим онам...
☝🏻
Камтарлик ҳақида...
Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?!..
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам,
Ўтма ғурур остонасидан,
Пиёлани инсон шунинг-чун,
Ўпар доим пешонасидан.
❗️
Эй солиҳ банда! Сен шуни билгилки, такаббур ва манманлик энг ёмон одатдир. Бу Аллоҳга душман бўлиш деганидир. Чунки кибр ва улуғлик ёлғиз Аллоҳга хос.
#миллий_Фарғона
🕊
Миллий дўппи - миллат ғурури
💐
Жаннатмакон Фарғонада миллийлигимизни улуғлаш ва қадрлаш бўйича чиройли анъана йўлга қўйилди.
🕌
Вилоятимиздаги масжидларда саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан ўзбек миллий дўппилари масжидга келаётган аҳолимизга эхсон қилинмоқда.
🕌
Жума айёмида Ўзбекистон туманидаги масжидларга ташриф буюраётган аҳолига миллий дўппиларимиз тарқатилди.
#Ислом_ва_олам
📚
Диний ва дунёвий илмлар...
✅
Диёнатли мусулмонлар шаръий илмларни яхши ўзлаштиради, фарзанд тарбиясида ҳам шаръий аҳкомларга алоҳида эътибор қаратади. Бу яхши, албатта.
✅
Аммо дунёвий илмларни Исломдан айириш динимизга бегона, умматимизга хос бўлмаган ҳолат!
✅
Ислом уммати шаръий илмларсиз ҳаёт кечиролмаганидек, дунёвий илмларсиз ҳам яшай олмайди.
✍🏻
Доктор Роғиб Саржоний - Ислом ва олам китобидан
.
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
68 ёшни
қарши олди.
Туман ҳокими Матбуот котиби
✅
https://t.me/AsadbekShokirov_blog
#оила_масъулият
☝🏻
Оилам, рўзғорим, тирикчилик деб юрган
одам...
🤲🏻
Сизлар кўриб турган йигит "оилам", "рўзғорим", "тирикчилик" деб кетаётган бўлса, у Аллоҳнинг йўлида кетаётган одамдек бўлади...
✍🏻
Шукуруллоҳ домла Эгамбердиев - Тошлоқ тумани "Абу Ҳанифа" масжиди имом-хатиби
📹
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 19 июндаги 03-07/3604-сонли хулосаси асосида тайёрланди
#миллий_Фарғона
🕊
Миллий дўппи - миллат ғурури
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.
🕌
Жума айёмида Бағдод туманидаги масжидларга ташриф буюраётган аҳолига тадбиркорларимиз томонидан миллий дўппиларимиз эхсон қилинди.
#videorolik
#umra
❗️
Farg'ona shahrida “Umra” tadbirlarini noqonuniy tarzda tashkil etayotganlarga nisbatan tegishli tartibda choralar ko'rildi
📲
Batafsil videorolikda
🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
❗️
Hurmatli yurtdoshlar! Bir umrlik orzuyingizni amalga oshirish yoʻlida aldanib qolmang!
❗️
"Haj va Umra biznesi" bilan shugʻullanayotgan firibgarlardan ehtiyot boʻling! Yaqinlaringizni ham ogohlantirib qoʻying!
#миллий_Фарғона
💥
Тошлоқ туманида ўзбек миллий дўппилари бепул тарқатилди.
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.
🕊
Миллий дўппи - миллат ғурури