
DUNYO XABARLARI
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР
❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича:
https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari
😱
Bunaqa narxga konditsioner?! Qayoqqa yozilgan bu?!
❄️
Hisense AS-12HR4SVDTD — endi atigi
2,999,999 so‘m
📦
24 oyga bo‘lib to‘lang
🔥
Issiqda o‘tirib qolmang — sovuqni uyga olib keling!
—
😱
Кондиционер по такой цене?! Это точно не шутка?!
❄️
Hisense AS-12HR4SVDTD — всего
2,999,999 сум
📦
Рассрочка на 24 месяцев
🔥
Не варитесь в жаре — пусть холод придёт к вам домой!
71-209-99-44
texnomart.uz
👇
Obuna bo'ling:
@texnomart
💡
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди: биринчи марта ёзги истеъмол ҳажми қишги истеъмол ҳажмини ортда қолдирди
2025 йил 16–21 июль кунлари кузатилган аномал иссиқ туфайли мамлакат энергетика тизимида тарихий юқори кўрсаткичлар қайд этилди:
🔸
18 июль куни умумий электр истеъмоли 272,6 млн кВт•соатни ташкил қилди — бу нафақат қишки максимум (271,8 млн), балки аввалги ёзги рекорд (253,3 млн)дан ҳам юқори.
🔸
Электр тизими юкламаси кеча соат 17:00 да 13,3 ГВтга етди (солиштириш учун: 2024 йил қишда — 12,5 ГВт, ёзда — 11,8 ГВт) бўлган.
👉
@dunyo_xabarlari
🇮🇳
Ҳиндистонлик аёл ногирон эрини кўтариб 150 км масофани босиб ўтди
Канвар Ятра муқаддас маросимида аёл фалаж бўлиб қолган эрини 150 км масофага орқасига опичлаган ҳолда қатнашган.
Канвар Ятра маросими — ҳиндлар орасида машҳур бўлган диний юриш бўлиб, унда Шивага сиғинувчилар оёқ яланг 100 километрлаб йўл босиб, муқаддас Ганг дарёсидан сув олиб келишади.
👉
@dunyo_xabarlari
🇵🇸
Ғазо секторида деярли ҳар куни гуманитар ёрдамга навбатда турганлар ҳалок бўлмоқда
У ерда озиқ-овқат тарқатишнинг янги тизими йўлга қўйилган — ва бу иш бермаяпти.
Бу вақтда чегара ҳудудда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури томонидан юборилган инсонварлик ёрдамини олиб келган 25 та юк машинаси турганди.
Ғазо ССВ бундан бир кун олдин, 19 июл куни исроиллик ҳарбийлар Ғазо гуманитар фондининг (GHF) инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш маркази яқинида камида 32 кишини ўлдиргани ҳақида хабар берганди.
👉
@dunyo_xabarlari
🇧🇩
Бангладешда самолёт қулаши оқибатида вафот этганлар сони 27 нафарга етди
Жумладан, 25 нафар бола, ўқитувчи ва учувчи ҳалок бўлган.
Ҳукумат мотам эълон қилди.
👉
@dunyo_xabarlari
🇺🇿
🇨🇭
Ўзбекистон Швейцария билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлади
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Швейцария билан музокаралари якунланган.
Бу бўйича протокол кеча, 21 июль куни имзоланган. Швейцария Ўзбекистон билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлаган 25-давлат бўлди.
👉
@dunyo_xabarlari
🇹🇷
Туркияда ёнғинлар деҳқонларнинг ҳосилларини нобуд қилди.
Биледжикдаги деҳқонлар кўз ёш билан ҳосилининг ёнишини кузатаётгани айтилмоқда.
👉
@dunyo_xabarlari
🇰🇬
🇺🇿
Қирғизистонда 18 ёшли ўзбекистонлик Nexia-3`да жарликка қулаб, ҳалок бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Вояга етмаган ва тажрибасиз фарзандларингизга автомобил калитини ишониб топширманг», дея огоҳликка чақирди Фарғона вилояти ЙҲХБ.
👉
@dunyo_xabarlari
🇦🇿
🇺🇿
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига киради
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефт қазиб олиш бўйича келишувга эришилди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим жорий ҳафта охирига қадар имзоланиши режалаштирилган.
👉
@dunyo_xabarlari