Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

“MUBORAK-24”

MUBORAK24

@MUBORAK24
- Xabarlar Informatsion kanaliga xush kelibsiz !!
Murojaat uchun !!
@SafarovD_blok
@Elyorbek_0003
@BunyodBoymurodovich
Расмий ҳамкор:
https://t.me/Mashal_uzbekistan

Subscribers
43 300
Post views
3 520
ER
8,67%
Posts
81 357
July 14, 13:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тезкор
⚡️
Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди
Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – Президентнинг матбуот котиби этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у аввалги — Президентнинг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 12:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди
У шу муносабат билан мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди. ПА раҳбари Саида Мирзиёевага жами беш нафар ўринбосар тайинланди.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 10:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Жаҳонгир Туляганов иши бўйича суд қарорини бекор қилди
Бугун Тошкент шаҳар суди апелляция қарори билан Шайхонтоҳур туман судининг 3 июнда блогер Жаҳонгир Тулягановга нисбатан чиқарган қарорини бекор қилди.
Иш қайта суриштириш учун Шайхонтоҳур туман ИИОга юборилади.
Туляганов МЖтК 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми билан жазога тортилган эди.
⚖️
Қарордан норози томон 6 ой ичида Олий судга шикоят ёки протест киритиши мумкин.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 09:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

#диққат
🔥
Ўзбекистонда янги аномал даражадаги иссиқлик тўлқини кутилмоқда
🥵
Эртадан ҳарорат кескин ошади. Прогнозларга кўра, жуда иссиқ об-ҳаво шанба кунигача сақланиб туради. Кундузги пайтда ҳаво ҳарорати +44°C даражагача етади!
Эҳтиёт бўлинг қуёш остида узоқ юрманг, кўпроқ сув ичинг ва болалар ҳамда кекса инсонларга алоҳида эътибор қаратинг!
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 07:21

#ДИҚҚАТ
СВЕТ ЎЧИРИЛАДИ !!!
Айни дақиқалардан бошлаб “Машъал”, “Туркман”, “Геолог”, “Шейх” ва “Ўзбекистон” МФЙ ларида бугун соат 17:00 га қадар свет ўчирилади.
Барчани огоҳлантиринг ва эҳтиёт чораларини кўринглар !
👉
https://t.me/Dilshod_Safarov

July 14, 07:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Эълон
💳
Муҳиддинова Нилуфарга тегишли пластик карточка топиб олинган
☎️
Мурожаат учун:
+998912255555
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 07:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

Йоҳим Лёф Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 3+1 шартнома имзолаши кутилаяпти.
Унутманг Йоҳим Лёф, Пахтакор собиқ устози Шота Арвеладзедан кўп маош олмайди.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 06:53

Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак тумани 1978 йил 13 сентябрь куни ташкил топган.
Туман маркази - Муборак шаҳри!
Майдони 3,07 минг км². Аҳолиси 94 минг кишидан кўпроқ. Ғарбда Бухоро вилояти, шимолида Навоий ва Самарқанд вилоятлари, шарқда вилоятнинг Косон тумани, жанубида Касби ва Миришкор туманлари билан чегарадош.
Туманда "Муборакнефтгаз" корхонаси ва унга қарашли "Зеварди", "Кўкдумалоқ", "Алан", "Ўртабулоқ", "Култак", "Помуқ", "Шимолий Ўртабулоқ" ва "Курик" газ конлари ишлаб турибди.
Муборак туманида 8 та объект Моддий маданий меросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Туманда жами 2 та археология яъни Занжирсаройтепа (XIII аср), Ишонбоғтепа (XVIII аср), шунингдек, 3 та архитектура ёдгорлиги - "Бекча Сардобаси" (XVI аср), "Маймана Сардобаси" (XIV аср), "Сўфи эшон" мақбараси (XIV аср) давлат муҳофазасига олинган.
Шунингдек, туманда "Машъал" футбол клуби ҳам бор.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24

July 14, 06:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

Фарғонада спортчи атайлаб машинада уриб кетилиши оқибатида ҳалок бўлди
.
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
═════ ❁✿❁ ═════

July 14, 06:28
Media unavailable
1
Show in Telegram