
Ohangaron — Olmaliq
Olmaliq shahridagi eng yirik va ommabop, axborot yetkazuvchi “
@Ohangaronovozi
” telegram kanaliga xush kelibsiz!
• Reklama;
• E’lon;
• Murojaat uchun:
@OLMALIQAHLI_BOT
Muloqot guruhi:
@olmaliqahli
⚡️
⚡️
⚡️
Бугун Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтади
.
@Ohangaronovozi
“
Ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган
ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш,
энг аввало,
“маҳалла еттилиги”нинг ягона жамоа бўлиб ишлашига
бевосита боғлиқ
”,
– деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, маҳалла раиси бошчилигидаги “еттилик”нинг ҳар бир вакили
ўзига масъулият олиб, юқорида қўйилган вазифалар ижроси бўйича мурожаат билан чиқиб, бир йиллик дастурини аҳолига эълон қилиши
муҳимлиги таъкидланди.
Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам
ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди
. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, оммавий ахборот воситалари орқали
қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш
топширилди.
Йиғилиш давомида ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот қилинди.
Facebook
|
Instagram
|
X
Маҳалланинг озодалиги шу ерда яшаётган аҳоли, “маҳалла еттилиги”, ҳокимнинг “юзи”. Шундай бўлса-да,
айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаётгани
кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, бутун республикада
тозалик ва озодалик ойлиги
эълон қилинади.
Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими
кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шартлиги
қайд этилди.
Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарларига бугуноқ
24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш
топширилди.
“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.
Ички ишлар вазирлиги
ва
Миллий гвардияга
чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш
ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб,
шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш
топширилди.
Facebook
|
Instagram
|
X
Шароит қилиб берилгани учун жойларда
хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари
барпо этилди.
Шу билан бирга,
маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш
учун
тадбиркорларга қўшимча енгилликлар
берилади.
Энг аввало, вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.
Шаҳар ва вилоят марказида
тадбиркорлар томонидан қурилиб,
пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.
Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида
фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
Facebook
|
Instagram
|
X
Туман ҳокимлари берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб,
“маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши
зарурлиги қайд этилди.
Масалан, Нориндаги
Шўрариқ маҳалласи
а
трофидаги яна 6 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга
айланмоқда. Бундан руҳланиб,
“Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан!”
, деб
ўнлаб тадбиркорлар
ташаббус билан чиқди.
Атрофидаги 6 та маҳалла штатидан тўғри фойдаланиб, тежалган маблағ ҳисобидан
архитектор ва урбанист жалб қилингани
натижасида ушбу
7 та маҳалла қиёфасини бутунлай ўзгартириш учун имконият
пайдо бўляпти.
“
Чунки тадбиркорлар ишини бошлаш ва бизнесини кенгайтириш учун,
биринчи навбатда, яхши жой сўраяпти
.
Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!
Фақат мутахассис билан шу жойнинг
лойиҳасини тайёрлаб, инфратузилма қилиб бериш керак!
”,
- деб вазифа қўйди Президент.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Ислоҳотлар штаби билан бирга биринчи босқичда
33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни ана шундай ёндашув асосида йўлга қўйиш
топширилди.
Facebook
|
Instagram
|
X
Бир ой олдин
“Ташаббусли бюджет”
бўйича янги қарор қабул қилиниб, маҳаллада
одамларнинг ўзи фаол бўлиб бошлаган лойиҳаларга кўмак берадиган тизим
жорий қилинди. Бунда қайси маҳаллада
аҳоли йўл, сув, мактаб, боғчани таъмирлашни бошлаган бўлса, харажатининг ярмини давлат кўтаради
. Бу мақсадлар учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага
500 миллиард сўм
ажратилади.
Президентимиз бу борада
яна бир янгиликни
эълон қилди. Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб,
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини
эълон қилади.
Бунда
100 таликка кирган маҳаллага
“Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича
инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади.
Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига
қўшимча 2 миллиард сўмдан
ажратилади.
Қонунчилик палатаси депутатларига
ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун
ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ
берилади.
Маҳалла ҳудудида
санитария, экология ва ноқонуний қурилиш
бўйича
жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади.
Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб
ҳар йили 200 миллиард сўмдан
ажратилади.
“
Ана шу айтиб ўтган
бешта манба
ҳисобидан келгуси бир йил учун
2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ
беряпмиз
”,
– деди Президент.
Facebook
|
Instagram
|
X
Президент
маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига
алоҳида эътибор қаратди.
Ўтган ҳафта имзоланган қарорга мувофиқ,
Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман
ва
330 та оғир маҳалла
белгилаб олинди.
Бу туманларнинг ҳар бирига
100 миллиард сўмдан
, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса
5 миллиард сўмдан
маблағ ажратилади.
Жаҳон банки
ва
Ислом тараққиёт банкидан
жалб қилинган
100 миллион доллар
ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.
Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги
“драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси
учун
яна 2 триллион сўм
берилади.
Умуман, бу
дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ
йўналтирилади.
Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани
белгилаб, уларга
5 миллиард сўмдан
йўналтириши, яна
236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши
шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook
|
Instagram
|
X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида
маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш
масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Маҳаллада
“еттилик” тизими
жорий қилиниб, кредит, субсидия, компенсация, моддий ёрдам ажратиш каби
100 дан зиёд хизматлар маҳалла даражасига туширилгани
ҳисобига
7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқди, ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди
. Шунингдек,
3,5 минг маҳалла қиёфаси замонавий кўринишга келди.
Маҳалла раисларининг ваколат муддати
3 йилдан 5 йилга
узайтирилди. Улар бошчилигида
“еттилик” вертикал тизими
яратилди,
етарли шароит, ресурс ва ваколатлар
берилди.
Маҳалладаги
ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, иш ўрни яратиш учун
маҳаллаларга
банкир ва солиқчилар боғлаб берилди
, инфратузилмага ҳам алоҳида маблағ ажратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари булардан самарали фойдаланиб, натижа кўрсатаётган маҳаллалар кўплиги, лекин айримлари
ягона жамоа бўлиб ишлаб кетишни ҳалигача ўрганмаганини
кўрсатиб ўтди.
“
Норин туманидаги
Шўрариқ маҳалласига
борганим
вилоят ҳокимлари, республика, вилоят, туман раҳбарлари, “еттилик”ни
кўзини очиб, уларни
сифат ва компетенцияни оширишга ундаши керак
”,
– деди Президент.
Facebook
|
Instagram
|
X
#Кун_Тарихи
Бугун  11-Oктябр  Шанба :
•
🇺🇳
Халқаро қиз фарзанд куни
•
🌏
Бутунжаҳон семизликка қарши кураш куни
• 1885- йил Франсуз ёзувчиси Мориак Франсуа таваллуд топган
• 1964-йил  Леонид Брежнев СССР Комунистик партия  Марказий қўмитаси Бош котиби етиб сайланди
1984 - йил Биринчи америкалик аёл астронавт-Кетрин Салливан космосга чиқди
@Ohangaronovozi
🍁
Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
🤲
🍂
Ҳар бир нафас – инъом, ҳар бир кун – имконият!
🍂
Бугунги кун шукр ва зикрга бой, файзли ва баракали бўлсин!
🍂
Бошланган янги кун, барчамизга саодат ва омад олиб келсин!
Яқинларни янги тонг билан табрикланг!
@Ohangaronovozi