Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Qumqo'rg'on Shoh Mashrab jome masjidi🕌﷽

Qumqurgon_Masjidi

Кумкургон тумани Шох Машраб жоме масжиди телеграм расмий канали.
﷽Alhαmdυlιllαh ̲﷽

Subscribers
9 120
Post views
2 978
ER
32,33%
Posts
9 750
October 29, 00:24
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Омонмисиз, қадрдон... Муродбахш
чоршанба
тонгги муборак бўлсин!
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"
Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!
Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

https://t.me/Qumqurgon_Masjidi

October 28, 00:56
Media unavailable
3
Show in Telegram

Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг.
Айни онингизни яшанг! Яхшилигу ёмонлиги кетган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин. Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌
СЕШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 28 октябрЬ
Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз, ва жидду жаҳдингизни фақат бугунингизга қаратинг. Шундай экан, бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб огоҳ бўлиш, чин юракдан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.
https://t.me/Qumqurgon_Masjidi

October 27, 09:51
Media unavailable
2
Show in Telegram

#muftiy_minbari
#savol_javob

Айрим шубҳали шахслар чет элда туриб, турли диний саволларга жавоб беришмоқда. Биз уларни танимасак, улар ҳақида маълумотга эга бўлмасак ҳам, улардан фатво сўраш тўғрими?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 27, 09:43

МАЙНА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

1905-САВОЛ: Майна қушининг гўшти ҳалолми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қушларнинг ҳалол ёки ҳаромлиги уларнинг йиртқичлиги, яъни тирноқлари билан ов қилишига ёки ўлимтик ейишига боғлиқ. Агар қуш тирноқлари билан ов қилса, унинг гўшти ҳаромдир. Агар тирноқлари билан ов қилмаса, гўшти ҳалолдир. Майна тирноқлари билан ов қилмаслиги сабабли, гўшти ҳалол қушлар жумласига киради.
Ҳалол бўлиши бисмиллаҳ айтиб, сўйишга ҳам боғлиқ. Агар қўл билан бошини узиб ташласа, ўлимтикка айланади ва ейиш ҳаром бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar

October 27, 00:31
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги душанба  кунингиз
файзу барокатли бўлсин!
💌
Яқин инсонларингизга юборинг!

https://t.me/Qumqurgon_Masjidi

October 26, 14:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

#40_sunnat
#eshik
#odob
🚪
ЭШИК ТАҚИЛЛАТИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🕗
1. Маъқул вақтни танлаш.
Ярим кечаси одамлар ухлайдиган пайтда, жуда эрта тонгда ёки туш пайтида дам олиш вақтида эшик қоқиш одобсизлик ҳисобланади.
☀️
2. Эшикни уч марта тақиллатиш.
Чунки хонадан аҳли биринчи тақиллатганда эшитади, иккинчисида тайёрланадилар, учинчисида эса изн берадилар. Қўнғироқ чалиш ҳам эшик тақиллатиш кабидир. Шунинг учун қўнғироқни ҳам уч мартадан ортиқ чалмайди.
🚪
3. Эшикни мулойимлик билан тақиллатиш.
Эшикни хонадон аҳли қўрқиб кетадиган даражада қўполлик билан тақиллатилмайди. Шунингдек қўнғироқ тугмасини ҳам узликсиз босиб турилмайди, ҳатто хонадон эгаси ўзининг уйини тақиллатганда ҳам қўполлик билан тақиллатмасин. Чунки хонадон аҳли бундай тақиллатишда қўрқинчли бир ҳодисани рўй берганини ўйлаб қолади.

4. Эшикни уч бор таққилатишда уларнинг ўртасини ажратиш.
Ҳар тақиллатиш орасида бир муддат кутиш лозим. Токи хонадон аҳли тайёргарлик кўришга ёки эшикни очишга ургурсин.

5. Эшикнинг рўбарўсида турмаслик.
Эшикни тақиллатган шахс эшикнинг ўнг ёки чап тарафида туриши лозим, эшикнинг рўбарўсида турмайди. Чунки эшикни очган пайтда гоҳо уй аҳлининг очиқ-сочиқ, биров у ҳолатда кўришини истамайдиган ҳолати кўриниб қолади.

6. Эшик тақиллатувчи ўзини танитиши.
Изн сўровчидан хонадон аҳли “ким?” деб сўраса, “мен” деб жавоб бермасдан, исмини айтиб, ўзини танитиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Жобир розияллоҳу анҳу келиб, эшикни тақиллатди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бу?” дедилар. Жобир розияллоҳу анҳу: “Мен”, деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни (Жобир розияллоҳу анҳунинг “Мен” деган жавобини) хуш кўрмай: “Мен, мен”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
😯
7. Хонадон аҳлининг изнини кутиш.
Изн сўровчи хонадон аҳлининг уйга киришга изнини кутиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Эй, имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз”
(Нур сураси, 27-оят).
🚶
8. Изн берилмаса қайтиб кетиш.
Агар изн сўровчига жавоб берилмаса ёки “қайтинг” дейилса ёхуд уйда ҳеч ким бўлмаса, изн сўровчи қайтиб кетиши керак. Бу ушбу оятга мувофиқдир:
“Бaс, aгaр у (уй)лaрдa ҳeч кимни тoпмaсaнгизлaр, ундa тo сизлaргa изн бeрилмaгунчa улaргa кирмaнгиз! Aгaр сизлaргa “қaйтинглaр” дейилсa, қaйтиб кeтaвeринглaр! шу сизлaр учун энг тoзa (йўл)дир. Aллoҳ қилaётгaн ишлaрингизни билувчидир”
(Нур сураси, 28-оят).
Чунки хонадон аҳли ҳеч кимни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда изн сўровчи хонадан аҳлига:
“Сен хижолат бўлма, балки бирор нарса билан машғулдирсан”,
деб хижолатчиликни кетказсин.
Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ
GA
😎
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 26, 05:45
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
Аллоҳ тақводорлар билан бирга
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 26, 05:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

#mutolaa
#kalom
#oyat
#tafsirr
📖
"ХУШ КАЛОМЛАР УНГА КЎТАРИЛУР" ОЯТИНИНГ ТАФСИРИ
📚
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Фотир сурасининг "Хуш каломлар Унга кўтарилур" 10-ояти ҳақида шундай деганлар:
“Хуш каломлар ва садақанинг кўтарилиши уларнинг (Аллоҳ томонидан) қабул бўлганига ишорадир. Фаришталарнинг юксалишидан эса осмондаги манзилларига кўтарилишлари назарда тутилган. Аммо, “Аллоҳга кўтарилиш” деган маънонинг бу ўриндаги таъбири салаф солиҳлар томонидан тафвиз қилиш билан бўлса, улардан кейин келган имомлар томонидан таъвил қилиш билан бўлади."
🌙
Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Мана шу бобда Имом Бухорийнинг мақсадлари (муташобиҳ) оят ва ҳадисларининг зоҳирини оладиган мужассима жаҳмияларга раддия бериш бўлган. Аллоҳ таоло жисм эмаслиги аниқ бўлди, демак у бирор маконга ўрнашиб олишга ҳам муҳтож бўлмайди. Зеро, Аллоҳ бирор макон бўлмаган пайтда ҳам бўлган. Аллоҳ таоло фаришталарнинг кўтарилишини Ўзига нисбат бериши бу ишни шарафли эканига далолат қилади. Демак, Унга кўтарилишликнинг маъноси Аллоҳни макондан поклаган ҳолда, даражасини улуғлаш бўлади”.
📝
Рустам Охунжонов "Кўкалдош" ўрта махсус
ислом таълим муассасаси Матбуот котиби










🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🚪
Эшик тақиллатишда бажариладиган суннатлар
🌙
Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
📚
Амаллар ёзиладиган дафтар уч турлидир











MUSLIM.UZ
GA
😎
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 26, 04:49
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун
якшанба
, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
💌
Яқин инсонларингизга юборинг!

https://t.me/Qumqurgon_Masjidi

October 25, 01:23
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алайкум!
🌻
Хайрли тонг!
🌻
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула»,
деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Маъноси:
«Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».
Каналга аъзо бўлиш:
👇
https://t.me/Qumqurgon_Masjidi