Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Тезкор хабарлар | Tun-u Kun

TezkorxabarUz_official


Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️
Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи пўстлархам жойлаб борилади!
📮
Реклама:
👉
@Tun_and
📤
Мурожаат ва таклифлар учун:
@TezkorxabarUz_Bot

Subscribers
203 000
Post views
17 261
ER
8,34%
Posts
95 983
October 23, 18:03
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇸
🇵🇸
🇮🇱
Трамп Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннекcия қилиш қарорига қарши чиқди
"Бундай бўлмайди. Чунки мен Араб давлатларига сўз берганман. Ҳозир буни қилиш мумкин эмас. Биз Араб дунёсидан катта қўллаб-қувватлов олдик", — деди АҚШ президенти.
Оқ уй раҳбари мабодо Исроил бунга ҳаракат қиладиган бўлса, Қўшма Штатлардан олинадиган барча ёрдамни йўқотиши мумкинлигини эслатди.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 17:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇷🇺
Путинга Россия империясининг архив хариталари кўрсатилди.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 17:19
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇷🇺
Мигрантлар ишларини қилиб бўлгач, Россияни тарк этишлари керак — Дмитрий Медведев
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек, ноқонуний мигрантлар туфайли Россия жамиятида жиддий таранглик юзага келганини таъкидлади.
"Миллий хавфсизлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, меҳнат бозорини ҳимоя қилиш миграция сиёсатидаги асосий вазифалар бўлиб қолмоқда. Назоратсиз ва ноқонуний миграция Россия душманлари учун фойдали, уни қатъий тўхтатиш лозим", — деди у.
Бундан ташқари, Медведев ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатлар Россия Ички ишлар вазирлигига топширилишини билдирди.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 16:36
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇮🇱
🇸🇦
“Баёнотим ҳақиқатан ҳам ноўрин бўлибди",
— Смотрич узр сўради
Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ўзининг баҳсли гаплари учун
араблардан
расман узр сўради.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 15:57
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇸
Трамп Time нашрига берган интервюсида Ғазо секторига ташриф буюриш режалари ҳақида гапирди
"Мен Ғазога бораман. Биласизми, бизда Тинчлик кенгаши бор ва у аллақачон ташкил этилган. Мендан унинг раиси бўлишимни сўрашди", — деди АҚШ президенти.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 15:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

Али Ибн Абу Толиб айтади:
– Аллоҳ таоло кимга ушбу тўртта неъматни берган бўлса – бу бандага Яратган Зот икром кўрсатибди ва дунё неъматларини тўлиқ қилиб берибди.
БУ 4 ТА НЕЪМАТ ҚУЙИДАГИЛАР...

October 23, 15:55
Media unavailable
4
Show in Telegram

"Фить-фить. Ва тамом"
🇻🇪
Мадуро Венесуэла 5000 та Россиянинг "Игла" кўчма зенит ракета мажмуалари ёрдамида АҚШдан қандай ҳимояланишини кўрсатди.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 15:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇻🇪
🇺🇸
Венесуэла 5 000 дона Россия ракетаси билан урушга тайёр.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро давлат телеканали орқали намойиш этилган оммавий тадбирда, мамлакатда Россияда ишлаб чиқарилган 5 000 донадан ортиқ «Игла» кўчма зенит ракеталари мавжудлигини маълум қилди. У бу ракеталар мамлакатнинг босқинлардан ҳимояланишини таъминлашини таъкидлади:
«Дунёдаги ҳар қандай ҳарбий куч «Игла» ракеталарининг қудратини билади. Венесуэлада халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини кафолатлаш учун ҳаво мудофаасининг асосий нуқталарига жойлаштирилган 5 000 тадан кам бўлмаган бундай ракеталар бор.»
Венесуэла минтақадаги АҚШ ҳаракатларига жавобан ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 15:17
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇸
🇮🇱
🇵🇸
Исроил парламентининг босиб олинган Ғарбий соҳилни аннекция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш қарори Қўшма Штатларнинг Ғазодаги можарони тўхтатиш бўйича режасига таҳдид солади — АҚШ давлат котиби Марко Рубио.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️

October 23, 15:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇮🇱
🇵🇸
Исроил парламенти Ғарбий соҳилни аннекcия қилишга доир қонунни маъқуллади — BBC
Исроил парламенти (Кнессет) босиб олинган Фаластиннинг Ғарбий соҳил ҳудудига Исроил қонунларини татбиқ этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини дастлабки овоз беришда маъқуллади, бу ҳаракат аннекcия билан тенг деб баҳоланмоқда, дея хабар бермоқда нашр.
Қонун лойиҳаси ҳукумат коалицияси таркибига кирмаган депутатлар томонидан илгари сурилди ва дастлабки босқичда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги “Ликуд” партияси ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади.
Нетаняҳу коалициясидаги Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир раҳбарлик қилаётган “Яҳудий кучи” партияси ва Молия вазири Бесалел Смотрич бошчилик қилаётган “Диний сионизм” фракциясидан бўлган депутатлар ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Нетаняҳу илгари Ғарбий соҳил ҳудудларини аннексия қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, бироқ бу ташаббусни илгари сурмаган. Чунки у Исроилнинг энг муҳим иттифоқчиси бўлган АҚШ билан, шунингдек, узоқ йиллар душманликдан сўнг Исроил билан алоқаларни яхшилай бошлаган араб давлатлари билан муносабатларни бузишдан қўрққан.
👉
@TezkorxabarUz_official
⚡️