Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

📚ХАДИСЛАР📚

Xadis_uz

📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ким мендан кейин унутилган бир суннатимни тирилтирса, мени яхши куради. Мени яхши курганлар эса мен билан биргадир.
✍️
Ибн Можа ривояти.
Хамкор канал:
@Xikmatlarr_uz

Subscribers
3 320
Post views
1 816
ER
54,73%
Posts
3 348
August 04, 06:07

#Ҳадис_1396
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизлардан бирортангиз ‘Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени кечир’ ёки ‘Аллоҳим, агар хоҳласанг, менга раҳм қил’, деб айтмасин. Балки жазм ва қатъият билан сўрасин. Чунки Аллоҳ таолони (бир нарса беришга) ҳеч ким мажбурлай олмайди”.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан)
@Xadis_uz

August 04, 06:07
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

August 03, 07:55

#Ҳадис_1395
📚
Росулуллоҳ ﷺ: “Ҳеч бир одам йўқки, у вафот этиб, надомат қилмаган бўлса”, дедилар. (Саҳобалар): “Эй Аллоҳнинг Росули, у нимага надомат қилади?”—дейишди. У зот ﷺ: “Агар у яхшилик қилувчи бўлган бўлса, у (ҳали) янада кўпроқ яхшилик қилмаганидан надомат қилади.
Агар ёмонлик қилувчи бўлган бўлса, тавба қилмаганидан надомат қилади”, дедилар.

Абу Ҳурайра родияллоху анхудан ривоят.
@Xadis_uz

August 03, 07:55
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

August 02, 12:52

#Ҳадис_1394
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мен дўзахдан қочувчиси ухлаб ётган дўзахнинг мислини кўрмаганман ва жаннатни талаб қилувчиси ухлаб ётган жаннатнинг мислини кўрмаганман".
Шарҳ:
1. Дўзахдан қочиш — ҳар қандай ақлли инсоннинг мақсади. Агар дўзахдан қўрқса, қандай қилиб ухлаб ётади?! У қутулиш йўлини излар эди.
2. Жаннатни исташ — ҳар бир мўминнинг орзуси. Агар инсон чиндан жаннатни хоҳласа, у ғофил бўлиб, ухлаб ёта олмайди. Саъй-ҳаракат қиларди, ибодат қиларди.
Кимки дўзахдан қочишни даъво қилса, лекин амал қилмаса — гапи билан амали тўғри келмайди.
Кимки жаннатни истаса, аммо у учун ҳаракат қилмаса — у фақат сўз билан хоҳлаган бўлади.
Ҳақиқий қўрқув — қалбни уйғоқ сақлайди, бефарқликка йўл қўймайди.
Ҳақиқий муҳаббат — ҳаракатга, тиришишга олиб келади.
Ухлаш бу ерда ғайратсизлик ва ғофиллик рамзи сифатида ишлатиляпти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
@Xadis_uz

August 02, 12:51
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

July 30, 07:05

#Ҳадис_1393
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизлардан бирингиз дунёдан нимани кутяпти? (Балки у кутаётган нарсалар): туғёнга етакловчи бойлик, Аллоҳни эсдан чиқарувчи камбағаллик, танани бузувчи касаллик, ақлни йўқотувчи қарилик, ҳаётни тугатувчи ўлим ёки дажжол — у энг ёмон кутилган нарса ёки қиёмат — у эса (ҳар томонлама) анча даҳшатли ва аччиқроқдир"
Шарҳ:
Инсон бу дунёдан фақат яхшилик кутаман деб ўйлар, лекин унга келадиган нарсалар:
Бойлик — агар унинг шукри қилинмаса, одамни Аллоҳдан узоқлаштиради, туғёнга кеткизади. Одамларни менсимай қўяди.
Фақирлик — шукроналик ва сабр бўлмаса, инсонни беҳудаликка етаклайди.
Касаллик ва қарилик — ибодатга монеъ бўлади.
Ўлим — ҳар қандай ҳаракатни тўхтатади.
Дажжол ва қиёмат — энг оғир ва қийин синовлардир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
@Xadis_uz

July 30, 07:05
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

July 29, 04:05

#Ҳадис_1392
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билгин:
Ёшлигингни қариликдан олдин,
Соғлигингни касалликдан олдин,
Бойлигингни камбағалликдан олдин,
Бўш вақтингни машғулликдан олдин,
Ҳаётингни ўлимингдан олдин.»
Шарҳ:
Бу ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ ҳар бир мўмин инсонни тўғри фурсатдан оқилона фойдаланишга чақирмоқдалар. У зот беш муҳим даврни зикр қилмоқдалар:
1. Ёшлик — инсон ҳаракатга, илмга, ибодатга энг лаёқатли пайти.
2. Соғлик — беморлик келмасидан олдин Аллоҳга ибодат ва фаолликда бўлиш.
3. Мол-дунё — бой пайтда закот, садақа ва хайр-эҳсон қилиб қолиш.
4. Бўш вақт — бу вақтни илм, ибодат, яхши ишларга сарфлаш.
5. Ҳаёт — чунки ўлимдан кейин амал қилиш имкони йўқ.
Бу ҳадис ҳар бир инсонга вақт, саломатлик, бойлик ва ҳаётнинг қадрини билишни ўргатади.

Амр ибн Маймун ал-Авдийдан ривоят.
@Xadis_uz

July 29, 04:05
Media unavailable
1
1
Show in Telegram