Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi

buxoro_xotinqizlari

Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa
Facebook:
https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share

Subscribers
1 060
Post views
173
ER
16,54%
Posts
35 578
October 28, 13:40
Media unavailable
6
Show in Telegram

October 28, 13:40

#ҳудудлардан_хабарлар
Ёшлар тарбияси ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича йиғилишлар ўтказилди.
Бугунги кунда ёшлар тарбияси, уларнинг маънавий-ахлоқий камолоти ҳамда турли салбий иллатлардан ҳимоя қилиш масалалари мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади.
Олот туманида ёшлар ўртасида соғлом дунёқарашни шакллантириш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирига қарши курашиш, диний экстремизм, миграция ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, “Оила муқаддаслиги” тамойилларини тарғиб этишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Мазкур йиғилишлар туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Жумаева бошчилигида ташкил этилмоқда. Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Маънавият тарғибот маркази, Маҳалла уюшмаси ва нуронийларни ҳамда ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этишмоқда.
Бугун ушбу учрашувлар 18, 19, 20 ва 21-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. Тадбирлар давомида ўқувчиларга замонавий ахборот оқимида тўғри йўл танлаш, сохта ғояларга берилмаслик, миллий қадриятларга садоқат, соғлом турмуш тарзини олиб бориш ҳамда оила институтининг мустаҳкамлиги ҳақида батафсил маърузалар қилинди.
Шунингдек, йиғилишда ёшлар ўртасида учраб турадиган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини камайтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий тадбирларга кенг жалб этишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, профилактика ишлари, ҳамда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш зарурати алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ота-оналар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Учрашувлар давомида билдирилган таклиф ва ташаббуслар келгусида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга, уларнинг онгида миллий қадриятлар, маънавият ва Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга ишонч билдирилди.

October 25, 15:48
Media unavailable
5
Show in Telegram

Когон шаҳар "Арабхона" маҳалласи ҳудудида жойлашган Когон шаҳар Политехникум катта мажлислар залида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилбар Шарипова бошчилигида ўтказилган йиғилишда хотин-қизларни олий таълимга жалб қилиш, бугунги жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси, ижтимоий фаоллиги ва маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Айниқса, мактаб ўқувчи ва коллеж талаба қизларининг одоб-ахлоқи, оилавий тарбияси, олий таълимга ўқишини давом эттириши, қадриятларни англаш даражаси бўйича таҳлил қилиш, тарғиботларни олиб бориш зарурлигини қайд этди.
Мулоқот давомида "Қиз бола ҳаё ва ибоси билан гўзал" мавзусида сўзга чиққан коллеж ўқитувчиси ватанга муҳаббат, ҳалоллик, сабр-тоқат, ҳаёли, поклик каби қадриятлар руҳида тарбия бериш ҳар бир педагогнинг устувор вазифаси эканини айтиб ўтди.
✍️
Когон шаҳар
"
Арабхона" маҳалласи хотин-қизлар фаоли Фируза Солиева

October 25, 15:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

#хотин_қизлар_бандлиги
МАХСУС РЕПОРТАЖ|
Қоракўлнинг "Қуввача" маҳалласида янги тикувчилик корхонаси иш бошлади.
🇺🇿
Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook
https://t.me/buxoro_xotinqizlari
https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share

October 25, 15:33
Media unavailable
1
Show in Telegram

🤩
Ўзбекистонда 9 ойда 177 мингта никоҳ қайд этилди
🏢
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида
177 мингта
никоҳ қайд этилган.
шаҳар жойларида – 91,2 мингта
қишлоқ жойларида – 85,8 мингта никоҳ қайд этилган.
📊
Никоҳлар сони йиллар кесимида қуйидагича (январь-сентябрь):
2021 йил – 206,8 минг
2022 йил – 197 минг
2023 йил – 184,5 минг
2024 йил – 179,4 минг
2025 йил – 177 минг
#Аҳоли_ва_қишлоқ_хўжалиги_рўйхатдан_ўтказилади

October 25, 15:32
Media unavailable
1
Show in Telegram


Ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда қандай имтиёзлар бор?
Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:
1️⃣
Ногиронлиги бўлган фарзандини
8 ёшгача
тарбия қилган онага пенсия тайинлашда талаб қилинадиган
20 йиллик иш стажига фарзандига қараган даври қўшиб ҳисобланади.
💬
Эслатма:
Юқорида назарда тутилган давр иш стажи
камида 7 йил
мавжуд бўлган тақдирда қўшиб ҳисобланади.
2️⃣
Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода
камида 20 йил
иш стажи мавжуд бўлса,
имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.
_______
Какие льготы имеют матери воспитывающих детей с инвалидностью?
1️⃣
При назначении пенсии матери ребенка с инвалидностью с детства, воспитавшей его
до восьмилетнего возраста
, в требуемый 20-летний стаж работы
засчитывается период ухода за ребенком-инвалидом.
💬
Примечание:
Указанный период добавляется только в том случае, если стаж работы составляет
не менее 7 лет.
2️⃣
Если стаж женщины соответствует этим требованиям иcоставляет
не менее 20 лет,
она сможет выйти на пенсию на льготных условиях с 50 лет.
📞
12-71
Veb-sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
X

October 25, 15:32

Когон туманида “Тенг хизмат кўрсатиш” лойиҳаси амалда
Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маъсул ходими А. Махмудова томонидан “Маҳаллада тенг хизмат” лойиҳаси доирасида 2 босқичли семинар-тренинг ўтказилди.
Туманнинг “Сараён” маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи иштирок этди.
Семинарда лойиҳа мазмун-моҳияти, платформа билан ишлаш тартиби, имкониятлари ва амалий механизмлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вазифалари тўғрисида батафсил тушунча берилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида "Сараён" маҳалласи ҳудудида хотин-қизлар муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай хатлов ишлари олиб борилди. Жараёнлар давомида аниқланган муаммо ва таклифлар "Аёллар бандлиги.уз" платформасига киритилди.
Ушбу лойиҳа орқали хизмат кўрсатиш тизимидаги самарадорлик ошиб, хотин-қизларга тенг ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун аниқ индикаторлар асосида илғор тартиб жорий этилмоқда.
🇺🇿
Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook
https://t.me/buxoro_xotinqizlari
https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share

October 25, 15:31
Media unavailable
6
Show in Telegram

October 25, 15:31
Media unavailable
10
Show in Telegram

October 24, 07:23
Media unavailable
4
2
Show in Telegram

#jarayon
#maromiylik
“To‘ylar, oilaviy tantanalar, ma’raka va marosimlar o‘tkazilishini tartibga solish tizimini yanada takomillashtirishda davlat va jamoat tashkilotlarining roli”
mavzusida davra suhbati boshlandi.
Unda tegishli tashkilotlar vakillari, ma’naviy-ma’rifiy sohaga mas'ullar, olimlar, ziyolilar, mahalla faollari ishtirok etmoqda.
Tadbirda Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi, O‘zbekiston mahallalari uyushmasi, Din ishlari bo‘yicha qo‘mita, O‘zbekiston musulmonlari idorasi, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi, “Nuroniy” jamg‘armasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda
jamiyatda maromiylik kayfiyatini shakllantirishga qaratilgan ma’naviy-ma’rifiy targ‘ibot tadbirlarini o‘tkazish bo‘yicha chora-tadbirlar dasturi
ishlab chiqilgani ma’lum qilindi.
Rasmiy
sahifalarimiz
👇
🚨
telegram
|
📎
Facebook
📺
YouTube
|
👚
Instagram