Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ibratli

📚
Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:
👇
📚
Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚
Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚
Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ:
@Muldashova

Subscribers
115 000
Post views
13 251
ER
11,33%
Posts
71 015
July 25, 00:30
Media unavailable
2
Show in Telegram

Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг
🤲
🔹
Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹
Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹
Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹
Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹
Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹
Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹
Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 25, 00:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза  айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 23:45
Media unavailable
2
Show in Telegram

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 23:17
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг
👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 16:04
Media unavailable
2
Show in Telegram

Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг!
Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
⠀ ⠀

July 24, 15:32
Media unavailable
3
Show in Telegram

ДЕПРЕССИЯ - НОШУКРЛИК демакдир
...
🎙
Раъно Мўминова
Ўзингизни оқлаш учун кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни  кўрсатади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 13:41

​​Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл руҳшунос хузурига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.
- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.
Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.
Фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлай бошлади:
- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен табассум хам қилмай қўйдим. Чунки, хаётимдан мазмун йўқолган, ўзим эса хеч кимга кераксиз инсонга айланган эдим. Ҳатто ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.
Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди. Мен унинг холоскори эдим ва мен унга керак эканлигимни хис қилдим... шу он неча ойдан буён илк маротаба табассум қилдим.
Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени керакли инсонга айлантириб, табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга ёрдам қилиш, далда бўлиш менга бахт олиб келар?!
Эртасига мен ширинлик пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.
Ўша кундан бошлаб ҳар куни мен бошқа инсонларга ёрдам қилишга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳар сафар уларга кичик бўлсада далда беролганимдан, ўзимдан мамнун бўламан.
Хозирги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга далда бўлиш орқали керакли, қадрли инсонга айландим. Эндиликда табассумни, яхшилик илинишни канда қилмайман. Шу менинг бойлигим - бахтим.
Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.
Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонлар бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш ва яхшилик улашиш орқали кўпаядиган неъматдир.
БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС,
СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА
Феруза Турғунова таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 13:10
Media unavailable
3
Show in Telegram

ТАРК АЙЛАМА...
🎙
Қамариддин Бекмуҳаммад.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 11:41
Media unavailable
2
Show in Telegram

ШУКР ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИК...
Уйқу келмай кўзимга бу тун.
Юрагимни тирнар аламлар.
Айтинг бизга не бўлди бугун.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Ўққа чўққа урибон ўзини.
Кўзлаяпмиз ёруғ юлдузни.
Молу давлат кўр қилиб кўзни.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Бўлсин жоним омон деймизу.
Бахт келсин биз томон деймизу.
Ношукурлик ёмон деймизу.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Меҳр деган ҳисни унутдик
Дунёни деб ўзни унутдик.
Фақат шу  бир сўзни унутдик.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Нафс баридан келганда устун.
Мол талашиб ўтяпмиз бугун.
Аллоҳ берган неъматлар учун.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
Билинг шундай кетаверсак жим.
Бир кун бўлар қиёмат қойим.
Айтасизлар недур хатойим.
Шукур қилмай қўйдик одамлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

July 24, 11:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

Сиз кутмаган савол чиқди
🤔
Қабрнинг устига нима учун бундай
қўйиб қўйилган буни ким билади
айтингларчи...?
Сизнинг фикрингизча нимага