Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Тест база.

ilmu_ummat_test_baza9

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир»
(Мужодала сураси 11-оят)..

Subscribers
1 090
Post views
475
ER
42,42%
Posts
2 307
October 23, 14:46

ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
«
Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор:
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор
:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”
.
Имом Шаъроний.
☝️
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

October 23, 14:43

🌱
🌹

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹
🌱

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱
🌹

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹
🌱

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱
🌹

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹
🌱

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱
🌹

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹
🌱

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱
🌹

Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹
🌱

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

October 18, 02:18

ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН, десангиз...
1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

October 14, 01:01

“Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак.”
✍️
Мавлоно Румий
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

October 08, 14:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳотам Асом (вафоти 237 йил) деди:
“Аҳмоқнинг аломати учтадир:
– Жавобни тез бериши;
– Ортиқча илтифот қилиб юбориши;
– Ҳамма одамга ишониб кетаверишидир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

October 06, 03:19

Инсон ҳаётида кийим қандай зарур бўлса, никоҳ ҳам шундай зарур.
Никоҳ — инсон ҳаётидаги энг гўзал либосдир.
Кийим инсонга авратини беркитиш учун керак.
Никоҳ эса эр-хотиннинг бир-бирини айбу нуқсондан, ҳаромдан беркитиш учун.
Кийим инсонни совуқдан асрайди.
Никоҳ эса ёлғизлик совуғидан, зинонинг совуқ шамолидан муҳофаза қилади.
Кийим инсонни офат ва хатардан ҳимоя қилади.
Никоҳ эса қалбни, насл-насабни ва иффатни ҳимоя қилади.
Кийим инсонга илиқлик ва ором бағишлайди.
Никоҳ эса қалбга сакинат, кўнгилга хотиржамлик ва ҳаётга мазмун бағишлайди.
Кийим ҳар бир инсоннинг завқи ва танловига кўра бўлади.
Никоҳ ҳам шундай: у танловдир, у қалб ва руҳ завқини ифода этади.
Аллоҳ таоло айтади:
«هن لباس لكم وأنتم لباس لهن»
Маъноси: «Улар сизлар учун либосдир, сизлар ҳам улар учун либоссиз».
Демак, эр-хотин бир-бири учун либосдир:
• Айбини беркитади;
• Гуноҳдан сақлайди;
• Сакинат ва илиқлик бағишлайди;
• Ҳимоя ва паноҳ бўлади.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

September 21, 07:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Хотира
Шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни Бугун илк бор зиёрат килиш ниятим орзуим амалга ошди алхамдулиллях
Аллох ул зотни рахматига олсин. Рухи шод булсин. Сизларгаям тавсия килип коламан.
(Эрдонаев.М)
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

September 16, 12:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.
1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.
•Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
•Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
•Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
•Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
•Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади.
Ҳулоса: Сиз ҳам шайтонни азоблаш учун буларга амал қилинг ҳамда биродарларингизга улашинг!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

September 15, 13:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сажда – инсоннинг энг улуғ ҳолати
"Субҳаана Роббийал-Аълаа"
– “Энг улуғ Роббим Покдир!”
Саждада инсон ерга энг паст ҳолда юз қўйиб, қалбини энг баланд Аллоҳга кўтаради. Шундай дақиқаларда қалб тозаланади, гуноҳлар ювилади, қувват орттирилади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Банда Роббига энг яқин бўладиган ҳолат – бу саждада бўлган пайтдир...” (Муслим ривояти)
Шу сабаб, саждада кўп дуо қилинг – бу дуоларнинг ижобат бўлиш эҳтимоли энг баланд.
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿

September 12, 07:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

Расмда 20 ҳафталик ҳомиланинг юзи.
Ҳаммамиз шу босқичдан ўтганмиз. Аммо у лаҳзаларни эслолмаймиз.
Пули, танишлари кўплиги, мансабдорлиги, уйи, машинаси қимматлиги ваҳоказолар сабабли одамлардан ўзини катта олиб, уларни менсимайдиган кимсалар ҳам шундай ожизлик, заифлик босқичини босиб ўтган.
Бошидан шундай заифликни ўтказган ва вафотидан сўнг қуртларга ем бўладиган инсон асло бировга кибр қилмаслиги, ўзини катта олмаслиги керак.
Бизга фақат камтарлик, хокисорлик ярашади. Бу менга, унга ва барчамизга тегишли.
Янада кўпроқ
👇🏼
🌿
ТЕСТЛАР
🌱
БАЗАСИ
🌿