
🌙 ISLOM SOHILI | POSHSHOPIRIM jome masjidi
“Пошшопирим“ масжиди имом-хатиби
ҲОШИМЖОН ДОМЛА ЭРГАШЕВ
🔊
Аудио мавъизалари ва
🎤
Қироатлари.
🎬
Ибратли видео ва расмлар
📖
Қуръон оятлари
📚
Ҳадислар
📝
Ҳикматлар
Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз!
T.me/İslom_sohili
va
https://www.youtube.com/@GavharTV
УЗРИ ЧЎЗИЛИБ КЕТГАН АЁЛНИНГ НАМОЗ ВА РЎЗАСИ
#аёлларга_оид_масала
#намоз
#рўза
❓
1908-САВОЛ: Мен беш кун узрли бўламан. Баъзида олтинчи ва ундан кейинги кунларда ҳам қон келаверади. Шу кунларда ғусл қилиб, намозимни бошлашим керакми ёки тўхташини кутаманми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда намоз, рўза каби ҳайзда тақиқланган ибодатларни қилмай турасиз. Чунки одатингиз ўзгараётган бўлиши мумкин. Агар беш кундан кейин ҳам қон келиб, ўн кун ва ундан кам муддатда тўхтаса, одатингиз ана шу муддатга ўзгарган бўлади ва бу кунлар ҳайзли кунларингиз ҳисобланади. Агар ўнинчи куни тўхтамай, ўн биринчи кунда ҳам келса, одатингиз беш кунда турган бўлиб, кейинги кунларда истеҳоза қони келаётган бўлади ва орадаги беш куннинг қазосини ўқиб қўясиз.
Одатдан кейинги кунларда келаётган қон истеҳоза бўлиши мумкин деган тахмин билан ғусл қилиб, намозларни ўқишга киришмайди. Балки ўн кунга етишини кутиб туради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar
🤲
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".
📃
Маъноси:
"Аллоҳим, Сендан бунинг
(шамолнинг)
яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг
(ёмғирнинг)
яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".
🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди",
дедилар.
🗣
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!
#duo
#yomgir
MUSLIM.UZ
GA
😎
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Донишманддан сўрашди:
– Одамнинг ақлини қандай биласиз?
– Гапирадиган гапларидан, деди донишманд.
– Агар гапирмасачи? – дейишди яна.
Донишманд бироз ўйлаб деди:
– У қадар ақлли одам бўлмаса керак.
👉
@VAQTQADRI
🌺
Эрини ҳамиша дуо қиладиган аёлда баракот бўлади. Эрнинг бунга арзиш ёки арзимаслиги бошқа масала. Аслида дуога арзимайдиган одам йўқ. Агар ёлингиз сизни дуо қилса, демак, баракот изингиздан пойлаб юрибди.
#Ҳикмат
🌐
ALHIDOYA.UZ
га
😎
ОБУНА БЎЛИНГ!
😎
УЛАШИНГ
🎬
Youtube
🔵
Facebook
📷
Instagram
АЁЛ ОДАТИНИНГ ЧЎЗИЛИБ КЕТИШИ
#аёлларга_оид_масала
❓
1904-САВОЛ: Мен одатда ҳар ой етти кун ҳайз кўрардим. Кейинги пайтларда ўзгариб, ўн уч кун келадиган бўлиб қолди. Бу ҳолатда қандай йўл тутай?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда, яъни еттинчи кундан кейин ҳам қон келаётган бўлса, ўнинчи кунгача намоз ўқимай турилади. Чунки ўнинчи ёки ундан аввал ҳам тўхтаб қолиши мумкин. Агар саккизинчи ё тўққизинчи ёки ўнинчи кунларнинг бирида тўхтаб қолса, одат ана шу кунга ўзгарган ҳисобланади. Агар ўнинчи кундан кейин ҳам келаверса, дарҳол ғусл қилиб, намозларни бошлайди ва еттинчи кундан кейин ўқилмай қолган уч кундаги намозларнинг қазосини ўқиб қўйилади. Агар бу ҳолат Рамазон ойида содир бўлса, ўша кунлар рўзасининг қазосини ҳам тутиб берилади. Чунки қон кўриш ўн кундан ошиб кетганда одати етти кундан ўзгармаган бўлиб, кейинги кунлар истеҳоза қони ҳисобланади.
Демак, сиз шу кунгача ўн уч куннинг ҳаммасини ҳайз деб ўйлаб, намозларни тарк қилиб келган бўлсангиз, ўша ойларнинг олти кундаги намозлари қазосини ўқиб қўйинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar
#бугун
🌞
✅
✅
✅
✅
✅
🌙
Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
☘️
⬆️
↗️
↘️
⬇️
↙️
⬅️
↖️
➡️
📆
Бугун:
✅
душанба куни,
✅
27-октабр, 2025,
✅
5-жумадул аввал, 1447.
Гўзал дуо
🤲
Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!
✍️
Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
🌐
@arroziyuz
|
📲
Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
🗣
📝
Telegram
•
🎞
YouTube
•
📝
Facebook
•
💻
Instagram
Солиҳ Димашқий ўғлига шундай дедилар: «Болажоним! Ўтган бир кеча-кундузда дининг, жонинг, молинг ва аҳли аёлинг омон бўлса, Аллоҳ таолога шукрни кўпайтир! Ахир қанчадан қанча динидан маҳрум қилинган, мол мулки талон тарож қилинган, айби ошкор қилинган, бели синдирилган одамлар бор, сен эса офиятдасан».
✍️
Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
🌐
@arroziyuz
|
📲
Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
🗣
📝
Telegram
•
🎞
YouTube
•
📝
Facebook
•
💻
Instagram
#бугун
🌞
✅
✅
✅
✅
✅
🌙
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
☘️
⬆️
↗️
↘️
⬇️
↙️
⬅️
↖️
➡️
📆
Бугун:
✅
шанба куни,
✅
25-октабр, 2025,
✅
3-жумадул аввал, 1447.
Гўзал дуо
🤲
Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!
✍️
Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
🌐
@arroziyuz
|
📲
Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
🗣
📝
Telegram
•
🎞
YouTube
•
📝
Facebook
•
💻
Instagram
#Ҳадис
•Ким билан юрганингизга, дўстларингиз ким эканига диққатли бўлинг.
• Чунки, булбул гулга,
қарға эса чиқиндихонага олиб боради.
🔺
Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✍️
Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
🌐
@arroziyuz
|
📲
Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
🗣
📝
Telegram
•
🎞
YouTube
•
📝
Facebook
•
💻
Instagram
САДАҚА УЧУН АЖРАТИЛГАН МАЙДА ПУЛЛАРНИ ЙИРИКЛАБ ҚЎЙИШ
#эҳсон
#закот
❓
1901-САВОЛ: Садақа учун ажратиб қўйган пулларимизнинг майдаларини олиб, ўрнига йирикроқ пул қўйсак бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот ёки садақа пули токи ҳақдорга ёки унинг валийсига ё вакилига берилмагунча, берувчининг мулкидан чиқмайди. Шундай экан, сизнинг садақа ниятида ажратиб қўйган пулингиз ҳали ҳам сизнинг мулкингиз ҳисобланади. Сиз уларнинг майдаларини олиб, ўрнига йирикроқ пул қўйишингиз мумкин. Бу ишнинг шариатга зид жойи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar