Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Muftiy Nuriddin Domla hazratlari

muslimunuzz

T.me/muslimunuzz

Subscribers
2 130
Post views
764
ER
35,72%
Posts
4 309
August 24, 15:25
Media unavailable
1
2
Show in Telegram

#эслатма
#
ғафлатда_қолманг
!
🌙
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ
🗓
Ҳижрий 1447 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2025 йил 24-август якшанба кунига тўғри келмоқда
.
🌙
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси
(баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари)
, душанба куни
(милодий 571 йил, апрель ойида)
дунёга келдилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб:
"Бу мен туғилган кун",
деб айтардилар
(Имом Муслим ривояти).
📿
Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой "Мавлид ойи" деб ҳам номланади.
🌙
Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда
"туғилиш"
деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Робиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар
"Мавлиди Набий"
дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
📞
Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
🕌
Салавот нима дегани?
"Салавот" сўзи араб тилидаги
"салот"
сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
"Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?"
деб сўраганларида У зот алайҳиссалом:
"Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд",
деб айтинглар, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).
🎁
Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир",
дедилар
(Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲
Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади",
дедилар.
🌙
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан",
дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).
🕌
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир"
, дедилар
(Имом Термизий ривояти).
🤲
Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади",
дедилар
(Имом Насоий ривояти).
🗣
Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман",
дедилар
(Имом Ибн Можа ривояти).
💬
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
✍️
Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

August 24, 06:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик
#эълон
Ҳижрий 1447 йил Рабиул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2025 йил 24 август кунига тўғри келмоқда.
Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.
Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи
“Буюк хулқ узрадирсиз!”
деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
🔗
Улашинг:
@diniysavollar

August 24, 06:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
#siyrat
📹
ХУШ КЕЛДИНГ, СИЙРАТ ОЙИ
!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimunuzz

August 23, 16:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

#xushxabar
#orden
#muftiy
#imom_buxoriy
📢
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий-Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди —
рўйхат.
@muslimunuzz

August 23, 14:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
МАВЛИД-СИЙРАТ ОЙИ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimunuzz

August 22, 16:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
НУР КЕЛДИ
!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimunuzz

August 21, 07:46
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
ТИНЧЛИК ҚАДРИ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimunuzz

August 20, 14:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
ЭР МАСЪУЛДИР
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muslimunuzz

August 20, 14:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ҳикмат
“Илм олинглар! Илм олар экансиз, сакинат ва ҳалимликни ҳам ўрганинг. Сиздан илм ўрганувчилар ҳам сизга нисбатан камтарин муносабатда бўлсинлар, сиз ҳам илм олаётган кишингизга тавозели бўлинг. Зулмкор олимлардан бўлманг. Сизларнинг илмингиз жаҳолат бирла турмас”.
Умар розияллоҳу анҳу
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

August 20, 14:09

УЛАР ШУНДАЙ ЭДИЛАР
СОЛИҲА АЁЛ...
Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ давлат тепасига келгач, хотини Фотима Султонни ҳузурига чақириб, шундай деди:
"Хотин, мен энди ўзини фақатгина оила эҳтиёжларига масъул деб билган аввалги Умар эмасман. Менга юкланган масъулият юки сенга етарлича ғамхўрлик қилишим имконини тўсади. Агар дунё роҳатини истасанг, отангни уйига қайт. Ҳолимга рози бўлиб, мен билан қолишни ихтиёр этсанг, устингдан зийнатларни Байтул молга (давлат хазинаси) топширишинга тўғри келади. Чорасиз мусулмонлар фақирлик ва ноиложлик гирдобида тўлғанаётган бир пайтда халифанинг хотини турли қимматбаҳо зийнатларга бурканиб юриши яхши эмас".
Эрининг сўзларини жон қулоғи билан тинглаган Фотима Султон ҳеч иккиланмай қимматбаҳо тақинчоқларни хазинага топширди. Шу тариқа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳга муносиб эканини исбот қилди.
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ вафот этгач, тахтга Язид ибн Абдулмалик онасининг зеб-зийнатларини хазинадан олиб келтирди.
Онасига:
"Биламанки, бу тақинчоқларни сиз чин кўнгилдан рози бўлиб бермагансиз. Мана барчасини қайтариб олинг" деди.
Фотима Султон унутилмас жавоб қайтарди:
"Аллоҳга қасамки, мен буларни қабул этмайман. Эрим ҳаётлик чоғида уни қандай ҳурмат қилган бўлсам, вафотидан сўнг ҳам шундай эъзозлайман. У рози бўлмайдиган бирор ишни қилишдан ўзимни тияман".
Саодат асрининг аёллари эрларига нафақат тирикликларида балки вафот этканларида ҳам итоатда бӯлар эдилар. Улар шундай эдилар....
https://t.me/muslimunuzz