Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Нақшбандия

naqishbandiya

@XudoyqulovQahramon

Subscribers
1 630
Post views
1 504
ER
92,89%
Posts
3 650
October 28, 07:59
Media unavailable
3
Show in Telegram

@naqishbandiya

October 12, 09:56

SANJAR SIROJIDDIN – MEN | FOTIH DUMAN (TO’LIQ) | AUDIOKITOB

October 12, 09:54

@naqishbandiya

September 29, 04:59

Агар сен ёрўғ чироқ бўлсанг, сен яшайдиган муҳит ёрқин юзлар бўлади, агар сен чанг бўлсанг, атрофга хам ғубор унади.
Агар сен аттор Атир сотувчи бўлсанг Атрофда хам хуш бўй ифорлар айланади. Мухаббат улашувчи бўлсанг ишқ ахли теваракда жамланади.
Олий Аллоҳ китобларни нозил
Агар фикрларинг ва ҳукмларинг гўзал бўлса, демак сен ҳам гўзалсан! Агар барча фикрларинг гул ҳақида бўлса, демак сен яшайдиган муҳит ҳам пушти боғдир!
Хулласий Карийм сен Қалбингга
Аллох зикри аталмиш неъмати илохий уруғини экиб уни парваришлаб борсанг
Хақнинг тажаллийсини ойнада топарсан
Умиджон Эрмухаммадамин хожа
@ilohiyot_va_ishq
@naqishbandiya

September 19, 03:30

Ғавсу-ул Аъзам Абдулқодир Жейлоний Хазратларининг
Хожа Бахоуддин Нақшбандий Пирларимиз хақидаги башоратлари!
Аллохнинг дўстлари кўп, Валийлари кўп.
Унга ўтказувчи йўллар хам кўп.
Алал оқибат барча йўлларнинг камолати Хақ Ягонага боғланади.
Бир белги хушхабар айтай, билинг, олинг, қабул қилинг.
Маълум вақтлар ўтгач, кейин
Қуббат~ул Исломда (Бухорои шарифда)
бир Валий дунёга келар.
Одатийча малакутдан ерга
Нурлар тушиб турса
У Аллох дўстининг фазлидан
Ердан малакутга нурлар кўтарилиб турар.
Аллохга яқинлик бордир ва яқинлик устида яна бир яқинлик бордир.
У Оламга нур бўлажак Авлиоуллох
(Яъни Хожа Бахоуддин Нақшбандий Пирларимиз назарда тутилябди)
Хосларнинг хоси бўлади
Унга боғланганлар абадий
бахту камол мақоматига етади.
Хожа Бахоуддин Нақшбандий
Пиримиз хақида
Ғавс~ул Аъзам Абдулқодир Жейлоний Хазратларининг сўзлари
@ilohiyot_va_ishq
@naqishbandiya

September 14, 04:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ассалому алайкум илохий неъматлар эшигига мархамат
Хам зиёрат, хам саёхат
Хамкорлик 365
Мен Умиджон бир йил давомида
Юртимизнинг хамма
вилоятларига саёхат ила
ташриф этаман
Саёхат давомида хамма зиёратгохларга бораман
Уч юзга яқин хос Хаққа яқин
Инсонлар билан кўришаман
Кўпдан кўп сухбатлар бўлади
Назар, нурдан файзланасизлар
Сиз хам бу дийдор, саёхатлардан
Онлай шаклда бахраманд
Бўласиз
Яъни
Ўзимизнинг хос гурухимизда
Аъзо бўлиб, кўриб борасиз.
https://t.me/+Vm0F6_yLHok1ZmIy
@umidjon_ermuhammadamin_xoja19
Мурожат учун

@ilohiyot_va_ishq

August 31, 12:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тавба қилган сўфий бўлади. Аммо зикрни қалбига нақш қилиб муҳрлаб олганларгина Нақшбандий бўлади. Нақшбандийлар ёнида ҳатто аждар ҳам ҳалим бўлиб, сир ишқи илоҳийсига мафтун бўлади.
Ҳазрати Бузрукворимиз Шоҳи Баҳоуддин Нақшбанд қоддасаллоҳу сирруҳу
@ilohiyot_va_ishq
@naqishbandiya

August 25, 16:56

Восила
Араб тилида “Восила” (الوسيلة) сўзи бир нечта маъноларни қамраб олади:
Яқинлашиш воситаси – бир нарсага етиб боришга йўл.
Орачи, сабаб – мақсадга олиб борадиган йўл.
Даража ва мартаба – юқори манзил.
Қуръон ва суннатда восила
Қуръонда:
> “Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва Унга восила изланглар” (Моида, 35).
Бу оятда восила деганда:
Иймон
Ибодат
Дуо
Солих амаллар
Жиҳод
Илм
каби амаллар тушунилади.
☝️
Ҳадисда:
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Азонни эшитсангиз, айтилганидек такрорланглар, сўнг менга салавот айтиб дуо қилинглар. Чунки мен учун Аллоҳдан васила тиланглар. Васила – жандан бир даража бўлиб, у фақат Аллоҳнинг бандаларидан биригадир. Умид қиламанки, мен шу мартабага эгамандирман”. (Муслим ривояти)
Яъни, васила – Пайғамбарга хос жаннатда юқори даража.
---
Уламолар таърифи
Имом Қуртубий:
“Восила — Аллоҳнинг розилигини қозониш учун қилинган ҳар бир солих амалдир”.
Имом Ғаззолий:
“Восита – мақсадга етказувчи йўлдир. Аллоҳга етиш учун восита – ибодат ва қалбни поклашдир”.
Имом Бухорий ва Муслим шарҳи:
“Восила – Пайғамбар алайҳиссаломга хос жаннат мақоми. Бироқ инсон ҳам дуо, ибодат, садақа билан ўз йўлида восила қилади”.
Тасаввуфда восила
Тасаввуфда васила – муридни Аллоҳга етакловчи руҳий кўприк.
Восиланинг турлари:
1. Ибодат воситалари – намоз, рўза, зикр, дуо, садақа.
2. Илм ва маърифат воситалари – Қуръон ўрганиш, илм эгаллаш, ҳақиқатни билиш.
3. Шахсий восита (муршид) – шайх, авлиё, муршид инсонни руҳий йўлга бошлайди.
4. Қалбий восита – муҳаббат, тауба, ихлос, сабр.
Нақшбандийликда:
Шайх восита ҳисобланади, чунки мурид унинг кўрсатмаси орқали Аллоҳга яқинлашади.
Бироқ шайхнинг ўзи мақсад эмас. Мақсад – Аллоҳнинг розилиги.
Амалий жиҳатдан восила
Дуо орқали: Банда ўз ҳолатини Аллоҳга етказади.
Садақа орқали: Яхшилик қилиш бандани гуноҳдан тозалайди.
Зикр орқали: Қалб тирилади ва Аллоҳга яқинлашади.
Шайх орқали: Руҳий машқлар йўлланмаси берилади.
Сулаймоний мисол: Султонга бориш учун вазирлар, хизматчилар восита бўлади. Аллоҳга боришда эса амаллар ва муршидлар восита бўлади.
Восиланинг руҳий моҳияти
Мақсад: Аллоҳнинг розилиги ва яқинлиги.
Йўл: Восита — амаллар, шайхлар, муҳаббат, дуо.
Хатар: Агар воситани мақсад қилиб қўйса, инсон адашади. Шунинг учун авлиёга муҳаббат қилиш — уни Аллоҳга етакловчи кўприк деб билиш керак, мақсад деб эмас.
Хулоса
Восила — Аллоҳга етакловчи йўл ва восита.
У ибодат, солих амал, илм ва муршид бўлиши мумкин.
Тасаввуфда шайх восита, аммо мақсад — фақат Аллоҳ.
Мўмин киши ҳар куни восила излаб, унинг орқали Аллоҳга яқинлашиши керак.
@naqishbandiya

August 24, 02:34

Дўст бу расулуллоҳ с а в оламдан ўтганларида
"Қайтиб ер юзига хеч қачон тушмайман"
деб нола этган
Жаброил а с эди.
Дўст бу "Мухаммадни илон чақмасин деб"
ўзини қалқон қилган Абу бакр эди.
Дўст бў Мустафо он хазратлари устида уч кеча мижжа қоқмаган Оиша эди
Дўст бу ~ бизни шунча тозалаб поклаб қўйишса хам
Яна ўз ботқоғимизга қайтиб олаверганимизда
Бизларни яна ўз нурига олиб
бизга илтифотларни ўзмасдан
келётган Пирларимиз, устозларимиз.
Дўст бў
Оламларни энг афзал кишисига
♡Хабибим♡ деган Аллох
🥰
Умиджон Эрмухаммадамин хожа
@ilohiyot_va_ishq
@naqishbandiya

August 16, 14:27

Жисмий яқинликни сув
жонзотлар ҳам,
ҳайвонот олами ҳам, қушлар ҳам, ўсимликлар ҳам биладилар.
Унда сен Ҳазрати Инсонни Аллоҳ назаридаги даражанг нима? Инсоннинг даражаси ~
унинг руҳида, унинг нурида,
унинг Аллоҳ сифати билан сифатланган эканида.
Қулҳу Аллоҳу аҳад, Аллоҳу сомад, лам ялид ва лам ювлад, ва лам яку‌ллаҳу куфуван аҳад.
Яъни,
1. Айтинг: У — Аллоҳ ягона.
2. Аллоҳ — Беҳожат (ҳамма нарса Унга муҳтож, У ҳеч нарсага муҳтож эмас).
3. У туғмаган ва туғилмаган.
4. Ва Унга тенг келувчи ҳеч ким йўқ.
Аллоҳнинг бу сифатига бизнинг Руҳимиз яққол мисолдир — туғмаган, туғилмаган. Аллоҳ ўзинг пок руҳидан пўфлади.
Инсонларда ҳайвонлик сифати, фаришталик сифати ва Ҳазрати Инсон деган мақомати бор. Илоҳийот даражоти — Руҳ ва покланган нафс бирлигидан ҳосил бўлади. Синхронлаштириш усулини ўрганган бўлсанг, сенинг қўлингда бутун Сир ва уларни очадиган асосий Калит бор.
Умиджон Эрмухаммадомин Хожа
@ilohiyot_va_ishq
@naqishbandiya