
Professional ta'limda moliya
Академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотлари учун услубий қўлланмалар, янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, мутахассис маслаҳати учун:
Нозим Ибрагимов
@nozimibragimov
Янги ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди, дуал таълим кенгаяди
“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим (иш жойида ўқитиш) улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.
2028 йилдан 9-синф якуний имтиҳонлари натижасига кўра ўқувчилар техникумларга йўналтирилади.
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар даражасига тенглаштирилади.
2026 йил 1 сентябрдан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқийди, 11-синфни битирган талабгорлар эса тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
@platformauzb
2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг
нишонланади
.
@platformauzb
Касбий таълим агентлиги тузилди. Президент фармони.
@platformauzb
Мартабангизга эмас, ўзингизга - билим ва кўникмангизга ишонинг
Дарахтда ўтирган қуш дарахт шохининг синишидан қўрқмайди. Чунки у дарахт шохига эмас, ўзининг қанотларига ишонади.
Ҳозирги иш жойингизга ишонманг, янги билим ва қўшимча даромад манбалари учун ҳаракат қилинг.
Бошлиғингиз сиздан ишингиз ва маошингизни осонгина тортиб олиш мумкин аммо билим ва кўникма ўзингизда қолади.
Қўшимча даромад манбаларини яратсангиз, бировнинг қўлидаги ойлик ишни йўқотишдан қўрқмайсиз. Чунки сиз ойликка эмас, ўзингизга ва қўшимча даромад манбангизга суянасиз.
Фойдали молия
Президент томонидан бугун эълон қилинган янги
ташаббуслар
:
➖
янги йилдан бошлаб
камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга
ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади
;
➖
келгуси ўқув йилида
давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма
берилади;
➖
ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун
компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит
ажратилади;
➖
келаси йилдан
педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади
;
➖
фан ўқитувчилари каби
бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш
тизими жорий қилинади.
Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама
тўланади;
➖
бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси
берилади;
➖
дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган
педагогларга
20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити
ажратилади;
➖
рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ
педагогларига йилига бир марта
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма
берилади.
Давлатимиз раҳбари
техникумдаги муаллим ва усталарнинг малакасини, жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги ташаббусларни
илгари сурди.
Жумладан,
мактабдаги каби техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими
жорий қилинади.
Шу орқали техникум устозларига
миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама
тўланади.
Шу билан бирга,
техникум директори ва ўринбосарларига мактабдаги ҳамкасбларидан кам бўлмаган ойлик
қилиб берилади. Агар улар “Директорлар мактаби”да
менежерлик сертификатини олса, яна қўшимча 20 фоиз устама
тўланади.
Эндиликда
техникумларда ҳам олийгоҳлардаги каби илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш
йўлга қўйилади.
Ҳар йили
500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар усталар эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага
юборилади.
Facebook|
Instagram|
X
2025-yil 1-avgustrdan
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari rahbar, pedagog va boshqa xodimlarining bazaviy tarif stavkalari hamda lavozim maoshlari miqdorlari.
Oʻrta maxsus ta’lim va kasbiy taʼlim tashkilotlari pedagog va rahbar xodimlarning bazaviy tarif stavkalari miqdorlarini 2025-yil 1-avgustdan oshirish toʻgʻrisidagi qaror
Ma'lumot o'rnida:
1-a ilova - Akademik litseylar
1-b ilova - Texnikumlar
Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ
2025 йил 27 март ҳолатига
Professional ta'limda moliya
pinned a file