
Telegram: Contact @revmatolog_raxmonov
Кечқурунги машқлар – елка (чўзилиш) машқлари бўлади
Кун давомида бўғимларимиз, мушакларимиз ва тана тўлиқ зўриқиш ҳолатида бўлади. Шунинг учун кечқурунги машқларнинг асосий вазифаси — организмни тинчлантириш, бўғимларни дам олдириш ва мушакларни юмшатишдир.
💡
Нега барча бўғимларни машқ қилдириш керак?
Чунки танамиз — ягона тизим. Агар фақат оғриқ бераётган жойнигина машқ қилсак, натижа чегараланган бўлади. Масалан, тўғри бел машқлари бўғимлар, тизза ва ҳатто бўйин саломатлигига ҳам таъсир қилади.
Шунинг учун кечқурунги елка машқларида:
🔹
бўйин, елка, бел, тизза ва оёқлар ёпиқ циклда ишлайди,
🔹
қон айланиши яхшиланади,
🔹
танадаги зўриқиш камаяди,
🔹
ухлаш сифати ошади.
🌙
Шу кеча ўзингизга 15 дақиқа вақт ажратинг.
Юмшоқ, секин, назоратли ҳаракатлар билан танангизни чўзинг.
Эртанги кун яна енгилроқ ва фаолроқ бўлади!
💪
#СоғломБўғимлар
#КечқурунгиМашқ
#Реабилитация
Бугун душанба — янги одатларни бошлаш учун энг қулай кун!
Кўпчилик беморлар ҳар куни “эртага бошлайман” деб ният қилади:
🔹
тўғри овқатланиш,
🔹
даволовчи машқлар қилиш,
🔹
соғлом ҳаётга қадам қўйиш...
Лекин ҳаётда ҳар куни бирор баҳона топилади ва бу ниятлар амалга ошмай қолади.
Менда сиз учун таклиф бор
👇
Бу ҳафта биз биргаликда ҳаракат қиламиз!
🏋️♂️
Ҳар куни эрталаб ва кечқурун менинг назоратимдаги даволовчи машқларни бирга бажарамиз.
🥗
Овқатланиш бўйича энг керакли қоидаларни мен шахсан ўргатаман.
💪
Бир ҳафта давомида соғлом одатларни бошлаймиз ва натижани бирга кўрамиз!
Демак, бу ҳафта — соғлом бўғимлар ҳафтаси!
Қўшилинг ва ўз соғлиғингизни мен билан бирга қўлга олинг.
Гурухга кушилиш
https://t.me/+YQuCtbxSW6QyMmE6
Эртага боришимиз керак бўлган Хоразмдаги консультация Тошкентда бўладиган ревматологлар конференцияси сабабли бошқа санага қолдирилди.
Аммо таҳлиллари тайёр бўлган беморларга онлайн видео қўнғироқ орқали консультация берилади.
Раҳмат!
🦵
Замонавий тиббиётда артроз, коксартроз ва суяк емирилиши қандай даволанади?
Бугунги кунда артроз, коксартроз ёки суяк емирилиши каби бўғим касалликларини даволашнинг 3 та асосий усули мавжуд
👇
1️⃣
Дорилар билан даволаш
Бу усулда асосан
коллагенлар, кальций, витаминлар
, шунингдек
яллиғланишга қарши дорилар
қўлланилади.
Плюслари:
Оғриқни тез камайтиради
Яллиғланишни пасайтиради
Минуслари:
Фақат вақтинчалик енгиллик беради
Бўғим ва суяк тўқимаси тўлиқ тикланмайди
2️⃣
Жарроҳлик йўли (эндопротезлаш)
Бу усулда бўғим юзасидаги зарарланган қисм ёки тўлиқ бўғим
металл ёки керамик протез
билан алмаштирилади.
Плюслари:
Оғриқлар йўқолади
Юриш ва ҳаракат эркинлиги тикланади
Минуслари:
Ҳар бир беморга ҳам мос келмайди
Қўйилган темирга аллергия ёки инфекция бўлиши мумкин
Операция нархи жуда юқори (тахминан
50 миллион сўм
атрофида)
Бу усул одатда касалликнинг оғир — кейинги босқичида тавсия этилади.
3️⃣
Даволовчи машқлар (реабилитация)
Бу энг табиий ва хавфсиз усул ҳисобланади.
Махсус тузилган машқлар орқали бўғим атрофидаги мушаклар мустаҳкамланади, қон айланиши яхшиланади ва суяк ҳамда тўқималар тикланиш жараёни фаоллашади.
Плюслари:
Ҳар қандай ёшда бажариш мумкин
Табиий ва хавфсиз
Узоқ муддатли натижа беради
Арзон ва самарали
Минуслари:
Таъсири секинроқ
Доимийлик ва интизом талаб қилади
🩺
Биз ўз тажрибамизда
дорилар ва реабилитация машқларини биргаликда қўллашни
тавсия қиламиз.
Шунда натижа анча барқарор бўлади — оғриқ камаяди, ҳаракат ёмонлашмайди ва бўғим фаолияти тикланади.
💬
Сизга тавсия этилган машқларни бугун бажардингизми?
"Соғлом Бўғимлар" 3 ойлик даволаниш дастури — Ноябрда бошланади!
Бўғим оғриғи, шиш, эрталабки қотиш ёки чарчоқ сизга тинчлик бермаяптими?
Энди бу муаммоларга барҳам бериш вақти келди!
🌿
“Соғлом Бўғимлар” дастури — бу 3 ой давомида соғломлашиш, ҳаракатни тиклаш ва оғриқлардан халос бўлиш учун тузилган махсус онлайн реабилитация дастури.
Дастур давомида сиз:
🔹
Ҳар кунлик бўғимларни тикловчи видео машқларни бажарасиз
🔹
Тўғри овқатланиш тартиби бўйича йўл-йўриқ оласиз
🔹
Энг керакли дорилар билан даволанишни ўрганасиз
🔹
Ҳар ҳафта менинг шахсий назоратимда бўласиз
🔹
Ўз ҳолатингизни кузатиб, аста-секин оғриқсиз ҳаракатга қайтасиз
🎯
Мақсад:
Бўғимларни мустаҳкамлаш, оғриқларни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш!
Агар сиз ҳам соғлом, оғриқсиз ҳаёт сари қадам ташламоқчи бўлсангиз —
👉
изоҳда “+” белгиси қолдиринг,
мен ўзим сиз билан боғланиб, дастур тафсилотларини айтиб ўтаман.
https://t.me/revmatolog_raxmonov