Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Maktab direktorlari

school_direktor

Bog'lanish va kanalda e'lon berish uchun:
@Maktab_rahbari
Kanalga ulanish uchun:
@school_direktor

Subscribers
2 070
Post views
2 678
ER
128,78%
Posts
6 214
October 07, 19:18
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

⚡️
Ўқитувчилар аттестация форматидаги тестларни ечиб кўриши учун платформа яратилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жорий йилнинг
август-декабрь
ойларида аттестациядан ўтувчи педагогларга қулайлик яратиш мақсадида
"DEMO TEST"
платформасини ишга туширди.
Бу орқали педагоглар аттестация форматидаги намунавий тест саволлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Тестларга
pedagog.uzedu.uz
платформасида педагог шахсий кабинетидаги
"DEMO TEST"
бўлими ёки
sinov.uz
сайтидаги
"DEMO TEST"
орқали кириш мумкин.
👉
@Oylik_hisoblashbot
-
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг
👇
👇
👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

October 06, 06:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Yangi olingan quyidagi sertifikatlar tan olinmaydi
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi
qarori
(
Adliya vazirligidan 2024-yil 29-may kuni 3515-raqam bilan roʻyxatdan oʻtkazilgan
) qabul qilingan.
Mazkur qarorga asosan
2024-yil 29-maydan keyin olingan
Teaching Knowledge Test
(TKT)
, Teaching English for Speakers of Other Languages
(TESOL),
Teaching English as a Foreign Language
(TEFL)
, Teaching English as a Second Language
(TESL)
sertifikatlari xorijiy tillar oʻqituvchilarini taʼlim tashkilotlariga
ishga qabul qilishda
inobatga olinmaydi.
📩
Qoʻshimcha savollarni Telegram botimiz (
@uztdibot
)ga yuborishingiz mumkin.

Taʼlim nazorati rasmiy kanali

October 02, 15:16
Media unavailable
2
Show in Telegram

Шота
Руставели
кўчасидан ҳаракатланиш қоидалари

September 30, 13:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига
табрик

Поздравление
учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X

May 05, 08:58
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan quyidagi kunlari dam olinadi
:

9-may
(juma)
— Xotira va qadrlash kuni;

10-may
(shanba)
— 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;

11-may
(yakshanba)
— dam olish kuni.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

April 03, 08:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Янги ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари тоифа олиш учун ҳам тест, ҳам амалий имтиҳон топширади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори қабул қилиинганлиги ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг
(2 босқичли)
янги тартиби ишлаб чиқилиши ва
биринчи босқич
(тест жараёнлари)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан
,
иккинчи босқич
(амалий имтиҳон)
Спорт вазирлиги томонидан
ташкил этилиши тўғрисида хабар берилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.
Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
(Юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин)
.

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:
(2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб)
:
➡️
биринчи босқич –
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари
(40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл)
;
➡️
иккинчи босқич –
амалий имтиҳон
(жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси - 40 балл)
.
❗️
Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари
2025 йил август-декабрь
ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади
(январь-июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади)
.
👉
@Oylik_hisoblashbot
-
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг
👇
👇
👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

March 20, 11:23

OMMALASHTIRISHNING YANA YANGI NIZOMI TASDIQLANDI.
MMTV ning 2025-yil 17-martdagi 89-sonli buyrug‘i.
MMTV ning 2024-yil 7-fevraldagi 32-son buyrug‘i esa o'z kuchini yo'qotdi.
https://t.me/talimxujjatlari

March 02, 02:25

#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
Яна бир зўр
ва унчалик ҳам зўр бўлмаган
янгилик!
Хабар берганимиздек,
Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,
Низомнинг 36-банди
(янги таҳрирда). Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.
...
(учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади. Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.
Низомнинг 37-банди. Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари:
умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):
биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);
иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл).
Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):
биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);
иккинчи босқич – Спорт вазирлиги томонидан белгиланган спорт мактабларида ташкил этиладиган амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).
шу билан биргаликда,
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар 2025 йил 1 сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:
олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.
Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга белгиланган муддатга қадар тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;
олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.
Murojaatlar uchun:
👉
@pkatdi_bot

March 02, 02:23

#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
Эндиликда ўрта-махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб қилинади!
Хабар берганимиздек,
Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,
Низомнинг 5-банди
(янги таҳрирда) Аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади. (фарқи, илгари фақат олий маълумотли педагоглар жалб этилар эди, эндлиликда ўрта махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб этилади)
Низомнинг 44-банди (янги таҳрирда янги д-кичик банди қўшилмоқда).
д) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар:
55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.
Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
44-1 банди. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги
педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.
Murojaatlar uchun:
👉
@pkatdi_bot

February 26, 09:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди
Манба:
ВМҚ 78-сон,
11.02.2025 йил.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot