
Руқия - шифо ва раҳмат
Бисмиллаҳ
Олий мақсадимиз - сеҳр, жин ва кўз тегиши муаммоларига Қуръон, соф ақийда ва ҳалолликка асосланган бепул ёки арзон ечимларни халқимизга тақдим этиш билан сеҳргарлар, фолбинлар ва фирибгарлардан ҳалқимизни бехожат қилиш.
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
✍️
✔️
ДУШАНБА
⏰
9-30 умумий руқия
✔️
СЕШАНБА
⏰
9-30 умумий руқия
❌
ЧОРШАНБА
🏠
Дам олиш куни
✔️
ПАЙШАНБА
⏰
9-30 умумий руқия
✔️
ЖУМА
⏰
18-30 умумий руқия
✔️
ШАНБА
⏰
18-30 умумий руқия
❌
ЯКШАНБА
🏠
Дам олиш куни
tel qilip yozdirib kelsayiz bo’ladi.
Oldindan yozdirib keyin kelinadi
👇
👇
👇
👇
👇
995464040
@Shifo_admin40
Фолбиннинг гапига қулоқ тутиш керакми?
❓
CАВОЛ
: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?
💬
ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва
фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фатво маркази.
@muslimaatuz
https://t.me/MuolajaNatijalari
Кинначиликни бўйнимга олишим керакми?
❓
Савол: Бувим раҳматли одамларни қамчи ва нон билан даволар эди. Бир табиб мулла менга табиблик ва қамчини сен бўйнингга олишинг керак, деяпти. Яқинларим олмасанг, ҳаётинг қийинлашади, демоқда. Айтинг-чи, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?
📩
Жавоб:
Афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез эшитилиб туради. Сиз айтган ҳолатларда жинлардан фойдаланиб, одамларни гўёки даволаш назарда тутилади. Фалончи фалон ишни бўйнингга олишинг керак. Олмасанг, у бўлади, бу бўлади. Касал бўласан, қийналасан, деган сафсаталар билан қўрқитадиганлар бор. Кимдир қамчи билан, кимдир нон билан, яна кимдир боболари ва момолари билан даволашни даъво қилади. Умуман олганда, буларнинг барчаси жинкашлик ҳисобланади. Яъни бу турдаги “дам солувчилар” жинлардан ёрдам оладилар. Жинлардан ёрдам олиш учун эса олдин уларга итоат қилиш талаб қилинади.
👉
Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
http://savollar.islom.uz/s/58638
КИННА СОЛДИРИШ МУМКИНМИ?
Ассалому алайкум. Исломда кинна солиш ва солдириш, унинг гуноҳи ҳақида нима дейилган?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Бу нарсалар шариатда йўқ. Кинна солган ҳам, солдирган ҳам ширк амални қилган бўлади. Бу амал гуноҳ эканлигини билмасдан қилиб юрганлар дарҳол тавба қилсинлар.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун:
savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
@bintusodiq
⬇️
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
@CHILYOSINUZ
@shariy_ruqiya_shifo_va_rahmat
ИНФОҚ-ЭҲСОННИНГ, САДАҚАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Ҳикоя қилишларича, ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига бир қуш келиб: "Бир одамнинг дарахтига мен ин қурганман. Ўша ерда бола ҳам очаман, лекин дарахт эгаси болаларимни қийнайди ва уларни ўлдиради", дея шикоят қилди. Шунда Сулаймон алайҳиссалом икки жинни чақириб, уларга айтдилар:
"Агар кейинги йил ҳам бу киши шу ишини такрор қиладиган бўлса, уни иккига бўлиб, бир бўлагини мағрибга ва бирини машриққа улоқтириб юборинглар!"
Кейинги йил келди, у киши ўз одатига кўра дарахтга чиқиб, қушнинг болаларини олди. Шу вақтда қуш Сулаймон алайҳиссаломга шикоят қилишга отланди. Лекин у одам сал олдин бир луқма садақа қилган эди. Шунда қушнинг шикоятини эшитган ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом икки жинни чақириб:
"Нима учун сизлар у золим кишининг таъзирини бериб қўймадингизлар?" деди. Шунда жинлар:
"Биз унга дарахтга чиқиб кетаётганида ёпишмоқчи эдик, лекин у бир парча нон садақа қилиб, кейин чиқди, шунда Аллоҳ таъоло осмондан икки фариштани тушириб, улар билан бизларнинг биримизни машриққа, биримизни эса мағрибга улоқтирди ва бизнинг ишимизни Аллоҳ таъоло унинг садақаси барокоти билан даф қилиб юборди", деб жавоб беришди.
Хулоса: Садақа балони қайтарар!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉
Instagram
|
Facebook
|
Youtube
|
Telegram
www.suzukota.uz
@CHILYOSINUZ
@shariy_ruqiya_shifo_va_rahmat
ДАМ СОЛИШИМ УЧУН ДУОИ ФОТИҲА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Мен яқингача ўзимга дам солиб юрардим. Дам солиш учун имом домладан фотиҳаи дуо олиш керак деб эшитдим. Онамга ва ўзимга дам солишим учун ҳақиқатдан ҳам имом домладан дуои фотиҳа олишим керакми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариъатимизда дам солиш учун имом домладан фотиҳа дуо олиш керак деган гап йўқ. Қуръони каримни тажвидга мувофиқ ўқишни билган хар бир киши ўзига ва бошқаларга дам солиши жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Улашинг:
@diniysavollar
Худди қурбонликдан Аллоҳ таолога на қон ва на гўшти, балки биздан тақво етиб борганидек
Албатта, саноқ ва қайси оятнинг ишлатилиши иккиламчи аҳамият касб этади. Энг муҳими ихлос, ният ва Аллоҳга боғланишда химматни баланд қилишдир.
Шу ўринда, услубнинг муаллифи шайх Абдуррауфнинг сўзларининг маъносини келтириб ўтсам.
Кўп учрайдиган саволлардан бири шунча ўқиш шартми деган мазмундаги саволдир. Мен бу саволга жавоб беришдан олдин иккита мисол келтираман.