
5-курс ТМИ сиртқи
Ассалому алайкум, Cиртқи таълим факультети 5-курс битирувчи талабалари.
Битирувчи талабалардан келиб тушаётган саволларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Бугунги кунда Якуний давлат аттестациясини мувоффақиятли топширган Сиртқи таълим факультети 5 курс талабаларига дипломлар ва уларнинг иловаларини шакллантириш жараёни амалга оширилмоқда.
Шуни маълум қиламизки, жорий йилда HEMIS ахборот тизими ва тўловлар бўйича биллинг тизими интеграция қилинган. Шунга кўра, айрим талабалар контракти масаласида аниқлик киритиш талаб этилмоқда. Ўз навбатида, деканат ходимлари ушбу талабалар билан боғланиб, аниқлик киритаётганлигини таъкидлаймиз. Масаласига аниқлик киритилмаган талабаларга HEMIS ахборот тизими диплом ва унинг иловасини шакллантиришда чеклов қўйилган.
Тез кунларда дипломлар ва уларнинг иловаларининг даставвал электрон шакли, ундан сўнг қоғоз шакли тайёр бўлади. Ушбу юзасидан қўшимча маълум қиламиз.
Шу билан бирга, Давлат олий таълим муассасаларида 2025-2026 ўқув йили учун магистратурага хужжат қабул қилиш 2025 йил 30 июлгача давом этишини маълум қиламиз.
Кимда ушбу ҳолат бўйича савол ёки муаммо юзага келса масъул декан ўринбосари Шеров Санжарга мурожаат қилишини сўраймиз.
Сиртқи таълим факультет деканати.
Ассалому алайкум, ҳурматли Cиртқи таълим факультет 5-курс талабалари.
Сиртқи таълим факультет 5 курс талабаларининг ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ натижалари HEMIS таълим платформаси тизимига расмийлаштирилган.
HEMIS тизимидаги шахсий кабинетларингизга кириб ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИдан олган баҳоларингизни билиб олишларингиз мумкин.
Якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган барча битирувчиларни Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавриатини муваффақиятли тамомлаганлиги билан табриклаймиз! Барчангизга доимо омад, муваффақият ёр бўлсин!
Кимда юқоридаги масала бўйича савол ёки муаммо юзага келса масъул декан ўринбосари Шеров Санжарга мурожаат қилишини сўраймиз.
Сиртқи таълим факультет деканати.
ТАКРОРАН!!!
Ассалому алайкум, ҳурматли Cиртқи таълим факултет 5-курс талабалари.
Сиртқи таълим факультет 5 курс талабаларига ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ 2025 йил 21 июн ШАНБА куни соат 8-30 да ўтказилади.
(
қуйида келтирилган академ гуруҳларга)
.
Ўтказиладиган манзил: А.Темур кўчаси 60-а уй (Минор метро бекати).
Аввал маълум қилганимиздек, ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ёзма иш шаклида ўтказилади.
ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ топшириш жараёнида талабаларда шахсини тасдиқловчи хужжати бўлиши лозим.
Шахсини тасдиқловчи хужжати бўлмаган талабалар ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ топширишга киритилмайди.
Кимда ушбу ҳолат бўйича савол ёки муаммо юзага келса масъул декан ўринбосари Шеров Санжарга мурожаат қилишини сўраймиз.
БАРЧАНГИЗГА ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ ТОПШИРИШДА ОМАД ТИЛАЙМИЗ!
Сиртқи таълим факультети деканати.
Кайта топшириш. 02.06.2025
А бино 218 ва 217 хоналарда бўлиб ўтади.
5 курс 10 семестр
1)
10
-00
дан 11-00 гача.
26.05.2025 санасида бўлиб ўтган фанлардан тестдан ўта олмаган талабалар учун.
2) 11-15 дан 13-00 гача.
27.05.2025 , 28.05.2025 , 29.05.2025 , 30.05.2025 , 31.05.2025 санасида бўлиб ўтган фанлардан тестдан ўта олмаган талабалар учун.
Ҳурматли 5-курс сиртқи таълим факультети талабалари!
2024-2025 ўқув йилида 5-курс 10-семестрдаги фанлардан Оралиқ ва Жорий назоратлардан етарли бал олган (камида 30 бал), лекин тест шаклидаги Якуний назоратдан ўтаолмаган талабаларга бир марта қайта топшириш имконияти берилмоқда.
Ушбу қайта топшириш 2025 йил 2 июн куни Офлайн шаклида ўтказилади.
(қуйида келтирилган академ гуруҳларга)
.
Гурух сардорлари ушбу хабарни юқорида кўрсатилган тоифадаги талабаларга етказишингизни сўраймиз.
Тест шаклидаги Якуний назорат ўтказилиш вақти ва хонасини қўшимча маълум қиламиз.
Сиртқи таълим факультети деканати.