
Times.uz
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди
Times.uz
’да
Тижорий ҳамкорлик учун:
@times_ads_bot
Мутаxассислар огоҳлантиради: Balerina Capuccino vs Tralalelo Tralala мультфильмлари болалар руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Ушбу контент болаларда хавотир, агрессия ва қўрқувни кучайтириши мумкин. Агар болангизда ғалати хулқ-атворни сезсангиз, унинг нималарни томоша қилаётганини текширинг.
Uzbekistan Airways самолётида чақалоқ дунёга келди
19 июль куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-282 рейси (Истанбул – Тошкент) давомида бортида бўлган ҳомиладор йўловчида туғруқ бошланди.
Самолёт экипажи хавфсизлик чораларини кўриб,
Урганч халқаро аэропортига қўнишга қарор қабул қилди
.
Экипаж туғруқ жараёнини борт ичида қабул қилди.
Туғруқ муваффақиятли ўтди. Она ва чақалоқнинг ҳолати яхши. Улар Урганчдаги тиббий муассасага топширилди.
🚓
Тошкентда ёш қиз шифокорларни ҳақорат қилгани учун жарима тўлади
Яқинда 11-синфни якунлаган қиз поликлиникага бош оғриғи, юқори қон босими ва мигрень билан мурожаат қилган. Айтилишича, унга кўмак бериш пайтида, ҳамширалар олти-етти марта қўлига система қўйишга уринишган, лекин уринишлар муваффақиятсиз бўлган. Шундан сўнг қиз Instagram’да жонли эфир пайтида, шифокорларни ҳақорат қилган.
Тиббий ходимлар эса қизнинг электрон сигарета чеккани ва бу томирларида муаммо келтириб чиқарганини айтмоқда.
Суд жараёнида қиз ўз айбини тан олиб, афсусда эканини билдирди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича 1 875 000 сўм жарима белгиланди.
Сергелидаги кўчалардан бири “ремонт” сабабли бир ойга ёпилади
.
19 июлдан 18 августгача
Тошкентнинг Сергели туманидаги
Обиҳаёт кўчаси
да иссиқ сув қувурлари алмаштирилиши сабабли
транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
.
Шу муносабат билан қуйидаги автобуслар йўналишида ўзгаришлар амалга оширилади:
•
184-сонли автобус
— “Сергели ярмаркаси” бекатигача қисқартирилади
•
40 ва 143-сонли автобуслар
— Янги Сергели йўли → Сўғдиёна → Жалойир → Обиҳаёт (ёпилмаган қисм) орқали ҳаракатланади
Тошкент метросининг эски поездлари кондиционерлаш тизими билан жиҳозланмаган, чунки
“улар дастлаб шундай тизимсиз ишлаб чиқарилган ва техник жиҳатдан бундай ускуналарни ўрнатиш имкони йўқ”
.
Бу ҳақда пойтахт метрополитени ўзининг расмий
каналида
йўловчиларнинг вагонлар ичида ҳаво харорати жудаям иссиқлиги бўйича шикоятига жавобан маълум қилди.
Маълумотга кўра, метрополитендаги вагонлар паркининг 50 фоизидан ортиғи янгиланган ва 2025–2026 йилларда яна 14 та янги поезд харид қилиниши режалаштирилган.
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон мултимодал халқаро юк ташиш йўналиши бўйича биринчи юк поезди 17-июл куни Хубей провинцияси Ухан шаҳридан жўнади, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Garant bank ўз содиқ мижозларининг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олиб, "Bingo" валюта омонатини янгиланган ва янада жозибадор шартлар билан қайтадан йўлга қўйди!
Bingo омонати:
✅
Йиллик 8% фоиз ставкаси (13 ой давомида)
✅
Ҳар ой фоизларни олиб туриш имконияти
✅
$5,000 дан бошланувчи минимал сумма
✅
3 ой давомида тўлдириш имконияти
Омонатингизни муддатидан олдин ечиб олсангиз ҳам 8%гача (ойига 1%дан) фойда кўришингиз мумкин.
📱
1326 га қўнғироқ қилинг
🌐
garantbank.uz сайтидан
маълумот олинг
Реклама
Тошкентда Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин бўлган улкан тасвирий асар пайдо бўлади
Ислом цивилизацияси маркази музейида "Цивилизациялар ва кашфиётлар девори" номли ноёб бадиий панно яратилиши якунланмоқда, у Гиннесс рекордлар китобига кириши мумкин. Марказий Осиё тарихидаги Иккинчи ренессансга бағишланган ўнлаб миниатюралар қўлда чизилган бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 52 метр ва баландлиги 5 метрдан зиёд.
Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиларининг болаларга қўл кўтаргани ёки уларнинг эътиборсизлиги сабаб тарбияланувчилар вафот этаётгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бу қўрқинчли ҳолат, бир тадбиркорнинг "соққасини тўлаб", дарахтларни кесиб ташлашга "добро" сўрашидан ҳам қўрқинчлироқ ҳатто.
Нега? Чунки боғча опаларнинг ҳолати жамиятда пассив агрессия даражаси ўсаётганидан, бу агрессия энг кучсиз қатлам — норасида гўдакларга йўналтирилаётганидан далолат.
Тадқиқотлар кўрсатишича, педагогларда агрессия одатда ўз ҳиссиётларини бошқара олиш кўникмаларининг етишмаслиги оқибатида юзага келади. Зўравонлик ёки қўполликка дуч келган болалар эса бу тажрибани жамиятда ёйишда давом этади. Оқибатда, хавотир, ёпиқлик, дунёга нисбатан ишончсизлик авж олади.
Тарбиячиларга психологик ёрдам керак. Бу мавзуда кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш керакдир балки.
"Боғча опалар" ҳаддан ташқари чарчаган ва ўз ишини мажбурликдан қилади, ҳар томонлама босим, ожизлик сезади ва шу боис ўзларини "қурбон" ролида кўради, бу эса яшаб қолиш учун ички курашни юзага келтиради. Кураш - яхши сўз эмас. Биз аёлларнинг, тарбиячи, ўқитувчи ва педагогларнинг курашчи бўлишига йўл қўймаслигимиз керак, негаки улар бизнинг фарзандларимизга, яъники жамиятга тарбия беради.
Хатога йўл қўйдик, аммо қаерда?
@safarblog
Июльнинг энг иссиқ кунлари бошланмоқда. 17–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келaди.
🔺
17 июль куни республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида;
🔺
18–20 июль кунлари эса мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво…