
UzBoomTv
Расмий Телеграм канал "UZBOOM TV"
Aдмин:
👑
@uzboomtv_admin
⚡️
Сўнгги янгиликлар
✅
Расмий хабарлар
🔥
Қизиқарли мақолалар
uzboomtv.com
Спорт Янгиликлари:
@uzboomtvsport
‼️
‼️
‼️
🇮🇱
💥
🇵🇸
Босқинчи Исроил Ғазонинг турли қисмларига шиддатли ҳужумлар уюштирмоқда... Исроил сулҳ битими бўйича чиқиб кетган "сариқ чизиқ"ни бузиб, ўз босқинчилик ҳудудини кенгайтиришга қарор қилди.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇺🇿
Ўзбекистонда олтин нархи кескин тушиб кетди!
АҚШ ва Хитой раҳбарларининг шов-шувли учрашувидан сўнг Ўзбекистонда олтин нархи деярли 800 минг сўмга пасайди. Кеча 5 граммлик стандарт олтин қуймаси 8 687 000 сўм бўлган бўлса, бугун — 7 880 000 сўмга тушди.
Жаҳон бозорида эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда «янги барқарорлик даври бошланди» деган баёнотларидан кейин инвесторлар олтинни оммавий сотишни бошлагани айтилаяпти.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇫🇮
🇺🇿
Бугун Финляндия Президенти илк бор расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Александр Стубб 29-октябр 1-ноябр кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади.
Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
‼️
🇯🇵
Японлар «одам ювиш машинаси»ни ишлаб чиқишди.
Капсула одамни совунли сув билан ювади, ҳарорат ва юрак уриш тезлигини автоматик равишда назорат қилади. Бир сеанс 15 дақиқа давом этади. Уларнинг таъкидлашларича, уни синаб кўрган деярли барча одамларга қурилма ёққан ва улар ҳақиқатан ҳам уни келажакда оммавий ишлаб чиқаришгача олиб боришмоқчи.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇺🇿
🇺🇸
Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Дональд Трамп билан учрашади
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари Кристофер Ландау ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.
"Жаноб Вазир, мамлакатингизга жуда самарали ва муваффақиятли ташриф учун катта раҳмат. Бу ташриф келаси ҳафта Вашингтонда президентларимиз ўртасида бўлиб ўтадиган муҳим учрашув учун йўл очишга ёрдам беради. Бизга ўзбекона меҳмондўстликнинг ажойиб намунасини кўрсатдингиз", — деб пост қолдирди Ландау.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
‼️
Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация 2025 йил 3 ноябрь, соат 10:00 да очилади.
Кобальт ишқибозларига юбориб қўямиз!
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇺🇿
Кейинги ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди
Президент қарорига кўра, 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб 9-синф битирувчилари техникумларда давлат бюджети ҳисобидан бепул таҳсил олади. 11-синфни битирганлар эса тўлов-контракт асосида ўқийди.
2028-йилдан ўқувчилар 9-синф якуний имтиҳонлари натижасига кўра техникумларга йўналтирилади. 2030-йилгача техникумларда ўқиётганларнинг қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇹🇷
🇺🇿
Туркия ва Ўзбекистон миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилмоқда
📇
Музокаралар давомида томонлар икки томонлама миграция ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни, шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилишди.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
🇺🇿
Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатлардаги минимал талабларни янгилади:
➖
янги чек-лист жорий этилади — мижоз кредит олишдан аввал барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади;
➖
қарз тўловини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани қайта кўриб чиқиш ва енгиллик бериш тартиби белгиланди;
➖
банклар ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан қарз ундиришга ҳақли бўлмайди;
➖
мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган кредит шартларини киритиш тақиқланади;
➖
омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот тақдим этиш мажбурий бўлади.
📅
Янги қоидалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱
‼️
‼️
‼️
💊
Тошкентда 35 млрд сўмлик нарколаборатория "босилди"
Маълумотга кўра, рейд пайтида пойтахтда 8 нафар шахсдан иборат жиноий тўда (закладчиклар) қўлга олинган.
Шундан сўнг тергов давом эттирилиб, улар яшаган хонадонда яширин нарколаборатория борлиги аниқланган.
Текширув давомида 35 млрд сўмлик тайёр моддалар, хом ашёлар ҳамда махсус ускуналар аниқланиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Тафсилотлар видеода
‼️
✈️
@uzboomtv
✅
📱
ИЛОВАМИЗНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
📱