
ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸
Бисмиллахи Рохманир Рахим. Бу каналда хар кун тонгги саломлар хайрли тун ва намоз вактлари эфирга узатилади.
Reklama uchun:
👉
@Bekadminisator
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
✨
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНИМ
🌙
🌹
Олдинга - умид билан,
орқага миннатдорчилик билан,
тепага эътиқод билан, атрофга
эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.
🍃
💓
Бахтингиздан бахт топар
юрак,
💓
🍃
Сиз бор дилдан йироқлар
ғамлар.
🍃
💓
Кулиб туринг ҳар доим ҳар
вақт
💓
🍃
Мен ёқтирган яхши одамлар!
🌙
🌹
ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ
ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА
ОМОНАТСИЗ
👑
ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
➖
⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg
#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
137-қисм.
-Энди эса... Менга руҳсат... Ҳалиги... Сизда менга тегишли нимадир бор, назаримда! Агар мумкин бўлса уни менга берсангиз, аслида шу нарсани олиб кетиш учун келгандим...
Зиёд худди бу гап уни таажжублантиргандек соқолсиз иягини тутамлади. Жимжилоғига тақилган қора кўзли узук ичида шу тоб нимадир йилт этиб порлагандек бўлди.
-Ие, менда сизга тегишли нимаям бўлиши мумкин Иёзбек? Шу жойда бироз адашибсиз. Менда сизга тегишли бўлган ҳеч нарса йўқ. Гапимга ишонаверинг. Аммо... Сизда менга оид кўп нарсалар бор...
-Тушунмадим. Масалан?!
-Масалан кучимнинг ярми сизда десам, шу гапимга ишонасизми?!
-Кучингизнинг ярми? Қизиқ! Бу нима деганингиз?
-Бу- шу деганимки... Агар вақтингиз бўлса, мен сизга бу тарихни батафсил айтиб берсам дейман...
-Вақтим аслида кўп эмас. Аммо айтаётган гапларингиз мени қизиқтириб қўйди. Демак, биз анча эскидан танишмиз, шундайми?
-Ҳа, Иёзбек! Анча эскидан...
Адашмасам, онангиз оғир касалликдан вафот этган. Сизни дунёга келтирган аёлнинг исми- Гулчеҳра эди. Шундайми?
-Ҳа, шундай. Онамни сиз қаердан танийсиз?
-Йўқ, тириклик чоғи онангиз билан таниш бўлмаганман. Аммо мен эскидан таниган одам бу онангиз эмас, сизсиз Иёзбек!
Бу воқеага агар чамалайдиган бўлсам, йигирма уч-йигирма тўрт йилча бўлиб қолди. Ҳозир билишимча, сиз ҳам айни шу ёшдасиз...
-Илтимос, қисқароқ қилинг...
-Хўп, имкон қадар қисқа ва лўндасини айтишга ҳаракат қиламан. Аммо бу анча узун ҳикоя. Бобомни мулла Сайфи дейишарди. Нафаси ўткир одам бўлган. Аммо шу бобом ўзидан кейин ҳеч ким касбини давом эттиришини истамади.
Одамлар Мулла Сайфи сифатида таниган одам фожеали ўлим топгандан сўнг бир йил ўтиб камина дунё юзини кўрганман. Болаликдан қоронғу жойларда қўрқмасдан ўйнаб юраверадиган, ҳатто катталар ҳам юрак ҳовучлаб ўтадиган ҳилват жойларда бемалол ухлаб қолаверадиган ёвқур феъл атворли эдим. Каминанинг қисматига-худди сиздек бу касбни устоз кўмагисиз ўрганиш битилган экан. Қунт-ҳафсалали ва бир нарсага жаҳд қилса то унга эришмагунча тинчимайдиган йигитча эдим. Ёш бўлсамда кундан-кунга тажрибам ошиб, куч-қудратим зиёда бўлиб бораверди.
Ўн саккиз ёшимда бир юз бир кун "саду як" деган энг қийин ибодатни бажо келтириш учун одамлардан ҳоли жой қидириб, тоғу тошларга чиқиб кетдим.
Бу-ўша мен эгаллашни истаган энг баланд чўққилардан бири эди!
Ўй-хаёлим бу ибодатдан сўнг менда пайдо бўлиши мумкин бўлган ғаройиб ҳислатларни тасаввур қилиш билан банд чоғда кутилмаган вазият юз берди.
Ғойиб устозларимдан бири энг сўнгги кечада ёнимга келиб "бу шундай улкан кучки, агар уни тўла тамсил этгудек бўлсанг, сенинг эркаклик пуштинг бутунлай куйиб кетади!" деб мени кутилажак оқибатдан огоҳлантира бошлади.
Юз кун ибодат қилган одамнинг энг охирги-юз биринчи кунида баридан воз кечиб кетишига ишонасизми?
Чўққига машаққат билан чиққан одамнинг энг сўнгги қоя пойидан атроф-жаҳонни кўрмай, жимгина қайтиб кетишигачи?
Мен ҳам машаққат-ла келган йўлимдан ортга қайтиб кетишни истамадим. Шу ергача келдимми, охиригача бораман дедим ва қайсарлик билан дуони охиригача ўқиб, ибодатни сўнгги бобига қадар худди талаб этилганидек адо этдим.
Сездимки кучимга тасаввур қилиб бўлмас самовий кучлар қўшилди, қувватим ортди. Истакларим шу кундан сўнг яшин тезлигида бирин-кетин амалга оша бошлади. Танамда ширин бир ҳузурни ҳис қилдим. Аммо...
Кўп ўтмай Яратган менга нимани ато этиб, нимадан маҳрум этиб қўйганини тушуна бошладим. Ичимдаги олов кундан-кунга кўкка ўрлай бошлади, бетизгин қувват эса мени ердан узиб-осмонга отди.
Энди ҳузур ва роҳат тушунчалари мени буткул тарк этиб бўлганди.Улкан оташ худди кичкина вужудимга қамалиб қолгандек ўзимни ҳамиша беҳаловат сезардим. Бир куни юрагим шу даражада сиқилдики...
Кўкрагимни заҳга бериб ётиб қолдим ва ерга ялиндим, менинг ортиқча қувватимни ол деб...
(Давоми бор)
#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
138-қисм.
Аммо у ҳам бу қувватни ўзига сингдиришдан бош тортди. Ичимдаги оташ суякларимни қиздириб, иликларимни тобора қуритиб бораверди. Бир туп қуриган саксовулга ўхшаб қолдим.
Бу тарзда узоқ яшаб бўлмасди. Дарёга тушиб, унинг сувига то бўғзимгача ботган ҳолда туриб дуо ўқидим. Оқим теграмдан ҳалқа ясаб оқди. Мендаги оташни сўндиришга ҳаттоки у ҳам ўзини ожиздек кўрсатаверди...
Тасаввур қилинг, ҳамма тилаган тилагим узоқ куттирмай ижобат бўлади, аммо энг истаганим ижобат бўлмайди. Қаршимда эшиб тугилган тугундек ечилмай тураверади...
Иёз шу жойда худди битмай турган ярасига шипча теккан одамдек ўтирган ўрнидан бир қалқиб тушди.
"Дарҳақиқат, бу одам билан қачонлардир дардимиз бир бўлган экан... Чиндан ҳам шундай...
Кимнингдир дардига малҳам қўясан, аммо ўзинг йиллаб шу дардга тутқун бўлганингни ҳеч ким билмайди.
Инсонлар наздида сен ҳамма нарсага қодирсан, қўлингдан келмайдиган иш йўқ...
Аммо асл ҳақиқат шуки, оддий нарсаларда сен бошқалардан кўра ожизроқсан..."
-Хўш... Кейин нима бўлди?
-Кейинми? Кейин... Бир куни хаёл билан тепа маҳаллага бориб қолибман. Кимнингдир уйида жаноза бўлаётган экан. Мен ҳам марҳумнинг ҳаққига бир кафт дуо атаб қўйиш учун ичкарига кирдим.
Мулланинг тиловатини ичкарида биғиллаб йиғлаётган гўдак овози босиб кетди.
Бола йиғисига аввал ҳеч аҳамият бермаган эканман. Ичим ўртанди. Дунёдан фарзандсиз ўтиб кетишим мумкинлигини ўйлаб ёмон ҳолатга тушдим. Уч кунгача ҳалиги гўдакнинг овози қулоғим остидан кетмади.
Орадан маълум бир вақт ўтиб мени тепа маҳаллага бир ётоқ касални ўқиб қўйишим учун олиб кетишди.
Касални ўқиб бўлгач бироз нафас ростлаш мақсадида ташқарига чиқдим. Кўзим икки дарвоза нарида турган бир ўрта яшар аёлга тушди. Қарасам қўлида ҳамма жойига ҳилвироқ яра тошиб кетган уч-тўрт ойлик бола ҳам бор.
Негадир шу болани қўлимга олиб эркалатгим келди. Ҳалиги аёл билан ҳам бирозгина гаплашдик.
У сизнинг аммангиз экан. Онангиз икки ой олдин раҳматли бўлиб кетганини мен ана шу аёлдан эшитдим.
"Болани ким қорнини тўқлаяпти?" деб сўрадим. Биров эмизган экан, сути ёқмай кейин ичганингизни қайт қилиб юбораверадиган бўлиб қолибсиз.
"Яра тошганига қанча бўлди?" деб сўрадим. "Бу яра сувланиб яна кўпаяверади, қичима деб ўйлаб, дорисини қилдик, барибир фойда бермади. Бир ойдан бери шу аҳвол!" деб айтди аммангиз.
Сизга жуда раҳмим келди. Ичкарига кирдик. Айланасига паст-баланд қилиб қурилган ҳовли, пастлиқда эса иккита хужра.
"Битта кир совун ва тоғора олиб чиқинг!" дедим. Аммангиз сизни қўлимга бериб айтилган нарсаларни олиб чиқиш учун ҳалиги хужралардан бирига кириб кетди. Ҳамма жойингизга яра тошиб кетган бўлса ҳам жудаям ширин болача эдингиз.
Биз сиз билан шу ерда танишдик. Қучоғимга олиб ўтириб, қанчалар бетакрор ҳузурдан маҳрум қолганимни яна бир бор ўз танамда ҳис қилдим.
Ўшанда бир кам ўттиз ёшда эдим. Етти йил мен билан яшаб фарзанд кўрмаган аёлим бошқа эрга тегиб, бола қучоқлаганига эндигина беш кунча бўлганди.
Сизни ечинтириб тоғорага ўтқаздим. Кейин ўзидан-ўзи йиғи келаверди, мен эса йиғлайвердим. Қўлимда қуппа-қуруқ кир совун.
Кўзимга бунча ёш қаёқдан келди, билмайман. Ўкириб-ўкириб, ичимни бўшатиб йиғладим. Дунёдан изсиз ўтиб кетишимни ўйлаб, қалбим симиллаб оғрийверди.
Бир пайт қарасам танангизда совун кўпиги тегмаган жой қолмабди. Шунчалик кўп йиғлабманки, кўз ёшимга совун кўпирибди.
Бошингиздан уч чўмич илиқ сув қуйдик. Кейин ўзим сизни ўрантириб аммангизга бердим.
Шу ерда жим изимга қайтиб кетсам бўларди. Аммо сизга меҳрим тушиб қолгани боис жим кетолмадим, ўғлим. Яна аммангдан сўраб олдим ва бағримга босиб келажагингиз ҳақида кўзларингизга боққанча ўй сура бошладим. Ахир онадан жудаям эрта етим қолгандингиз. Аммангиз қарамай турганда секин иягингиздан тутдим ва оғзингизга туфладим.
"Кучли бўл, илоҳим ўлиб қолма. Мен сенга кучимнинг ярмини бераман!" деб пичирладим...
(Давоми бор)
#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
139-қисм.
Аммангиз қарамай турганда секин иягингиздан тутдим ва оғзингизга
туфладим.
"Кучли бўл, илоҳим ўлиб қолма. Мен сенга кучимнинг ярмини бераман!" деб пичирладим...
Шундан сўнг кетмоқчи бўлиб ўрнимдан қўзғолдим. “Яна келасизми?” деган савол янгради. Аслида сизга берадиганимни бериб, ортимга ҳам қарамай жимгина кетишим керак эди. Мана шу савол мени бироз тўхтатиб қолди.
“Бунга хожат йўқ. Ҳали кўрасиз, бу норасида катта одам бўлади!” деб жавоб бердим.
“Илоҳим, айтганингиз келсин, Гулчеҳра ҳам ётган жойида тинч ётсин!” деб аммангиз ортимдан дуо қилганча қолди.
Энди вужуд-вужудимни куйдираётган оташ ҳийла пастлагандек эди. Тўққиз ойча вақт ўтказиб, тепа маҳаллалик бир-иккита одамдан яна сизни суриштирдим.
Менга “ҳа, у бола тирик! Дуркунгина катта бўляпти!” деб жавоб беришди.
Етти йил Сангворда, бир ярим йилча Чилдарада яшадим. Бу орада яна бир марта уйланиб-ажрашдим, ҳозир сўққабошман!
—Фанзанд-чи? Фарзанд кўрмадингизми?
—Йўқ, ҳар тугул бу неъматдан бебаҳра қолмадик, Иёзбек! Пешонамга битган биттаю-битта қизим бор... Ҳозир у онаси билан бирга яшаяпти. Шу йил насиб бўлса, ўн олти ёшга тўлади. Вақти-бемаҳал иккисидан ҳам хабар олиб тураман.
“Хайрият-ей!”
Иёз енгил нафас олди. Назарида қаршисидаги одамнинг шунча кўргуликдан сўнг ва ниҳоят фарзандли бўла олгани — ўзи учун ҳам севинишга арзийдиган яхши бир мужда эди. Ноумид шайтон! Демак, қачондир ўзига ҳам елкасини эзиб турган бу ғамлардан фориғ бўлиш насиб этади!
🍃
Кўзи пардали одам.
Туйқус енгилгина шаббода тегиб ўртадаги шам ўз-ўзидан ўчиб қолди. Атроф-яқиндаги барча нарса бирдан зулмат қуйқасига қоришди.
Иёзга бурчак-бурчакда биқиниб турган шарпалар энди хона бўйлаб хотиржам кезишни бошлаб юборгандек, улардан бир нечтаси яқин масофадан ўзига бақрайиб тикилиб тургандек туюлди. Эс-эс қаршисида ўтирган одамнинг лаби пичирлаб унга қарата нимадир ўқиётгани сезилмоқда.
—Чироқни ёқмайсизми? Балки етар-а, шунча қоронғуда ўтирганимиз?
“Чирқ” этиб чироқ ёнди ва қоронғуликка эндигина мослаша бошлаган Иёзнинг кўзлари бу нурдан қаттиқ қамашиб кетди. Даставвал эшик ёнида турган узун гавдани кўрди, сўнг боя шам ёруғида илк бор кўз ташлаган қиёфасини.
Қизиғи, суҳбатдошининг икки кўзида худди парда каби аллақандай кўкимтир нарса ялтирарди.
Иёз буни болаликда қоронғу маҳал отаси боқадиган қўйларнинг кўзида кўп марта кўрган. Уларга тикилиб туриб фикри ўз-ўзидан чалкашиб кетди.
“Йўқ, мен бу одамнинг хаёлида нима ўй борлигини унинг кўзларидан ўқиб билолмасам керак. Чунки анави парда ҳаммасини билиб олишимга ҳалақит қиляпти. Ҳа, учрашувга унинг алоҳида тайёргарлик кўргани сезилиб турибди. Ичидан пишган одам экан!”
Зиёд мийиғида кулганча супа томон вазмин қадамлар билан юриб кела бошлади:
—Йўқ, адашасиз Иёзбек! Мен сиз ўйлаганчалик ичидан пишган одам эмасман! Ўзи аслида умуман сизга ёмонлигим йўқ. Мақсадим: қўлимдан келганча ҳаммага ёрдам бериш...
Иёз таажжуб билан қаршисидаги одамга тикилиб қолди. Чунки у агар устоди кабирни ҳисобга олмаганда умрида биринчи марта ўзининг ҳам фикрини ўқий оладиган нусҳага рўпара келаётганди:
“Демак у истаса, барини кўзларимдан ўқиб олиши мумкин. Мен эса йўқ, шундайми? Жин урсин, бошидаёқ анави аҳмоқона ҳикояни эшитиб ўтирмай ўрнимдан шарт туриб кетсам бўларкан!
Афсус, соддалик қилиб илон авраб қўйган бақанинг холига тушиб ўтирибман... Энди кеч... У мендан аввал отига қамчи уриб, қиладиган ишини қилиб бўлди...”
Зиёднинг кўкимтир товланаётган кўзлари шу заҳот Иёзнинг қорачуғларига чиппа қадалди. Энди у мутлақо киприк қоқмас, овоз оҳанги ҳам борган сари гипнозчиларникидек бир маромда қулоқ ноғораларини чертмоқда эди.
—Иёзбек! Биласизми, бу ёғига биз кучларимизни бирлаштиришимиз керак. Менда ўттиз беш йиллик тажриба, Балжувондан то Бадахшонгача чўзилган ерларда дастимга-даст узатган сон-саноқсиз мурид ва муҳлислар бор!
Давоми бор
Мехрингиз олдида
эгиб бошимни
🤍
Аллохдан умрингиз
сораб Юраман
🥰
юраги покиза суюкли
бегим
❤️
Сизни аллох учун
яхши кораман
🫀
😍
👑
ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
➖
⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg
🌸
ОНА
✔️
Дунёга келишинг учун у сени тўққиз ой кўтарган ҳаммол...
✔️
Уч йил ошқозонидаги ризқини сен билан тенг бўлишган саҳий...
✔️
Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор...
✔️
Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда...
✔️
Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира...
✔️
Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта...
✔️
Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр
✔️
Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон...
✔️
Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл...
✔️
Емай-едирган, киймай-кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган фидойи.
✔️
Волидангизни асранг, ҳеч бўлмаса ўзингиз учун асранг, у сизни жаннатга олиб киради, асло нонкўрлик қила кўрманг, жазоси жаҳаннам бўлади. Онаси борлар онангиз асранг!
👑
ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
➖
⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg
Қабрдаги илонлар
🐍
(ҳаётий воқеа)
Гўрков қайта-қайта кетмон солар, аммо 5 дақиқа ўтар-ўтмас илонлар атрофида пайдо бўла бошлар эди. Гўрков қабрдан чиқиб, кетмонни отиб юборди. Қабрни қазигани бошқалар тушиб ҳам дод дея ортига қайтиб чиқишди. Марҳумнинг ўғиллари зудлик билан масжид имомига бориб, бўлган воқеани айтиб беришди. Имон тинглаб бўлган шундай савол берди:
— Марҳум нима қилар эди?
Ўғиллари бир хўрсиниб, шундай жавоб қилишди...
Давомини, албатта, ўқинг. Сиз ҳам бу ишни қилишдан эҳтиёт бўлинг!