
Micro Бизнес Блог
💭
Ўргандим, амалга оширдим, адашдим, тузатдим — энди сиз билан бўлишяпман..
📊
Хаосдан тизимга: ҳисоб-китоб, назорат ва автоматлаштириш хақида — тадбиркор тилида...
Алоқа учун:
https://t.me/m/jgo7S2qsY
💡
Сен бизнес қуряпсанми ёки "оборот" учун шунчаки айлантириб юряпсанми?
Ҳаммаси чиройли кўринади: компания ишлаяпти, ҳаракат бор, маошлар бор, подрядчилар мамнун.
Ҳамма пул оляпти… сендан ташқари.
🧾
Фойда бор, лекин чўнтақ бўш-ми? Демак, сен ўз иқтисодинг эмас, бошқаники учун ишлаяпсан.
Иш жойи яратяпсан, солиқ тўлаяпсан, подрядчиларни боқяпсан — ўзинг эса нол билан қоляпсан.
💰
Пул бор, лекин фойда йўқ-ми? Унда сен ўз пулинг эмас, балки келажагингни сарфлаяпсан.
Олдиндан олинган тўловларни еб қўяпсан, қарз йиғиляпти — оқим озгина секинлашса, бизнес "ўлади".
Энди ўзингга ростини айт:
Ўзингда ҳеч нарса барқарор бўлмаса — сен ривожланиш, автоматлаштириш, масштабни ошириш ёки бошқаларга ёрдам бериш ҳақида ўйлай оласанми?
Агар ўзинг чўкаётган бўлсанг — бошқани қутқариб бўлмайди.
Шунинг учун бошқарув ҳисоби — “ҳисобот учун кўрсаткичлар” эмас.
Бу —
қарор қабул қилиш тизими
.
📊
Ҳар бир қарор — битта мақсадга хизмат қилсин деб:
- кўпроқ эркин пул, кўпроқ барқарор фойда.
Ва айнан шунда каллада “щелчок” пайдо бўлади:
“Кўпроқ ишлаб топишни хоҳлаяпман. Нимани ўзгартиришим керак?”
— тушунча келади:
✍️
Қоғозда, калькуляторда қилинадиган таблицалар етарли эмас.
Аниқ тасвир керак. Тахмин эмас — жавоблар керак.
Результат берадиган ҳаракатлар керак.
рус
лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
🌐
📉
Пул бор, лекин тўлашга шошилмаслик керакми?
Яна бир жуда муҳим кўрсаткич бор —
кредитор қарзлари айланмаси
. Уни ҳам назоратда ушлаш керак.
У нимага хизмат қилади? У
сиз етказиб берувчиларга қай даражада тез тўлаяпсиз
, шуни кўрсатади. Лекин омбор ёки дебитор қарзи айланмасидан фарқли равишда —
бу ерда секин тўлаш яхшироқ!
💡
Нега?
Агар сиз хомашёни 2-4 ҳафтадан кейин тўласангиз, мижозлар эса олдиндан ёки тез тўлашса —
сизда ижобий пул “запаси” ҳосил бўлади
. Демак, сиз бизнесни ўз пулингизга эмас, тўлов кечикишлари ҳисобига юритаяпсиз.
📊
Формула:
Мижозларга нисбатан:
Тушум / ўртача кредитор қарзи
Етказиб берувчилар бўйича:
Тан нарх / ўртача кредитор қарзи
(ўтган ой охиридаги кредитор қолдиғи + жорий ой охиридаги кредитор қолдиғи) / 2
📌
Нимага эътибор бериш керак?
Агар бу коэффициент ойма-ой пасайса — зўр! Демак, сиз
пулни узоқроқ ўзингизда ушлаяпсиз
ва бу бизнес учун фойдали.
Лекин агар:
- Июн — 3
- Июль — 5
- Август — 7
⛔
Бу жуда жиддий сигнал. Сиз етказиб берувчиларга
мижозлар тўлашдан олдин
пул беряпсиз. Яъни,
кассада “разрыв” пайдо бўлади.
🔥
Нима қилиш керак?
- Етказиб берувчилар билан гаплашинг:
муддатни узайтирса бўладими?
- Мижозлар билан шартларни қайта кўриб чиқинг:
тўлиқ олдиндан тўлов керак эмасми?
- “Пул келди — пул чиқди” занжирини таҳлил қилинг.
Агар ҳисоботларингиз йўқ бўлса — тез орада жорий қилинг.
Агар ҳисобот бор бўлса — таҳлил қилинг ва бизнесингизга эътибор беринг.
Кредитор қарзини бошқариш — бу "очкўзлик" хақида эмас, бу ақл билан юритилган молиявий стратегия.
Ҳамиша тирик қолиш учун эмас — ғалаба учун ўйнаинг.
рус
лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
💭
Молиявий режалаштириш ҳақидаги 3 та афсона.
"Бир марта бюждет тузиб кўрганмиз. Лекин у барибир ишламаган. Ҳеч нима ўхшамаган."
Танишми холат-ми?
Молияни режалаштириш кўп тадбиркорларда ишончсизлик уйғотади. Айниқса, буни аввал синаб кўриб, фойдасини кўрмаганлар орасида.
Келинг, афсона билан ҳақиқатни ажратиб оламиз:
1️⃣
Режалаштириш — бу фақат рақамлар, жадваллар ва формулалар.
🔻
Жавоб: Йўқ. Режалаштириш — бу
қарорларни олдиндан қабул қилиш
жараёни.
Excel ва жадваллар — фақатгина ёрдамчи восита.
Режа эса:
Биз нимага эришмоқчимиз ва қайси йўл орқали?
деган
саволдан бошланади
📌
Кейин шунга қараб:
- савдо режаси,
- харажатлар тахмини,
- тушум прогнози,
- ва албатта, БДР
(даромад ва харажатлар бюджети) шаклланади.
2️⃣
Фойда бор — демак ҳаммаси яхши. Қолгани муҳим эмас.
🔻
Бу — классик хато. Чунки
фойда ≠ нақд пул
.
P&L — даромад ва харажатлар ҳақида маълумот беради.
Аммо банкдаги реал пул тушумларини
Cash Flow
(нақд пул ҳаракати) кўрсатади.
📌
Шундай вазиятлар бўлади:
- товар сотилган — фойда бор,
- пул келмаган — иш ҳақини тўлашга имконият йўқ.
📌
Ёки аксинча:
- счётда пул бор, лекин бу — ҳали бажарилмаган буюртма учун олдиндан тўлов.
Демак, бу сизнинг " хали фойдангиз" эмас.
Молиявий хаос шунда пайдо бўладики,
фойда, тушум ва сарф
орасидаги фарқ тушунарсиз бўлса.
3️⃣
Бизда барқарорлик йўқ, шунинг учун режалаштириб ҳам бўлмайди.
🔻
Бу — кўпчилик кичик ва микробизнес эгалари айтадиган баҳона.
Ҳа, ўзгарувчанлик бор. Лекин
шунга қарамай
режалаштириш керак. Ва шунинг учун хам бу
аҳамиятли
.
📌
Сиз йиллик тўлиқ стратегик план қилишингиз шарт эмас.
аввалига камида, 3 ойлик
кузатувчан, амалиётга яқин
молиявий модель етарли:
- тушумлар тахмини,
- яққол кўринаёиган мажбурий харажатлар,
- нақд пул оқимидаги "тешиклар" ёки ортиқча маблағлар
,
шунга қараб қарор қиласиз:
- кредит керакми?
- камайтириш керакми?
- қарзларни йиғишни тезлаштириш керакми?
Ҳаосни кетказиш — бу мукаммаллик эмас,
тартибли қайта кўриб чиқиш
орқали бўлади: "режа — факт — таҳлил".
Молиявий режалаштириш — ҳаммаси аниқ бўлиши керак дегани эмас.
Бу —
бизнесингизни кўриш, тушуниш ва бошқариш
имконияти.
Сиз молиявий режалаштиришни амалда синаб кўрганмисиз?
Нима иш берди, нима натижа бермади?
Келинг изохларда фикрлашайлик
👇
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
💸
Пул ҳаракат қилмаяптими? Айб сиздами ёки мижозларингизда?
Омбордан
кейинги энг муҳим кўрсаткичга ўтамиз, бу —
дебитор қарзлар айланмаси
.
Бу кўрсаткич нимага хизмат қилади? Жуда оддий:
сизга қайтиши керак бўлган пуллар
қанча тез қайтяпти. Яъни, товар ёки хизмат учун
қанча кун “осилиб” қоляпти мижозларда
.
📊
Формула:
Ойлик тушум / ўртача дебитор қарз
(ўтган ой охиридаги дебитор қолдиғи + жорий ой охиридаги дебитор қолдиғи) / 2
Агар ҳисоб автоматлашган бўлса — ҳисоботни очдингизми, тамом, барча рақамлар олдингизда. Йўқ бўлса — сиз “умид ва тахминлар қопқони”дасиз.
🔍
Бу рақамлар нима дейди?
Мисол:
- Июн — 4
- Июль — 7
- Август — 10
Мижозлар тезроқ тўлаяпти. Зўр! Демак,
пул оқими эркин
, ҳеч қаерда "тўхтамай" ҳаракатда. Бизнесингиз жонли, "нафас оляпти".
Лекин агар:
- Июн — 10
- Июль — 7
- Август — 5
⛔️
Бу аллақачон жиддий белги. Пуллар йўлда “йўқоляпти” — кимдир унутиб қўйди, кимдир атайлаб кечиктиряпти, кимдир эса сиз назорат қилмаётганингиздан фойдаланяпти.
📉
Бизнес учун бундан қандай фойда?
Дебитор қарзлар айланмаси —
пул оқими соғломлиги
нинг асосий кўрсаткичларидан бири. У шуларга таъсир қилади:
- Иш ҳақи ва ижарани ўз вақтида тўлаш
- Янги товар олиш қарорлари
- Бизнесни кенгайтириш режалари
📌
Шундай қилиб: бу рақамга бир қаранг. Ҳеч бўлмаса охирги 3 ой учун.
Ҳали ҳисоб юритмаяпсизми? Демак, энди бошлаш вақти келди.
Бизнесда пул тўхтаб қолмаслиги керак.
Қанча тез айланса — шунча ишонч билан олға юрасиз.
рус
лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
🌐
Шоу ўтиб кетади. Маҳсулот қолади.
Кўпчилик иш бошлаганда шундай дейди:
“Аввал аудитория йиғамиз, кейин бренд, кейин жамоа… Маҳсулот кейинроқ.”
Гўё бу — энг оқилона йўл.
Аслида эса — бу шунчаки
шоу
.
Кўп гап, кўп контент, кўп аплодисмент.
Аммо асос — йўқ.
Шу ерда хато бошланади.
🔹
Эътиборга суянганлар
— ҳамиша эфирда бўлиши керак. Бу чарчатади.
🔹
Сизни кузатаётганлар
— маҳсулот учун эмас, уларга сиз қизиқсиз.
🔹
Асосий пул сизга бўлган эътибордан келса
— маҳсулот ҳеч қачон устувор бўлмайди.
🔹
Аудитория кетади
— ва унга боғлиқ бўлган ҳамма нарса ҳам.
Шунинг учун:
✅
Аввал фойда берувчи, даромад келтирадиган
маҳсулот
.
✅
Кейин автоматлаштириш, масштаблаш.
✅
Ва фақат кейин — бренд, аудитория, контент.
Маҳсулот — асос. Қолгани — унга атрофдан чиқадиган натижа.
Сизни эслаб юриш шарт эмас.
Сизга ҳар ой хисобингизга пул тушиб туриши керак.
Сизни фикрингиз қандай?
рус
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
📦
Омборда муаммо бор-йўқлигини қандай билиш мумкин?
Бир коэффициент борки, у ҳар қандай ишчининг гапидан ҳам, "интуициядан" ҳам кўра аниқроқ — бу
товар айланмаси коэффициенти
.
💡
Формула шундай:
1 ойда сотилган товарларнинг тан нархи / шу ойдаги ўртача омбор қолдиғи
(ўтган ой охиридаги қолдиқ + жорий ой охиридаги қолдиқ) / 2
Агар сиз барчасини "дафтар"да қилаётган бўлсангиз — ҳисоблаш қийин. Лекин агар ҳисоб-китоб тизимингиз яхши йўлга қўйилган бўлса — бу рақамни 30 сонияда чиқариб оласиз.
📊
Бу коэффициент нима ҳақида гапиради?
У шунчаки:
ой давомида омбордаги товар неча марта "айланганини"
кўрсатади. Яъни олиб келдингиз, сотдингиз, яна олиб келдингиз. Қанча кўп айланса — шунча яхши: сотув тез, пуллар "қотиб" қолмайди.
Лекин битта рақамнинг ўзи камлик қилади.
⛔️
Масалан: 6, 7, 5 — яхшими ёмонми?
Шунчаки қараб хулоса қилиш мумкин эмас.
Динамикага қараш керак.
Мисол:
- Июн — 7
- Июль — 6
- Август — 4.8
Нима бўляпти?
Товар омборда “тўхтаб” қоляпти.
Пуллар товарда қоляпти, фойда эса йўқоляпти. Бу эса — маълум
даражада хавфли сигнал.
📉
Нима учун бундай бўлиши мумкин?
- Сотувчилар фаол эмас
- Менежер ортиқча сотиб оляпти
- Омбор бошқаруви йўқ
- Маҳсулот “кетмай” қолди
🔥
Нима учун бу муҳим?
Омбор — шунчаки жой эмас. У ерда
сизнинг пулларингиз "қути" ичида турибди.
Улар қанча кўпроқ қолса — бизнес шунча секин ўсади.
📌
Агар ҳисоб-китоб юритсангиз — охирги 3 ой учун айланма бўйича ҳисобот қилиб кўринг. Қизиқарли нарсалар чиқади.
Агар ҳали юритмаётган бўлсангиз — дархол бошлашни масдахат берган бўлар эдим.
Бизнесда ҳар бир кунлик кечиккан товар — йўқотилган фойда. Омборингиз бизнесингизни "тормоз" қилмасин.
рус
лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
🚗
Молиявий тизим — бу машина. Лекин нега у юрмаяпти?
Бир тадбиркор шундай деган эди:
«Ҳаммаси гўёки жойида: пул айланаяпти, мижозлар бор, ўзим ҳам “рульда”ман. Лекин спидометр ишламаяпти, тормоз хам қанақадур бошқача босиляти, навигатор эса ўтган сафарги маршрутни кўрсатаяпти. Қаерга кетаётганимни ўзим ҳам билмайман...»
Биз бу каби сўзларни кўп эшитганмиз.
Бу — бизнес
“бошланди”
босқичидан ўтган, лекин
тизим
га айланмаган вақт. Айниқса — молия масаласида.
Молиявий тизим —
бизнинг машинамиз
. Келинг кўпчиликда бу қандай кўринишда эканлигини тасвирлаб кўрамиз:
➖
Даромад
— газ педали. Боссангиз — юради. Лекин агар руль бўлмаса, қаерга кетаяпсиз?
➖
Харажатлар
— тормоз. Аниқ ишламаса, тез орада деворга уриласиз.
➖
Айланма маблағи
— ёнилғи. Бор экан — юрасиз. Йўқ бўлса — ўша ерда қоласиз.
➖
Ҳисоботлар
— прибор панелингиз. Агар чироқ ёнаётганини кўрмасангиз — мотор қизиб кетганини кўрмайсиз.
Энг асосийси:
сиз — ҳайдовчисиз.
Ва сиз билишингиз керак: қаерга кетаётганингизни, машина қандай аҳволда эканлигини ва қаерда тўхташ кераклигини.
Қуйида молиявий тизимингиз “йўлда қолиб кетмаслиги” учун 7 та асосий қоида:
1. Ҳар бир қисмни алоҳида қаранг
Даромад, харажат, солиқ, қарз — ҳаммаси ўз гуруҳи бўлиши керак. Мотор мойини бензинга аралаштириб бўлмайди-ку?
2. Ҳар бир қисмнинг ўз текширув даври бор
Касса — ҳафтасига бир бор. P&L — ойда бир марта. Молиявий режа — чоракда. Бу ТО каби: вақтида қилсангиз — йўлда қолиб кетмайсиз.
3. Навигаторсиз юриш — стратегисиз харакат
Бош мақсад аниқ бўлмаса, фақат бензин ёқасиз. Даромадми, барқарорликми — аввал мақсад, кейин ҳаракат.
4. Доимий харажатлар — "холостой ход" га ўхшайди
Авто тўхтаб туриб ҳам бензин сарф қилаётгандай. Назорат қилмасангиз — ҳисоб да пул кутилмаганда тамом бўлади.
5. Тўхтамасдан "газини босиш" — оғир оқибат га олиб келиши мумкин
Бизнес ҳам "дам олиши" керак. Бузулишдан олдин тўхтаб, текшириб олинг.
6. Диагностика қилдириш — шарт
Ойда камида бир марта: қаерда «таққилади, гумбиллади»? эштиш керак. Қаерда секинлашди? Қаерда тортмай қолди?
7. К
ерак бўлса
Механик — чақиринг.
Ташқи молиявий маслаҳатчи — яхши автомеханикдек. «Ўзи ўтиб кетади» деб юрманг.
Бизнес бу — арава эмас. У мураккаб ва қиммат “техника”. Ва агар ҳаммаси “яхши” туюлса-ю, лекин ичингизда бир нима безовта қилаётган бўлса — эҳтимол, «капот ости»га бир қараш вақти келгандир.
-------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
📍
Excel хақида аччиқ хақиқат ёки қачон жадваллар бизнесингизни секинлаштиради.
Агар сиз ҳали ҳам молиявий ҳисоб-китобни Excel’да олиб бораетган бўлсангиз ва бундан фахрлансангиз — бу постни танқид эмас, кузатув деб қабул қилинг.
Excel ўз вақтида яхши ечим эди. Лекин бу бизнес кичик бўлган пайтда ва сиз ҳали 20та "лист"ларда адашиб кетмаётган вақтингизда эди.
Қуйида — ўзгариш вақти келганини кўрсатадиган 3 сигнал:
—
📊
Файлингиз “тирик организм”га айланган бўлса
😉
Яаъни, унга киришдан қўрқасиз. Битта нотўғри қўшилган қатор ёки умуман хатти харакат — ва барча формулалар қулайди. Хато қаерда эканини топиш ўйини бошланади.
—
⌛️
Ҳафталик ҳисоботларни йиғиш — бу бир катта маросим: кофе, асаб ва кўпдан кўп скриншотлар билан.
Маълумотларни қўлда йиғасиз: чатлардан, ҳисоб рақамларидан, файллардан. Кейин эса ўзингизга ишонмайсиз ва яна текширишга киришасиз. Ва бу такрорланаверади.
—
❓
Ҳар қандай гипотеза бу — калькулятор билан чексиз учрашувлар
«Агар 10% нарх оширсак нима бўлади?» — деган саволда “зависать” қиласиз. Чунки ҳаммасини қайта ҳисоблаш керак. Бизнес эса жавобни “ҳозир” кутаяпти, эртага эмас.
Нима ўрнини босиши мумкин:
—
Money Manager
(агар сизда кичик бизнес бўлса ва ҳамма нарсани бир жойда кузатмоқчи бўлсангиз)
Ҳисоб, омбор, касса ва ҳисобот учун мос. Telegramдек содда, лекин Excel’дан анча кўп нарса қила олади. Ва сал нарсага формула ёзавермайсиз, улар бузилавермайди.
—
Google Looker Studio (собиқ Data Studio)
Арзон, чиройли визуализация қилиш учун. Google Sheets, банклар, CRM билан боғлаб, графиклар орқали кўра оласиз.
—
1С (агар Сиз, бухгалтерингиз эмас, айнан ўзингиз аллақачон унда ишлаётган бўлсангиз)
Ҳа, баъзида оғир туюлиши мумкин. Лекин тўғри ташкил қилинса — бизнесингиз учун яхши координата системасига айланади. Энг муҳими — ўзингиз ёлғиз уринманг, мутахасисга мурожат қилинг.
⚠️
Эслатма: агар ҳисоб-китобингиз битта
“афсонавий жадвал”
да ушлаб турилса — автоматизациядан аввал, жараёнларни тартибга солинг.
Кейин мос инструмент танланг. Акс ҳолда — фойда ўрнига яна муаммо бўлади.
Aслида эса, Excel — бу эски джинсига ўхшайди: қулай, таниш, лекин баъзида — шим тор кела бошлайди.
------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
|
YouTube
|
🌐
Сўнгги ҳисоботингиздан қандай қарор чиқардингиз?
Агар жавоб “ҳали чиқармадим” бўлса — эҳтимол, муаммо рақамларда эмас, балки улар билан қандай яшашимиздадир.
Демак муаммо — тартибда эмас. Муаммо — бизнес бу тартибда қандай яшашида
Кампанияларда ҳисобот олиб борилишини кузатсам, кўпинча кўз олдимга кема капитани келади. У координаталарни билади, кеманинг сузадиган жойдаги чуқурлигини кўра билади, компасга қараб йўналишни кузатади. Лекин... у горизонтга қарамайди. У рульда, лекин: “Биз тўғри йўлдамизми?” деган саволни бермайди.
Бу кўпчилик кичик бизнесдаги рақамлар билан ишлаш усулига жуда ўхшайди. Баъзиларда жадваллар бор, бошқаларда — дастур хам бор. Маълумотлар сақланади, ҳисоботлар чиқади. Ҳаммаси гўё тўғри. Лекин қарор қабул қилиш пайти келганда — “қаерда муаммо?”, “бу муаммо қандай қилиб ўсишга тўсқинлик қилаяпти?”, “бизнес қаерга кетяпти?” — рақамлар муҳокамадан ташқарида қолади.
Улар бор, лекин гўё ташқарида. Қурол эмас — фон каби.
Бу, айниқса, майда тафсилотларда сезилади. Масалан, тушум муҳокама қилинади, лекин маржиналлик унутилган.
Ёки харажатлар кўриб чиқилади, лекин стратегик ва оддий харажатлар фарқи ажратилмаган. Ёки режа тузилган, лекин у реал вазиятдан эмас, кимдирнинг "бошидан" чиққан.
Ҳаммаси жадвалларда бор, мазмун эса — йўқ.
Масала — воситаларда эмас. Одамларда ҳам эмас (Бу муаммо хам ечиладиган).
Масала — компанияда рақамлар қандай ўрин эгаллашида. Агар улар ойда бир марта очиладиган файл бўлиб қолган бўлса — уларнинг қиймати тез йўқолади. Архивга айланади. Таянчга эмас.
Тушуниш — формуладан эмас, саволдан бошланади.
- Нима биз учун ҳозир ҳақиқатдан муҳим?
- Нимани ҳисоблашимиз керак?
- Қаердан таянч топиш мумкин?
Чунки ҳисоб — биринчи навбатда назорат. Лекин ундан хам юқорироқ поғонада
"Маъно"
бўлиши керак.
- Бизнес қандай ўйлайди?
- Қандай қарор қабул қилади?
- Номалумликни қандай бошқаради?
Агар рақамлар шу мантиқий жараёнга тикилмаган бўлса — энг аниқ ҳисобот ҳам, тадбиркор учун ойна эмас, шунчаки жадвалдаги устунлар жамланмаси бўлиб қолади.
Менимча, мана шу жойда “Ҳисоб юритувчилар” билан ҳақиқий “бошқарувчилар” орасида фарқ пайдо бўлади. Баъзи бизнесларда рақамлар ойда бир марта чақириладиган меҳмонга ўхшайди. Бошқаларида — кундалик суҳбатдош.
Мен ҳар доим:
- сиз ҳозир қандай қарор қабул қилаяпсиз?
- Ким иштирок этяпти?
- Нима муҳокама қилинаяпти?
- Қаерда сизда ҳақиқий таянч нуқтангиз бор?
каби саволлардан бошлайман
Чунки рақамлар фақат улар орқали гапирилганда ишлайди. Улар ўтмиш ҳақида эмас. Балки энди нима қилиш кераклиги ҳақида бўлиши керак.
на русском
Lotin
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
🌐
Ҳисоб-китоб тизимини жорий қилишдан олдин — мана бу 6 та саволга ўзингизга жавоб беринг.
Агар бизнесда “Қайси дастурни ўрнатсак?” деган савол пайдо бўлса — демак, ишларда янги босқич бошланяпти. Оддий Excel, “қўлбола” жадваллар етарли бўлмаяпти. Иш кетяпти, лекин аниқлик йўқ: қаердан фойда тушяпти, қаерда пул оқиб кетяпти — тушунарсиз.
Шунда кўпчилик қуидагича ўйлайди:
“Яхши дастур топсак, ҳаммасини ҳал бўлади”
Лекин амалда — яхши дастур дегани, шунчаки барча нарсани хал қиладиган техника эмас. У — бизнес қандай бошқарилаётганининг кўзгусидир. Шунинг учун дастур танлашдан аввал савол бериш керак:
- биз нимага эришмоқчимиз?
- Қандай маълумот керак?
- Ва бу маълумот ким томонидан, қандай ишлатилади?
Жавоб — мана шуларда.
1. Дастур эмас, жараёндан бошланг
Ишлаб чиқариш — бир хил бўлмайди. Ҳар бир корхонада ўзининг “игна ичидаги ип”и бор. Ҳаммаси “бир хил” кўринса ҳам, нарсалар қандай киряпти, қандай чиқяпти, қаерда йўқотишлар — ҳар хил.
Шунинг учун биринчи қадам — “қайси дастур” эмас.
Қандай ишлаяпмиз?
деган савол.
- Қайси бўлим нимага жавоб беради?
- Маълумот қаерда йўқолади?
- Ҳисобот қаерда ўзгариб кетяпти?
Шу пайтда сиз тушунасиз:
аслида
қандай дастур керак,
. Ва у шунда ҳам тўғри ишлайди.
2. Бизнесингизнинг даражасини реал баҳоланг
Ҳаммага бир хил ечим бўлмайди. Агар сизда битта цех, асосан “под заказ” ишлаётган бўлсангиз —
Money Manager
етарли. Агар жараёнлар кўп босқичли бўлса, фойдаланувчилар 5+ бўлса, “полуфабрикат”, қайта ишлаш, бракгача нарсалар бор бўлса — жавоб:
ФинАлиф
ёки
махсус ERP
.
Аммо,
дастурни ўрнатиш осон, уни юритиш қийин
. -Ким киритади маълумотни?
- Ким таҳлил қилади?
Агар жавоб — “ҳали йўқ” бўлса, у ҳолда, ўша ERPнинг ўзи “қимматбоҳо Эксель файл” бўлиб қолади.
Яъни қиммабахо мошинага ўхшаб — гаражда турибди, лекин иш бермаяпти.
3. Excel — яхши ёрдамчи, лекин ёмон асос
Биз ҳаммамиз Excel билан ишлаймиз. Лекин у — тизим эмас. Унда битта ходим ишласа, бошқаси тушунмайди. Ходим кетса — бутун ҳисобот йўқолади. Файл бузилса — 3 ойлик ҳисоб қайтадан ёзилади.
Ишлаб чиқаришда эса, ҳар бир хато — ҳақиқий пул билан боғлиқ. Шунинг учун энг содда SaaS ҳам сизга нимани беради: стандарт, ишонч, тизимлилик.
4. Жамоангиз тайёрми?
Энг зўр дастур ҳам иш бермайди, агар одамлар ўзгаришга тайёр бўлмаса. Бу ҳақиқат. Кўп марта кўрганман: система жорий қилинган, лекин
ҳамма ўзича ишлаяпти.
Яна “кечагидек”.
Агар команда “заявкани ўзгартириш”га ҳам қаршилик қилса — катта ўзгаришларга тайёр эмас. Баъзида, бу ўзгариш ҳатто бизнеснинг ўзига зарар қилади.
Система керак бўлса, у билан
ишлашга ҳам тайёр
бўлиш керак. Шуни аниқлаш — сизга фойда беради.
5. Муддат ва пул — асосий ўлчов
Агар ходимлар ўзлари ишлай олмаса — “катта” дастур эмас, “тушунарли” дастур керак.
Агар бизнесда бир нечта йўналиш — ишлаб чиқариш, савдо, логистика бор бўлса — ҳаммасини “бир” жойга тиқиш шарт эмас. Энг яхши усул —
алоҳида ҳисобот + умумий тузилиш
. Унда ҳар бир бўлим ўз йўли билан ишлайди, лекин раҳбар ҳаммасини кўра олади.
6. “Ҳаддан ташқари” ўзгартириш — хавфли
Тизимни ўзгартиришда уч хил даража бор:
Яшил
— стандарт созламалар. Осон, барқарор.
Сариқ
— кичик қўшимчалар. Ишлайди, лекин кузатув керак.
Қизил
— дастурнинг “ичини бузиш”. Кейин янгилаб бўлмайди, муаммолар чиқади, бошқа ишлаб чиқарувчига қарамлик пайдо бўлади.
Мен ҳар доим “яшил” ва “сариқ”ни маслахат бераман. Бу имкониятни камайтириш эмас. Бу —
назоратни сақлаш
.
Хулоса
Ҳисобот тизими — “дастур” эмас. У — бизнес қандай ўйлайди, қандай қарор қабул қилади, қандай фойдани кузатади — шунинг аксидир.
Менинг ишим —
программа ўрнатиш эмас
, балки шундай тизим яратиш-ки, у орқали қарор қабул қилиш мумкин бўлсин. Шундай маълумотлар бўлсинки, сиз реал манзарани кўра олинг. Ва шундан кейин — қайси дастур, қайси модул — аниқ бўлади.
Агар сиз бизнес эгаси, молиявий раҳбар ёки просто “масъулиятни ҳис қилувчи инсон” бўлсангиз — бу ёндашув сизга кўмак беради деган умиддаман.
Сабаби, натижа
фақат маъно бор жойда
пайдо бўлади.
на русском
LOTIN