
Micro Бизнес Блог
Бизнес “хисоб-китоб”сиз ишлаганда фойда қаерга йўқолади
1. Ҳаммаси тафаккурдан бошланади
Ходимлар операцияларнинг бир қисми учетсиз ўтаётганини кўрганда, уларда оддий:
агар ҳисобда йўқ — демак, ҳеч кимники эмас
. деган фикр шаклланади.
Ҳисобот шаффоф бўлмаса, “барибир хеч ким кўрмаяпти” васвасаси пайдо бўлади. Натижа эса аниқ — ҳақиқий пуллар қўлдан-қўлга ўтаверади, ҳисоботларда эса чиройли, аммо тўқима рақамлар қолади.
2. Мутахассисиз ҳисоб — кечиктирилган мина
Кўп компанияларда бошқарув учетни “универсал” ходимлар юритади: офис-менежер ёки ёрдамчи, компьютерни биладиган жиян. Таннарх “кўзда чамалаб” ҳисобланади, маълумотлар таққосланмайди, ҳужжатлар йўқолади. Хатолар кўпаяди, аммо тартиб кўриниши иллюзияси биринчи носозликкача сақланади. Оқибатда эса — раҳбар реаллик билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган рақамларга таянади.
3. “Фалончи ходим, ўзи яхши билади” схемалар — катта йўқотишларга айланади
Раҳбар “қулайлик учун” "мияда" сақланиб қолган битимларга, нарх наволарга кўз юмиб, назоратдаман деб ўйлайди. Аммо ҳар қандай “серый зона” вақт ўтиши билан бюджетдаги тескари оқимга айланади. Ёзилмаган бонуслар, тузатилаверган ҳужжатлар, ортиқча нархда харидлар — ва фойда ҳавога учиб кетади, қоладигани қарзлар ва пул оқимида етишмовчиликлар.
4. Назорат йўқ — бизнес ҳам йўқ
Агар молияни ҳеч ким тизимли текширмаса, компания қора қутига айланади. Расмий бухгалтер етарли эмас — жараёнларни тушунадиган, ноодатий ҳолатларни топиб, уларга бошқарув даражасида жавоб бера оладиган мутахассис керак. Бундай назоратсиз бизнес пул қаерда йўқолишини ҳам кўрмайди.
Дарҳол қилинадиган ишлар:
- Пул ҳаракати ва қолдиқлар бўйича мустақил ревизия ўтказиш.
- Омбор
↔️
молия (бухгалтерия)
↔️
ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро текширув тизимини жорий қилиш.
- Ноодатий операцияларни назорат қилишни алоҳида мутахассисга топшириш.
- Автоматлаштирилган ҳисоб ва назорат воситаларини жорий этиш.
- Мотивация тизимини қайта кўриб чиқиш — шундай қилиб, ҳалоллик фойдага айлансин.
Хулоса:
“Бир гап бўлар” асносида ишлаш мослашувчанлик иллюзиясини беради, аммо аслида молиявий барқарорликни йўқотади. Шаффоф ҳисоб, рақамли назорат ва малакали бошқарув — бюрократия эмас, балки
хаёт ва ўсиш қуроли
.
Ҳар бир кечикиш куни бизнесга фойданинг бир қисмига тушаверади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST
Тадбиркорлик — бу ўз қарорингдан қайтишдан қўрқмаслик демакдир.
Бу пост тажриба ҳақида эмас.
Бу — ички эгилувчанлик ҳақида. Ҳар қандай пайтда босиш мумкин бўлган "Янги бошлаш" тугмаси ҳақида
⏰
— ҳатто бу кун энг яқин душанба куни бўлса ҳам.
Стратегияни ўзгартириш. Финмодельни қайта тузиш. Зарарга ишлаётган бўлимни ёпиб, янгиси йўналиш очиш, "Энди кеч" деган гап — эртак ва "бошқача қилиш" — ҳар доим реал имконият деб биладиганлар хақида.
Мен бизнес юритаётган, ёшлар хақида гапиряпман.
Улар,
тенгқурлари TikTok’қа тўйда ўйнаган рақсини юклаб юрганда,
ДДС ҳақида сўрашдан қўрқишмайди, финмодельни оддий қоғозда чизишади, балансни тушуниб олишга ҳаракат қилишади.
Мен уларда қўрқувни кўрмаяпман. Мен уларда билимга"оч"ликни кўряпман. Қизиқишни. Ҳақиқий шавқни кўряпман.
Улар “Илтимос, рақамларсиз бўлсин,” демайди.
Улар: “Ўргат. Кўрсат. Ўзим тушунишни хоҳлайман,” дейди.
Мана шундай тадбиркор ёшликни ҳурмат қиламан.
Ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб киришадиган.
Ҳисоб-китоб қиладиган. Ҳали айланма маблағи ойига 10 минг бўлса ҳам — лойиҳаларни бошлайдиган.
Чунки икки йилдан кейин — бу сумма аллақачон миллион бўлади.
Уч йилдан кейин — улар ўз бўлимларини қуришади ва сени-бизни ишга олишади.
Тадбиркорликни ёши — бу МЧЖ рўйхатидан ўтказилган санъа эмас.
Бу:
ҳаммасини бошқача қилиш мумкин. Яхшироқ. Рақамлаштирилганроқ.
дейдиганлар хақида
Агар сен ҳам шундай ҳолатда бўлсанг —
💪
мен ёнингдаман.
рус
lotin
------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
🌐
🪑
Мебель ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш: таннарх хаосида чўкмаслик йўли
Мебель бизнеси ўсишни бошлаганда,бир вароқ қоғоздаги ҳисоб-китоб етарли бўлмай қолади.
Заказлар кўпайган сари тартибсизлик ҳам ортади: турли хил материаллар, мижозга қараб индивидуал ўзгартиришлар, бир нечта цех, яримтайёр маҳсулотлар.
Буларнинг ҳаммаси ҳақиқий "бошқотирма квестига" айланади ва реал таннарх устидан назоратни йўқотиш осон бўлиб қолади.
📌
Мебель ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги:
— кўп босқичли спецификациялар (мато → хом ашёлар → каркас → қоплама → якуний йиғиш);
— мижозга қараб «кастомизация» (бошқа материал, оёқ ранги, мато тури);
— бир нечта цех орқали ўтувчи яримтайёр маҳсулотлар, ва ҳар бирининг алоҳида таннархи.
❌
Агар ҳисоб «Excel» ёки қоғозда қолса:
— таннарх «ўтмиш» усулида ва хатолар билан ҳисобланади;
— цехлар орасидаги ҳаракат кўринмайди;
— омборда қанча яримтайёр маҳсулот борлиги номаълум;
— тайёр маҳсулотга нарх «конкурентлар сотаётган нархлар атрофида» таваккал билан қўйилади ва маржа йўқолади.
🚀
Ечим — рақамлаштириш ва кейин автоматлаштириш.
Лекин муҳим жиҳати: ишни дастурдан эмас, ишлаб чиқаришдаги тартибдан бошлаш керак.
Биринчи қадам — тўғри технологик карталар (нормалар, спецификациялар) тузиш. Улар реал харид нархларига асосланган режали таннархни кўрсатади.
Шундан кейингина система ишлай олади:
✔
режали ва ҳақиқий таннархни солиштириб бериш;
✔
муаммоли босқичларни кўрсатиб бериш;
✔
нарх ва харидларни ўз вақтида тўғрилашга ёрдам бериш;
✔
хомашё, яримтайёр ва тайёр маҳсулот қолдиқларини аниқ кўрсатиш.
💡
Мебель бизнеси учун бу ҳаётий муҳим: шаффоф ҳисобсиз «иш кўп, тушум ўсмоқда, лекин пул йўқ» ҳолатига тушиб қолиш хавфи доимий.
Тўғри автоматлаштириш (масалан,
Money Manager
орқали) тадбиркорга аниқ картинани олиб беради: пул қаерда йўқолмоқда, қаерни оптималлаштириш керак ва фойдани қандай ошириш мумкинлигини кўрсатади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST
🚫
Ҳисоб-китобни автоматлаштиришда НИМАНИ ҚИЛМАСЛИК КЕРАК
Кўпчилик ўйлайди-ки: автоматлаштириш — бу қандайдир “барча қулфларга тўғри келадиган калит”. Бир марта "ясаб оласан" — ҳамма нарса ўзидан ўзи ишлаб кетади. Лекин реалликда ҳаммасини тўғри қилмаса, натижа бўлмайди.
Бугун автоматлаштириш иш бермайдиган 5та классик хатони кўриб чиқамиз.
🟡
Хато №1.
Барчасини «программа»дан бошлаш
Дастурни ўрнатиш — бу ҳисобни жорий қилиш дегани эмас. Агар сизнинг молиявий жараёнларингиз, метрикаларингиз, «тешиклар»ингиз аниқ эмас бўлса — у ҳолда программа фақат шунчаки бардакни расмийлаштиради, холос.
🟡
Хато №2.
«Аста-секин» қилиш
Автоматлаштириш — бу бир бутун тизим. Фақат омбор ёки харажатларни киритиб, бутун бизнесни назорат қилиб бўлмайди. Бизнес занжир бўлса — ҳисоб-китоб ҳам занжир бўлиши керак: сотиб олиш жараёнидан то фойдагача.
🟡
Хато №3.
Ҳаммасини ижрочига юклаш
«Сизлар уста экансизлар, ўзингиз қилиб қўясизлар» — жуда ёқимли эшитилади, лекин ишламайди.
Бизнесни энг яхши ўзингиз билганингиз учун, айнан сизнинг қатнашингиз керак. Бошқача бўлса, натижа шубҳали бўлади.
🟡
Хато №4
. Жамоани ўқитмаслик
Ҳатто энг тушунарли система ҳам ишламайди, агар унга ҳеч ким кирмаса. Внедрение — бу фақат техник жараён эмас, бу менталитетни ўзгартириш. Ҳар бир ходим тушуниши керак: нима учун ва қандай фойдаланиш керак. Акс ҳолда, яна Excel’га қайтиб кетишади.
🟡
Хато №5.
«Ҳали вақт бор, кейинроқ қиламан» деб юриш
Автоматлаштириш учун ҳеч қачон «мос вақт бўлмайди» бўлмайди. Агар доимий кечиктирсак, муаммолар йиғилиб кетаверади. Бардақ қанча узоқ давом этса — уни йўқотиш шунча қиммат ва оғир бўлади.
—
Агар тўғри бошлашни истасангиз — биринчи қадамни қилинг: ҳозирги ҳисоб-китобингизни синчиклаб кўриб чиқинг.
Бу шунчаки «сўровнома учун» эмас. Сизнинг бизнесингизга ҳақиқий анализ учун керак. Чунки тўғри ҳисоб-китоб — тадбиркорнинг натижасини ярми.
Рус
Lotin
-------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
🌐
🌀
Ўз-ўзини банд қилишлик ≠ Бизнес. Сизда ростдан бизнес борми?
Ёки шунчаки чиройли ном билан юрадиган
«ўзингизга ишлаш»
ҳолатидамисиз?
Келинг, фарқини кўрайлик ва нега бу жуда муҳимлигини тушунайлик.
Кўпчилик тадбиркорлар
бизнес эгаси бўлиш
билан
ўзини ишга солиш
ни адаштиришади. Фарқи арзимагандек туюлади, лекин амалда — бундай эмас.
📌
Ўзини банд қилишлик
— бу асосий жараёнлар сизга боғлиқ бўлган ҳолат:
— сотувлар фақат сиз музокара қилсангиз юради,
— ишлаб чиқариш сиз назорат қилмасангиз тўхтайди,
— операциялар сиз таътилга чиқсангиз
"бир жойга"
қараб кетади.
Ишнинг натижаси оддий: сиз қилаётган ишингиздан олган даромад бировга ёлланиб ишлаганда топиш мумкин бўлган ойликка яқин, фақат бош оғриғи — бир неча баробар кўп.
❗
Биз айтаётган самозанятлик бу «якка ишлаш» хақида эмас.
Сизда жамоа, офис, оборот ҳам бўлиши мумкин… лекин тизим сизсиз ишламаса — бу ҳали ҳам самозанятлик.
💡
Эътибор беринг, самозанятликнинг икки ҳолати бор:
🔹
«Ҳали бизнес эмас»
— йўлнинг бошида барчасида шундай. Асосчилар ўзлари асосий вазифаларни тортяпти, гипотезаларни синаб кўряпти, модель излаяпти. Бу нормал холат, агар сиз ҳали "изланиш"да бўлсангиз.
🔹
«Энди бизнес эмас»
— энг хатарлиси. Модель эскирган ёки бошиданоқ ишламайдиган бўлган. Пулни қанча тиқманг, агар жараёнлар сизга боғлиқ бўлса, масштаб қилиш фақат тўсиқни тезроқ яратади.
🎯
Ростдан ҳам бизнес эгасининг вазифаси — «асосий ходим» бўлиш эмас,
тизим қуриш
.
«CEO ва Founder» титули — медаль эмас, балки эслатма: бизнес ҳали сизсиз яшай олмайди.
❓
Ўзингизга ростдан жавоб беринг: моделингиз сизсиз ишлай оладими?
Сиз ҳозир
«ҳали бизнес эмас»
ҳолатидасизми ёки
«энди бизнес эмас»
ҳолатидами?
👉
Жавобингиз — кейинги қадамингизни белгилайди.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST
Сизнинг энг норози мижозларингиз, энг яхши ўқитувчиларингиз.
©️
Билл Гейтс, Миcрософт директорлар кенгаши раиси.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU | LOTIN |
BOOST
Бизнесингиз қанчалик «заифликга қарши»?
Нассим Талеб ўзининг машҳур «Antifragile» китобида (
Антимўрт деб таржима қилишга журъат қилдик
) ҳар бир тадбиркор билиши керак бўлган феномен ҳақида ёзган.
Система уч ҳолатда бўлади:
⚡
Мўрт
— зарба бўлса, синaди.
⚡
Барқарор
— зарбани кўтара олади, лекин ўзгармайди.
⚡
Ўзини тиклай оладиган тизим
— инқироздан кейин янада кучаяди.
👉
Бизнес айнан шу учинчи ҳолатга етиши керак.
Антихрупкость (русчадаги маъноси аниқроқ менимча) қачон пайдо бўлади?
— тизимда тўғри
"
feedback
"
бўлса,
— хатолар учун майдон (шароит) қолдирилса,
— ва компания тез мослашишни билса.
Агар бизнесингизда ҳамма нарса «фақат барқарор бўлиши керак» деган фикр устувор бўлса — биргина катта зарба уни йўқ қилиши мумкин.
📊
Тадбиркор ва стратегия эксперти Павел Анненков компаниядаги "мўрт"лик даражасини текшириш учун диагностик тест таклиф қилган.
Ҳар бир саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб беринг. Қанчa кўп «Ҳа» — шунча катта хавф.
🔹
Молия
- Компаниянинг қарз юки юқорими?
- Даромад асосан бир мижозга боғлиқми?
- Резервингиз 3 ойдан ортиқроқга етадими?
- Даромад 20%га тушса, касса узилиши юзага келадими?
🔹
Операциялар
- Фақат битта муҳим ходим кетса, иш тўхтаб қоладими?
- Биргина етказиб берувчига боғлиқмисиз (план Б борми)?
- Логистика 1–2 ҳафта издан чиқса, ишлай оласизми?
- Жараёнлар қўлбола бошқарувга суянадими?
🔹
Стратегия
- Фақат битта маҳсулот ёки модельга таянамизми?
- «Хато қиламиз» деб экспериментдан қўрқасизми?
- Стратегияда В ва С сценарийлари йўқми?
- Ташқи зарба (инқироз, қонун, санкция)да бизнес назоратдан чиқадими?
🔹
Маданият
- «Ёнғин ўчириш» кўпроқми, ёки хатолардан ўрганиш?
- Жамоада хатоларни тан олишдан қўрқиш борми?
- «Ҳаммаси барқарор» парадигмасига ўрганганмисиз, ёки «мослашиб олармиз» деб яшайсизми?
📌
Натижа
✅
0–3 «Ҳа» — бизнесингиз барқарор ва антихрупкий. Эластичностьни ривожлантиринг.
✅
4–7 «Ҳа» — заиф жойлар бор. Диверсификация ва резерв устида ишланг.
✅
8+ «Ҳа» — юқори хавф. Стратегия ва бошқарув маданиятини қайта кўриб чиқиш шарт.
⚠️
Мўртлик одатда кўринмайди — фақат инқироз келганда билинади.
🔑
Шунинг учун йилда камида бир марта бизнесига шундай саволлар бериш — ҳар бир тадбиркорнинг бурчи.
Сиз-чи, "Antifragile" сўзини қандай таржима қилган бўлар эдингиз?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST
⚠️
Ҳисоботлардаги «Бизнес пул йўқотяпти» деб бақираётган 7 та сигнал
.
1️⃣
Тушум пасая бошлади
Сабаби оддий бўлиши мумкин — мижозлар рақобатчиларга ўтиб кетаяпти. кимдур клиентларни "сливать" қиляпти. Молиявий натижалар ҳисоботида бу дарров кўринади: даромад тушса → фойда ҳам тушади.
2️⃣
Маркетинг харажатлари ўсяпти, лекин тушум жойида турибти.
Стратегия «пулни ҳавога отяпти» дегани. Рентабеллик пасаяди, бизнес эса бекорга ишлаяпти.
3️⃣
Қайтишлар ва брак кўпайяпти
.
Ҳисоботда алоҳида «Брак» моддаси пайдо бўлади. Уни вақтида кузатмасангиз — мижозлардан, пулдан ва барқарорликдан айриласиз.
4️⃣
Дебитор қарзлар ортиб кетяпти.
Мижозларга берилган насиялар балансни «пуллар қабристони»га айлантиради. Оборачиваемость секинлашади → кассовый разрыв яқин.
5️⃣
Омбор ноликвид товарга тўлиб қоляпти.
Пул маҳсулотда музлаб қолган, яна оборачиваемость пасаяди. Натижа бундан олдинги пунктдек — «тирик» пул етишмайди.
6️⃣
Ўртача маржа пасайяпти.
Нарх белгилашдаги хатолар т
ў
ғридан-тўғри соф фойдани еяпти. Савдо бор
,
лекин дивиденд йўқ.
7️⃣
Кассадан пуллар “худди йўқолиб қолаётгандек”
Назорат йўқ → командада кимдур "йўл
"
топган бўлиши мумкин. Бизнес эгаси учун эса бу — ойлаб олинмаган дивиденд дегани.
💡
Буларнинг барчаси
учта асосий ҳисобот
орқали олдиндан кўринади.
Савол фақат битта: сиз уларга мунтазам қараяпсизми?
📊
Бошқарув учёти
— сиз учун кўз ва қулоқ. У орқали бизнес қаердан пул йўқотаётганини
,
ҳали кеч бўлмасидан аниқ кўриб, тузатиши мумкин.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST
Баҳсда эмас, масофада ғалаба қозон.
Баҳсда ғалаба қозонадиган —
эго (кибр)
имиздан.
Анализда эса ғалаба қозонадиган —
интеллект
.
Энергиясини исботлашга сарфлайдиган тадбиркор тезлигини йўқотади.
Худди муҳандис билан тортишиб, маълумотни эмас, натижани инкор этаётган пилот каби.
Тўхтай олиш, "нафасни ростлаб олиб" эшитиш — бу заифлик эмас, бу
профессионаллик
.
Ҳамиша ҳақ бўлиш шарт эмас. Асосийси —
самарали бўлиш
.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU | LOTIN |
BOOST
🤑
3 та рақам — бизнесинг казинога айланмаслигини кафолатлайдиган калит
Сўнгги ойларда кўп маротаба бир хил сценарийни кўриб келяпман:
— Тушум ошиб бораверади
📈
, лекин фойда минусда чиқади
— Ҳаммаси “яхши”дек, лекин касса бўм-бўш
— Бизнес эгалар пул "тқишаверади", лекин “ха бундай қилса бўлади” билан “бу билан бизнесни қуиқаролмимиз” ўртасидаги чегара қаердалигини билмайди
Сабаб жуда оддий: тадбиркор қўли остида асосий метрикалар йўқлигида.
🧩
№1
Метрика — Операцион фойда
Олдин хам айтганман, яна қайтаришдан тўхтамайман счетлардаги қолдиқ — бу фойда эмас
.
Формуласи оддий:
Даромад – Ўзгарувчан харажатлар – Ишлаб чиқариш харажатлари – Бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар = Операцион фойда
Мақсад: даромаднинг +15–20% даражасида ушлаб туриш. Агар бундан паст — бу бизнес эмас, “сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолат”
.
💰
№2
Метрика — Маркетинг харажатлар улуши
20–30% бюджети фойда келтирмайдиган рекламага сарфланаётган бизнесларни кўрганман.
Ориентир: даромадни
н
г 10–12% дан ошмаслиги.
Реклама пул ишлаши керак, подрядчиларни “боқиш” учун эмас. ROI ва CAC’ни кузатинг.
📦
№3
Метрика— Айланма капитал
Савдо, ишлаб чиқариш ёки олдиндан харид қилиш керак бўладиган хизматлар учун муҳим
.
— Захираларда қанча пул “қотиб” қолган
— Кейинги тушум қачон келади
— Маош, солиқ ва ижарага етадими
ларни кузатиш мухим.
Ушбу учта метрика — кассани бўшаб қолиши ва кутилмаган зарарларга қарши шахсий “қалқон”ингиз бўлсин.
Уларсиз бизнесни тахминга асосланиб бошқарасиз.
Уларни мунтазам назоратини жорий этинг, шунда пул қаердан кетаётганини ва қанча вақтда қайтариш мумкинлигини дарҳол кўрасиз
.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram
YouTube
|
🌐
RU
|
LOTIN
|
BOOST