Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

MullaAbduroziqmasjidi

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.
Tel:95.7976277

Subscribers
699
Post views
213
ER
30,36%
Posts
13 181
July 24, 20:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 25 ИЮЛ ЖУМА МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 30-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан

ТОНГ -     03:35

ҚУЁШ -    05:12

ПЕШИН - 12:35

АСР -        17:36

ШОМ -      19:50

ХУФТОН -21:20
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 15:10

ҒУСЛ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#эр_хотин_муносабатлари
#никоҳ

1664-САВОЛ: Аёл кишига касаллик туфайли бир неча ой ювинишга рухсат берилмаган бўлса, шу вақт мобайнида эр-хотин жинсий алоқа қилмай турадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳтиёж бўлса, алоқа қилаверади. Чунки беморлик туфайли баданга сув текказиш мумкин бўлмаса, ғусл ва таҳоратнинг ўрнини босувчи таяммум билан покланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Модомики, сув топа олмаса, тупроқ мусулмонни покловчидир, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам”
, деганлар (Имом Термизий ривояти). Демак, таяммум ғуслнинг ўрнини тўла-тўкис боса олади. Шундай экан, бундай ҳолатга тушган аёл эри билан жинсий муносабатларни тўхтатиб қўймайди, чунки бундай қилса, эрининг ҳақини поймол қилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 15:09
Media unavailable
3
Show in Telegram

Онанинг қадрини она бўлганигда отанинг қадрини ота бўлганигда биласан.
ЭНГ САРА МАЪЛУМОТЛАР!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 15:07

Эътироф
Бугун Туркияга келганимга 5 кун бўлди.
Яхши ва ёмон томонларини кўрдим. Яхшиларихаққида ёзиб бораяпман.
Энди эса менга ёқмаган томонлари хаққида сўз юритмоқчиман.
Бир куни, бир постимни, бир аёл перепост қилиб, жазавага тушиб Туркиядаги хаёт хаққида кўпириб ёзган эди.
Келиб кўзим билан кўрдим. Аҳвол деярли мақтагулик эмас.
Ярим аҳоли қорага бурканган, қариларини аҳволи аянчли, ёшларида ота онага қараш мажбурияти йўқ. Аксари ёшлари ичкиликка, тамакига рўжў қўйган. Аёлу эркак бирдай сигаретани тутатиб ўтиради(ёшу-қари).
Кўчаларида тамаки хидидан бўғиласиз.
Ёш аёлларида оила масулияти йўқ. Кўчаларида болаларни ёлғиз қўйиб бўлмайди, ўғирлаб кетиш хавфи катта. Боғчалари ғалати экан. Болани эрталаб бериб, тушликда олиб овқатлантириб, кейин яна олиб бориб бериб, кейин кечга яна бориб олиб келинар экан. Ғирт сарсонгарчилик.
Бундан ташқари одам ўлдириш, вахшийлик жуда авж олган.
Фақат бизда шундай холат бўлаётгандай, туюлар эди. Лекин, солиштирганда бизни юртимиз жаннат экан. Хали ўзлигимизни асраб қолишга вақт бор.
Мен Ўзбекистонимни бир қарич ерини, бошқа жойни боғу-эрамига алмашмайман. Юртим ҳам, юртбошим хам омон бўлсин.
Кўпроқ саёҳат қилинг, Ватанга меҳрингиз ортади.

🇺🇿
🇺🇿
🇺🇿
🇺🇿
🇺🇿
🇺🇿
🇺🇿
👍
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 04:47

Сахобалар тарихидан лавхалар
--- ХАФЗА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО
---
Ҳафса розияллоҳу анҳо пайғамбарлик келишидан беш йил олдин Маккада туғилди. Отаси Ислом тарихида адолати билан машҳур бўлган иккинчи халифа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудир.
Онаси Зайнаб Усмон ибн Мазъуннинг синглиси эди. Ҳафса отаси билан бирга Маккада мусулмон бўлди.
***
Асҳоблардан Ҳунайс ибн Ҳазофа розияллоҳу анҳу билан оила қурди. Илк мусулмонлар сафидан жой олган бу бахтиёр оила Ҳабашистонга, кейинроқ Мадинага ҳижрат қилди.
Ҳунайс розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Ҳазофанинг қардошидир. Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этган. Ҳар икки жиҳодда ҳам мардонавор жанг қилди. Уҳудда қаттиқ яраланди. Мадинага қайтгач, шаҳодат шарбатини ичди. Ҳазрати Ҳафса жуда ёш тул қолди.
***
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қизининг бева қолишини хоҳламас эди. Бир ота ўлароқ, қизини солиҳ бир кишига узатишни орзу қиларди. У бу масалани жуда кўп ўйлади ва Ҳазрати Ҳафсанинг иддаси тугагач, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга никоҳлаш мақсадида унинг олдига борди. Ҳазрати Усмон розиялоҳу анҳу ҳам бу пайтда ёлғиз қолган эди. Завжаси Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Руқайя вафот этган эди.
***
Абдуллоҳ ибн Умар отаси ва Ҳазрати Усмоннинг учрашувини отасидан шундай нақл этади:
«Усмон ибн Аффоннинг олдига бордим. Жуда ғамгин кайфиятда экан. Кўнглини кўтариб, тасалли бериш учун унга Ҳафсадан сўз очдим. Хоҳласанг, Ҳафсани сенга никоҳлаб берай, дедим. Усмон дарҳол жавоб бермади. Бу ҳақда ўйлаб кўриш учун муҳлат сўради. Орадан бир неча кун ўтганидан сўнг у билан яна учрашдим. Усмон ҳозирча уйланмаслигини айтиб, узр сўради».
***
Ҳазрати Умар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳам шундай таклиф қилмоқчи бўлди. Ҳазрати Умар:
- Эй Абу Бакр, агар истасанг сенга қизим Ҳафсани никоҳлаб берай, - деди.
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу индамадилар. Ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтмади. Бу ҳолатдан Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ранжидилар.
***
Ҳазрати Умар икки самимий дўстидан ижобий жавоб ололмагач, юраги сиқилганча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кириб, шундай деди:
- Ё Расулуллоҳ! Мен Усмонга ҳайронман. Ҳафсани унга никоҳламоқчи бўлдим, у эса рози бўлмади. Абу Бакр ҳам шундай...
Икки жаҳон қуёши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилиб:
- Ё Умар! Ҳафса Усмондан, Усмон ҳам Ҳафсадан хайрлироқ бўлган бириси билан оила қуради, - дедилар.
***
Ҳазрати Умар бутунлай ўй-хаёл ичида қолди. Усмондан ҳам хайрли куёв ким бўлиши мумкин? Шу тариқа бир неча кунни ўтказди. Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳафсани ўзларига сўраб, Ҳазрати Умарга:
- Сен қизинг Ҳафсани менга никоҳла. Мен эса қизим Умму ГулсумниУсмонга никоҳлайман, - дедилар.
***
Бу хабардан Ҳазрати Умарнинг боши осмонга етди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу хабар билан Ҳафсани ўзларига никоҳлаш Аллоҳнинг амри эканини билдирмоқчи бўлдилар. Кисқа фурсат ичида тўй тараддудлари тугалланди. Ҳижратнинг учинчи йили шаъбон ойида Ҳазрати Ҳафса Расули Акрамга соллаллоҳу алайҳи ва саллам никоҳланиб, мўминларнинг онаси бўлиш бахтига эришди.
***
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гўзал ташаббуслари билан уч улуғ саҳобалари ўртасидаги дўстлик-биродарликни, қариндошликни янада мустаҳкамладилар. Ҳазрати Ойишани никоҳига олиб, Ҳазрати Абу Бакрнинг, Ҳафсани никоҳига олиб эса, Ҳазрати Умарнинт кўнглини кўтардилар. Ҳар иккисининг ҳам қизларини мўминларнинг оналари бўлиш бахтига эриштирдилар.
***
Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳум билдирган таклифга аниқ жавоб бермагани учун ич-ичидан эзилиб юрган эди. Чунки у бир сирни билар, яъни, Ҳазрати Ҳафса билан Расули Акрамнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш қуришлари Ҳазрати Абу Бакрга маълум эди. Бу ҳаққа гапириш омонатга хиёнат бўларди. Шу сабабли сукут сақлади. Никоҳ ўқилгач, Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Умарнинг олдига келиб, узр сўради ва шундай савол билан мурожаат килди:
- Ҳафсага уйланишимни сўраганингда, жавоб бермаганим учун мендан ранжиган бўлсанг керак?
- Ҳа, - деди Ҳазрати Умар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган воқеани гапириб берди:
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 00:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тафаккур
Кимнинг кўзлари Аллоҳ билан қувнаса, ҳар бир кўз у (кўз эгаси) билан қувнайди.
Ва кимнинг кўзи Аллоҳ билан қувнамаса, унинг руҳи бу дунёда ҳасрат-надомат туфайли эзилади…
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
“Дард ва даво” асарлари
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 24, 00:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

🧎‍♂️
НАМОЗ КИТОБИ.
29-қисм
НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ.
Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади:
🟢
Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.
🟢
Рукуъда икки қадам (оёқ) устига қараш.
🟢
Қаъдада бағрга тикилиб туриш.
🟢
Салом бераётганда елкага қараш.
🟢
Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.
🟢
Эсноқни имкон қадар қайтариш. Агар эснаш устун келса, ўнг кафт орқаси билан оғизни бекитиш лозим.
🟢
Намозда қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларнинг таскин топиши билан имкон қадар хушуъни асраш. Бунинг учун на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш лозим.
🟢
Ибодатда энг гўзал кийимларни кийиб туриш.
#намоз_китоби
📖
👈
(барчаси)
ЭНГ САРА МАЪЛУМОТЛАР!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 23, 23:17
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
🤲
♻️
Улашинг
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 23, 19:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 24 ИЮЛ ПАЙШАНБА МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан

ТОНГ -     03:34

ҚУЁШ -    05:11

ПЕШИН - 12:35

АСР -        17:37

ШОМ -      19:51

ХУФТОН -21:21
БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi

July 23, 11:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
ИШЧИ ҲАҚҚИНИ ЕБ БЎЛМАЙДИ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi