
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI
Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.
#muftiy_minbari
Ҳар томчида масъулият бор
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Ёш қиз ҳакимдан сўради:
- Муҳаббат ҳақиқати нима дегани?
Ҳаким деди:
- Боққа киргин. Менга энг чиройли гулни келтиргин...
Қиз гулзорга кирди. Лекин қуруқ қўл билан қайтди.
Дедики:
- Энг чиройли гулни топдим... лекин, ундан ҳам чиройлироғини қидириб, кетдим. Аммо ундан гўзалроғини тополмагач, ўша  гулнинг ёнига қайтдим. Лекин у йўқ эди...
Ҳаким деди:
- Шу нарса муҳаббатнинг ҳақиқатидир. Қўлларингда бўлганида қадрламайсан. Йўқотганингда қийматини биласан.
Ўз қўлларингизда бўлган неъмат: меҳр - муҳаббатни йўқолиб, сўнг қадри билинишини кутманг! Борида шукур қилинг, зеро шукур сиздаги инъомларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
#muftiy_minbari
Нопок ишлардан сақланайлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
ЭНГ САРА МАЪЛУМОТЛАР!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
•. Дунё қувончи билан ҳам,
ғам-қайғуси билан ҳам ўтиб кетади!
Умрлар узун бўлса ҳам, қисқа бўлса ҳам тугайди!
Ва ҳар ким Раббисига қовушади...
Ўшанда на мол, на фарзанд фойда бермайди!
Аллоҳга соғлом қалб билан келганлар бундан мустасно!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
ЎТТИЗ ЙИЛ ФАЛАЖ ЁТГАН САҲОБА
Имрон ибни Ҳусайн деган саҳоба бўлган. Бу саҳоба ўттиз йил фалаж бўлиб ётганлар. Доим осмонга қараб ётганлар. У ёки бу томонга ўгирила олмасдилар. Саҳобалар орқалари ботиб кетмасин деб у ёки бу томонга ўгириб қўйишаркан. У кишига хурмо баргларидан ётиш учун жой қилиб беришган. Таҳоратларини ётган жойларида олардилар. Шу даражада шароитларини қилиб беришган эди. Осмонга қараб ўттиз йил ётдилар. Аммо бу даврда бекор ётмадилар. Бирор марта ҳам шикоят қилмадилар. Аксинча ўттиз йил шогиртларига ҳадис ривоят қилдилар. Бир куни у кишининг катта шогиртлари устозининг зиёратига укаларини олиб келади. Имрон ибни Ҳусайннинг олдига келган шогиртнинг укаси саҳобанинг аҳволини кўриб, унга раҳми келганидан йиғлаб юборади. Шунда Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳу:
-  Нега йиғлаяпсан? – дедилар. Йиғлаб турган болани олдиларига чақирдилар. Ва айтдиларки:
-  Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган амал мен учун маҳбубдир. Шундай ётишимни Аллоҳ ирода қилдими демак бу амал мен учун маҳбубдир. Мен бунга розиман. Ҳозир сенга бир гап айтаман фақат буни ҳеч кимга айтма. Мана шу ётишимда ҳузуримга фаришталар келади. Менга салом берадилар ва улар билан гаплашаман – дедилар.
Уламоларимиз айтадиларки: «Имрон ибни Ҳусайн ўттиз йил бу дардга кўниб, шикоят қилмаганлари учун Аллоҳ таоло у кишига бу фазлни берди. Қиёматгача Имрон ибни Ҳусайннинг номи зикр қилинса фаришталар унга салом айтишади». Фаришталарни фақат пайғамбарлар кўришган. Аммо оддий одамлар орасидан Имрон ибни Ҳусайн фаришталар билан гаплашдилар. Бу улкан даражадир. Бу даражага Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳу дардларига сабр қилиш билан эришдилар.
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
1940 йилда Хитой ва Россия фақат битта инсонни йўқ қилиш учун бирлашдилар.
Каранг-чи, ким эди у инсон, Хитой ва Россия унинг қарши 300 минг нафар жангчидан иборат, замонасининг энг замонавий қуроллари билан жиҳозланган қўшин билан иттифоқлашди?
У — буюк саркарда Қутайба ибн Муслим  биринчи ҳижрий асрнинг охирида фатҳ этган Шарқий Туркистон давлатининг мужоҳиди эди.
У — миллат хотирасидан атайлаб ўчирилган қаҳрамон, буюк ботир қозоқ ўғлони— Усмон Батур Ислом ўғли эди.
У Аллоҳ йўлида бирлашган давлат қуради, деб қўрққан руслар билан ҳамкорлик қилган хитой босқинчиларига қарши қаттиқ жангларни бошқарган қаҳрамон эди.
Усмон ўғли шунчалик заковатли ва фаросатли эдики, у душман учун “мураккаб каминлар” деб аталган усулни қўлларди. Яъни у душман учун тузоқ тузарди, шундайки, агар душманнинг бир қисми унга кирса — уларни йўқ қиларди.
Кейин яраланганларни қутқаришга келган бошқа бўлинмаларни ҳам йўқ қиларди. Шундан сўнг, яна каттароқ қўшин уни тутиш учун келарди — улар ҳам яна кучлироқ каминага тушиб, сониялар ичида йўқ бўларди.
Душманнинг кўплаб офицер ва аскарлари Усмон ва унинг буюк сафдошлари билан юзма-юз келишдан қўрққанлари учун ўша ҳудудларда хизмат қилишни рад этардилар.
Рус ва хитой аскарлари Усмон ва унинг сафдошлари бўлган жойларга жўнатилмаслик учун қўмондонларига пора берардилар.
Хитой ҳарбий ҳокими ҳатто шундай деган экан:
-“Ким менга Усмонни тирик ёки ўлик ҳолда келтирса, унга хотинимни етмиш кунга уйига бераман — у билан хоҳлаганича қилсин!”
Шунда унинг хотини Ислом армияси лагерларига қочиб ўтди ва мусулмон бўлди.
Уни эса Ислом ахлоқига эга Усмон Батур ҳурмат билан қарши олди, кейин уни ўзининг қўмондонларидан бирига турмушга берди ва у аёл иззат ва шараф билан яшади.
У Ислом армияси лагерларига халқ орасида тарқалган сўзлар туфайли келганди — бу армия ва унинг қўмондони Усмон ҳақида:
улар зулм қилмасди, одам ўғирламасди, ўт қўймасди, аёллар, қариялар ва болаларга қарши урушмасди; фақат қурол кўтарганларга қарши жанг қиларди, дейишарди.
Бундай қўмондонни тутиш фақат хиёнат орқали мумкин эди.
300 минглик қуролли армия уни майдонда енголмади.
Бир хиёнатчи уни пул эвазига хитой қўшинига сотди — у ўзини армиямизга сингдирди ва душманга унинг жойини кўрсатди.
Шунда душман 1951 йили уни ҳар томондан муҳосарага олди.
Қаҳрамон охиригача жанг қилди — милтиғи ишламай қолганда ханжарини чиқариб, урушни давом эттирди.
Ниҳоят, у яраланди ва душман унни тутиб,Урумчида оммавий майдонда уни сафдошлари билан бирга қатл этди.
Уларни уч кун давомида халқ олдида осиб қўйдилар.
Аммо бу аҳолини фақат янада кучли ва сабрли қилди.
Онаси ўғлининг ҳалок бўлганини эшитганда шундай деди:
-“Мен уни шундай иш учун тарбиялаган эдим.”
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
🍃
ОСОН САВОБ ИШЛАР!
1. Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!
2. Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!
3. Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!
4. Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!
5. Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!
6. Масжидга мусҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!
7. Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!
8. Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.
9. Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.
10. Жанозага эргашинг!
11. Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!
12. Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!
13. Буни бошкаларга хам жўнатинг ва савобу ажрга эга бўлинг!
Улашинг
↘️
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
#Хайрли_тонг
Ассаламу алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)
2025/1447 ЙИЛ 15 ОКТЯБРЬ ЧОРШАНБА РАБИУС СОНИЙ ОЙИНИНГ 23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰
ТОНГ -     05:16
⏰
ҚУЁШ -    06:35
⏰
ПЕШИН - 12:14
⏰
АСР -        15:59
⏰
ШОМ -      17:46
⏰
ХУФТОН -18:58
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Амир Темур яҳудийларга қандай муносабатда бўлган?
Бу жуда қизиқ мавзу. Ушбу масала бўйича турлича фикрлар мавжуд: баъзилар Амир Темурнинг яҳудийларга муносабати нисбатан яхши бўлганини айтса, бошқалар бунинг тескарисини таъкидлайдилар.
Қизиғи шундаки, Амир Темур ва ўша давр яҳудий халқи ўртасидаги муносабат ҳақида бутун бошли китоб ёзилган — Майкл Штереншиснинг “Tamerlane and the Jews” (“Темур ва яҳудийлар”) асари. Ушбу китоб бу мавзуни жуда чуқур ёритган, гарчи мен уни тўлиқ ўқиб чиқмаган бўлсам ҳам, айрим қисмлари билан танишман. Шу сабабли, бу мавзу билан қизиққан ҳар қандай кишига мазкур асарни ўқишни тавсия этаман. Қуйида Амир Темурнинг яҳудийларга бўлган муносабати ҳақида қисқача хулоса келтирилади.
XIV аср яҳудийлар учун дунё бўйлаб оғир давр бўлган, айниқса Европада. Бу асрда яҳудийларга нисбатан ксенофобия ва таъқиблар янги тўлқин билан кучайди.
Аср бошида Англия қироли Эдвард I яҳудийларни мамлакатдан ҳайдади. Улардан кўпчилиги Францияга кўчиб ўтди. Лекин 1306 йилда Франция қироли Филипп IV ҳам яҳудийларни чиқаришни ва мулкларини мусодара қилишни буйруқ қилди. Кейинроқ Францияда қолган яҳудийларга қарши иккинчи таъқиб тўлқини бошланди. Германияда ҳам аср ўрталаридан бошлаб таъқиблар кучайди. Европа бўйлаб “бубон вабоси” тарқалганда, одамлар бу фалокат учун яҳудийларни айбладилар. Фақат Германиянинг ўзида 300 дан ортиқ яҳудий жамоаси йўқ қилинди. Асрнинг охирига келиб, Испанияда Католик черкови яҳудийларга қарши янги таъқиблар бошлади.
Бу таъқиблар натижасида XIV асрда кўплаб яҳудийлар шарққа — айниқса Осиё томон — кўчиб кетдилар. Бу миграция аслида салб юришлари давриданоқ бошланган бўлиб, диний кескинлик билан боғлиқ эди.
Ислом дунёсида ҳам яҳудийлар учун идеал вазият бўлмаган, аммо таъқиб даражаси анча паст эди. Ҳар бир салтанатнинг сиёсатидан келиб чиққан ҳолда муносабат фарқ қилган. Масалан, мамлуклар салтанатида ҳам яҳудийларга нисбатан босим бўлган. Лекин мўғуллар давлатида яҳудийларга муносабат Европага ҳам, ислом оламига ҳам нисбатан яхшироқ эди.
Амир Темур (Темур Гўрагоний) яҳудийларга нисбатан на салбий, на ижобий муносабат билдирган. У уларга нисбатан нафрат ҳам, хайрихоҳлик ҳам кўрсатмаган. Темурнинг муносабати бетарафлик сифатида тавсифланади.
Темур баъзан мусулмон бўлмаган халқларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрган (масалан, Грузия подшолигига қарши юришларда), аммо бу ҳолатлар асосан сиёсий сабаблар билан боғлиқ бўлиб, диний эмас эди.
Яҳудий жамоалари Амир Темур томонидан бундай қирғинларга учрамаган. Уларга қарши махсус ҳарбий ёки таъқиб сиёсати юритилмаган. Асосан, улар тинчликда яшаганлар.
Темур яҳудий жамоаларини ўз ҳукмронлигига таҳдид сифатида кўрмаган. Улар сиёсий даъволарга эга эмас эдилар ва давлатчилик кучига эга бўлмаганлар. Шунинг учун Темур уларни солиқ тўловчи фуқаролар сифатида қабул қилган, холос.
Темур яҳудийларга қарши махсус таъқиқ ёки камситиш қонунларини чиқармаган. Улар мусулмонлар ва турк-мўғул элитасидан пастроқ мақомда бўлган бўлсалар-да, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинган.
Амир Темур уларга касб ёки мулкка нисбатан чекловлар қўймаган. Яҳудийлар ер ва уй сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Улар орасида деҳқонлар, тўқувчилар, ҳунармандлар ва табиблар кўп бўлган. Айниқса, тўқимачилик ва бўёқчилик соҳасида яҳудийлар етакчи рол ўйнаганлар.
Баъзи манбаларда Амир Темур Бухородан юзлаб яҳудий оилаларни пойтахт Самарқандга кўчиргани ҳақида айтилади. Аммо бу таъқиб сифатида эмас, балки салоҳиятли мутахассисларни пойтахт қурилиши ва тараққиётига жалб этиш мақсадида қилинган.
Амир Темур яҳудийларга нисбатан таъқиб сиёсати юритмаган. Шу билан бирга, уларга алоҳида имтиёзлар ҳам бермаган. Унинг муносабати бетараф бўлган. Яҳудийлар давлат ичида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлиб, эркин меҳнат қилиш ва савдо билан шуғулланиш имконига эга эдилар.
Жаҳоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан Темурийлар давлатида яҳудийлар нисбатан яхши шароитда яшаганлар. Агар XIV асрда яҳудий бўлганингизда, Темурийлар давлати Европа ёки Мисрга нисбатан анча хавфсиз жой бўлар эди.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi