
"Muslimaat Misr" markazi
Муслимаат Миср марказининг расмий саҳифаси
Мулоҳаза, таклифлар, мурожаатлар учун:
@MuslimaatMisr_bot
Офият сўранг...
Агар Аллоҳдан мол сўрасангиз, ёнида офиятни ҳам қўшиб сўранг.Қанча-қанча бойлар беморлиги сабаб энг арзон таомларни ҳам ейишдан маҳрум.
Агар Аллоҳдан мансаб сўрасангиз, ёнида офиятни ҳам қўшиб сўранг. Қанча-қанча амалдорлар, нуфузли инсонлар сунъий юрак билан, томирлари ичида темир стенд билан юришибди. Бемор танага неъмат татимайди. Касалланган юрак совғадан хурсанд бўла олмайди. Бемор киши ҳатто ўз яқинидан ҳам унс-улфат топа олмайди.
Аллоҳдан нима сўрасангиз, ёнида офиятни ҳам сўрайверинг...
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бундай дер эди: "Аллоҳнинг шундай бандалари борки, Аллоҳ уларни дунёда офиятда яшаттиради, офиятда жонини олади, жаннатга офият ила киритади. Аллоҳим! Бизларни ўшалардан қилгин!"
Абдулқодир Полвонов
@Muslimaatmisr_official
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official
Жаннатдаги илк тонг
Қасрингиз айвонида турибсиз... У ердан туриб олтин-кумуш конлари, дарёлар ва боғ-роғларни томоша қиласиз... Осмону ерлар мутлақо бошқача... Бир анҳордан сут, бир анҳордан асал, бир анҳордан шарбат, бир анҳордан мусаффо сув оқиб турибди... Тилло ва кумушдан ясалган қасрлар, кўзингиз етганича гавҳар тошли ерлар... Атрофни мушки анбар тепалигидан таралган муаттар ҳид чулғаган... Ҳамма ёқда дарахтлар... Шохлари тиллодан... Шохларида анвойи мевалар... Атрофингизда хизматкорлар... Баланд маконда эса Буюк Подшоҳ! Абадий қолувчи ҳурлар, ёш хизматкор болалар... У дунёда жудо бўлган яқинларингизнинг барчаси жамулжам...
Мана шу неъматларнинг барчаси ўткинчи дунё фитналарига сабр қилишга, нафсни Аллоҳ йўлида кўп тоат-ибодатга сарфлашга, гуноҳ-маъсиятлардан йироқ бўлишга арзимайдими?!
@Muslimaatmisr_official
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official
Метрода
Овоз янгради: “Илтимос, ёш болали, ногирон, ёши катта одамларга жой беринг!”
Қишлоқдан энди келган, сочларига оқ оралаган отахон маъюс жилмайди: “Шаҳарда ҳеч бўлмаганда ер тагида оқибат бор экан-ку...”
Раҳмат Бобожон
@Muslimaatmisr_official
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official
Суратдаги уруш
Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг биттагина асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун!” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага Гестапо жосуси кириб келди ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатди:
— Бу сизнинг ишингизми?
— Йўқ, бу сизларнинг ишингиз! – деб жавоб қилди рассом.
Шодмон Отабек таржимаси
@Muslimaatmisr_official
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official
Донишманд
Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлишиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!
Ўткир Ҳошимов
@Muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official