Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"Muslimaat Misr" markazi

Muslimaatmisr_official

Муслимаат Миср марказининг расмий саҳифаси
Мулоҳаза, таклифлар, мурожаатлар учун:
@MuslimaatMisr_bot

Подписчики
839
Просмотры
365
ER
43,14%
Посты
1 564
October 27, 09:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📢
"Muslim
aat/Misr" марказига қабул бошланди!
Фақат аёл-қизлар учун мўлжалланган илм маскани
сизни янги ўқув йилига таклиф қилади!
🗓
Қабул муддати:
__
📍
Ўқув тизими:
* 1 йил тайёрлов курси
* 4 йил чуқурлаштирилган офлайн курслар
🎓
Марказ сизларга нималарни тақдим этади?
* Ўз она тилингизда барча шаръий илмларни пухта ўрганиш имконияти
* Малакали ва тажрибали устозлардан илм олиш имконияти (мустақил эмас, ишончли йўлбошчилар билан)
* Фиқҳ, ақида, Қуръон, араб тили, тазкия, сийрат каби асосий фанлар, катта курсларда эса ҳадис ва тафсирни чуқур ўрганиш имконияти
* Бугунги кунда талаб юқори бўлган соҳа мутахассиси бўлиб дарс бериш имконияти
Марказда сиз фақат илм эмас, балки қалбга нур, маънавият ва мустаҳкам ирода ҳам топасиз.
📢
Жойлар сони чекланган!
Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг!
Мурожаат учун:
@muslimaat_misr
@Muslimaatmisr_official

October 10, 12:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Эълон
“Muslimaat / Misr” ўқув марказидан янги имконият!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кўплаб талабаларнинг сўровига биноан, биз сизларни
тажвид илмини чуқур ва мукаммал ўрганиш
имконияти билан хурсанд этамиз!
📚
Энди сиз Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб
“Муфассал тажвид”
китоби асосида ташкил этилган махсус тўгаракда иштирок этишингиз мумкин.

Бу дарсларда сиз:
🤍
Тажвид қоидаларини илмий ва амалий жиҳатдан пухта ўрганасиз
🤍
Қуръон тиловатидаги хатоларни тўғрилайсиз
🤍
Ҳар бир ҳарфнинг ҳаққини бериб ўқишни ўрганасиз
📆
Дарслар ҳафтада икки марта
бўлиб ўтади
💡
Фақат офлайн форматда
📌
Илм талаб қилиш ҳар бир мўмин учун шараф — уни Қуръон билан боғлаш эса бахтдир.
🚀
Мурожаат учун _
@muslimaat_misr

October 07, 10:33
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

​​Набий соллаллоҳу алайҳи  васалламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас, тоғни яратиб, унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб айтдилар:
-- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми?
Аллоҳ таоло:
-- Ҳа, темир, -- деди.
Фаришталар:
-- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми?
Аллоҳ таоло:
-- Ҳа, олов, -- деди.
Фаришталар:
-- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми?
Аллоҳ таоло:
-- Ҳа, сув, -- деди.
Фаришталар:
-- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми?
Аллоҳ таоло:
-- Ҳа, шамол, -- деди.
Фаришталар:
-- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми?
Аллоҳ таоло:
-- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, -- деди".
Имом Аҳмад ривояти
@Muslimaatmisr_official

October 06, 22:31
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official

October 06, 07:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Кечиринг
Болалик қилибман, она, кечиринг,
Бу сўқир кўзларим энди очилди.
Билмай гуноҳ қилдим, дилдан ўчиринг,
Нетай, меҳрим ҳар томонга сочилди.
Она, тандирингиз берай қиздириб,
Кўчага чопмайман, қолгум сиз билан.
Саволлар бермайман энди бездириб,
Чўғ тафти қизартган қизил юзгинам...
Она, онажоним, меҳрибонгинам,
Уст-бошим чанг қилдим, келинг, уришинг!
Сизни соғиняпман, беозоргинам,
Айтинг: “Энди ташла бекор юришинг!”
Шавкат Охун
@Muslimaatmisr_official

October 05, 22:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official

October 04, 22:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official

October 04, 06:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
Бошқа киши бу йил ўқишга кира олмайман, деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
Бир аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда шу иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.
Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми? Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай дейди:
“Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”
.
Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким гўзал гумон қилса, муваффақиятга эришади...
@Muslimaatmisr_official

October 03, 22:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайру барокатли қилсин!
@Muslimaatmisr_official

October 03, 06:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қизи талаба бўлди!
Қизи ўқишга кирди. Контракт! Майли-да, энди унинг ҳам қизи илмли, зиёли бўлади. Унга ўхшаб, бировларнинг уйини тозаламайди, чанг, полини артмайди... Қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бозорда қийналиб нарса сотмайди...
Кечалари хамир қориб, тоғора-тоғора сомса ёпмайди... Пул топаман, деб ўзини ўтга-чўққа урмайди... Шинам бир ишхонада озода бир хонада ишлаб ўтиради... Фақат шартнома пулини тўлаб олса эди...
Эрталаб қатъий бир қарорга келиб, бозор томон йўл олди... Онасидан ёдгор қолган катта ойбалдоқни яхшигина нархга пуллади. Қизининг шартнома пулини тўлади, ўқишда фойдаланиши учун қизига телефон сотиб олди... У бугун жуда бахтли эди... Янги уйга кўчган ёки чет элга саёҳатга кетаётган одам ҳам у қадар бахтни ҳис қололмаса керак... Шу бугун онаизор хотиржам уйқуга кетди. Энди унинг қизи ҳам талаба!
Шодиёна Омон
@Muslimaatmisr_official