Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Nadiya Ramazon

Nadiya_Ramazon

Murojaat uchun:
@Nadiyablog_admin
Oilaviy munosabatlar, farzand tarbiyasi va halol muhabbat haqidagi ommaviy kanal.
Maʼlumot koʻchirilganda linki bilan olinmasa, rozi emasmiz!

Subscribers
1 970
Post views
1 208
ER
60,4%
Posts
1 188
October 25, 05:14

Муносабатларда чегарани билиш икки тараф учун ҳам яхшидир.
1. Жуда яқин бўлмаган, эҳтимол, яқинингиздан ҳам маоши ва шахсий ҳаёти ҳақида савол сўраманг. Одамларнинг моддий ҳолатларига, номусига оид гапларни айтишдан ўзингизни тийинг.
2. Одамларнинг юзига айтолмаган гапларингизни ижтимоий тармоқларда ёки бошқаларга хабар бериш орқали овоза қилманг. “Келса, юзига ҳам айтаман” каби гаплардан тийилиш керак.
3. Кимдир сизга хатонгизни айтса, диққатингизни ўша хатонгизга қаратинг, муносиб жавоб қайтаришга эмас. Дарров ўзини оқлашга тушмаслик керак. Жавоб қайтариш ўзингизни ҳимоя қилиш дегани эмас. Ким айтаётганига эътибор беринг, танқид қилиш учун, сизда қандайдир адовати борлиги учун сизни айблаётган бўлса, ундайларга ўзингизни оқлашингиз бефойда, тортишувдан нарига ўта олмайсиз. Билимли инсон айтаётган бўлса, қабул қилинг. Бошқалар учун эмас, ўзингиз учун ўзгаринг.
4. Билимингиз йўқ мавзуда фикр билдирманг. Сиздан мутахассислигингизга оид бўлмаган ёки билим даражангиз жавоб беришга камлик қиладиган вазиятларда савол сўралса, жавоб беришга шошилманг, шу мавзуни билган кишидан сўранг ёки мутахассисга йўналтиринг.
#илтимос
5. Тўғри деб билганингизни ифода этишдан тортинманг. Лекин нимани қачон қаерда гапиришга ҳам эътибор қилинг. Баъзида ноўрин айтилган ҳақиқат пушаймонга сабаб бўлиши мумкин.
6. Ҳеч кимни ортиқча мақтаманг ва ҳаддан ташқари танқид қилманг. Муҳаббат ва нафратда мувозанатли бўлиш хатоларни камайтиришга, муносабатлардаги самимийликка катта сабаб бўлади.
#тавсия
@Nadiya_Ramazon

October 23, 06:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

Севгида сўз ва сўзчи орасидаги мутаносиблик ҳам беқиёсдир. Сўз соз бўлса, суҳбатдошнинг қалбига етиб боради. Дилдан сўзланмаса, ҳар қанча балоғатли бўлмасин, тингловчида шубҳа уйғотади. Гоҳида манфаат учун шундай сўзлар айтиладики, ошиқ у сўзларни ақл тарозисида тортиб кўрмайди, нутқидаги янглишликка аҳамият бермайди, алданганию алдаганини тушунмайди. Айтилган сўзи ваъда экани, ваъданинг эса уддасидан чиқиш кераклигини ҳам ҳисобга олмайди.
“Али ва Фотима розияллоҳу анҳумо мисолида саодатли оила баёни” китобидан
#иқтибос
@Nadiya_Ramazon

October 22, 10:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ғалаба бу...!
Ғалаба ҳамма нарсани унутиш эмас. Чунки бирор киши хотирасидан воз кечиб, ҳеч нарса бўлмагандек яшай олмайди.
Ғалаба – эслаганда инграмасликдир. Ғалаба – кўзинг жароҳатингга тушганида намланмаслигидир. Ғалаба – қалбингда яранинг оғриғини туятириб, шикоят қилмаслигингдир!
Бу нарсалар ҳаммаси сенга бир пайтлар офиятда бўлганингни эслатадиган хотиралардир. Ғалаба эса, уларни бекатда бирров кўриб қолиб, сўнг сен бу томонга, улар эса, бошқа томонга кетган бегоналар каби қолдирмоғингдир.
"Қалби синганларга" китобидан
#иқтибос
@Nadiya_Ramazon

October 21, 09:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сен ва ўзимни жаннатда ўтирган ҳолда кўрибман. Дунёнинг маҳзун кунларини кулишиб эслаётган эканмиз...
💔
Суод Атийёт
@Nadiya_Ramazon

October 21, 02:46

Эсимни танибманки, уйимизнинг тўрида китоб жавон турарди...
Ҳар ҳафта онамлар ҳар биримизнинг ёшимизга мослаб китоблар танлаб, бизга вазифа белгилаб берар эдилар. Якшанбада шом намозидан кейин жамланиб, ўқиган китобларимизни таҳлил қилар эдик. Ҳатто меҳмондорчилик чиқиб қолса, онамлар тартиб бузилмаслиги учун якшанба кеч бошқа нарсани режалаштирмас эдилар. Таҳлил қилар эканмиз, биз китоб ҳақида билдирган фикрларимизни онамнинг диққат билан тинглашларини, баъзида ҳайратланиб қарашларини кўриб "онамлардан ҳам зўр фикрлаяпман экан-да, ҳайратланяптилар-ку" деб ўйлар эдим. Бу тахминан уч ёки тўртинчи синфлик пайтларим эди. Мантиқни қаранг "улканлигини"...
Лекин айнан мана шу нигоҳлар ва юқоридаги мантиққа тўғри келмайдиган фикрларим илмни севишга, китоблар билан ошно бўлишимга сабабчи бўлган. Мен бу нигоҳлардаги қарзимни ҳеч қачон уза олмасам керак...
Китобларимиз жуда кўп эди, асосан диний мавзудагилари, ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоблари, бадиий, илмий, ҳатто соғлик, спорт, пазандалигу бошқа кўплаб китобларни топсангиз бўларди. Қариндошларимиз, яқинларимиз уйимизга келганларида албатта китоб сўрар эдилар. Онамлар бирорталарига беролмайман деганларини эслолмайман, тўғриси. Лекин доим тахминан қанча вақтда ўқиб бўлишларини сўраб, сўнг албатта келишилган вақтда қайтариб олиб келиб беришларини илтимос қилардилар. (Китобларга сахийлик жиҳатидан онамларга умуман ўхшамайман, очиғи, китобларга ўта ҳасисман).
Ижтимоий тармоқлар ривожланиб, кўпчиликнинг кутубхоналари акс этган расм, видеоларни кўрмагунимча уйимиздагидек катта, кўркам китобхонани ҳеч қаерда кўрмадим. Яқинларимиз, қариндошлар маърифатли, зиёли одамлар, деярли барчаларининг уйларида кутубхона бор эди. Лекин бизникидек эмас эди.
Китоб ўқишдаги тезлик менга онамлардан ўтган. Бир кунда бемалол икки юз бетлик китобни ўқиб тугата оламиз. Шунинг учун ҳар ой камида ўнтача ёки ундан ҳам икки-уч баробар кўпроқ янги китоблар сотиб олар эдик. Эслайман, баъзида фалончига бу китоб керак, фалончи бу китобни сўраган эди деб бошқалар учун ҳам атай сотиб олиб келар эдилар.
Ажабки, ўша вақтда ҳам китобларга бўлган ҳасислигим анчагина шаклланиб бўлган эканми, "онаа, бермайлик китобларни, фалончиларга олдик-ку, ўшалари ҳам ўзимизда қолсин ёки қайтариб олиб келсин ўқиб бўлгач" деб албатта бир-икки марта айтар эдим. Онамлар: "Бўлмайди, ният қилиб олдим, уларни ҳозир имконлари ёки вазиятлари тўғри келмайди атай ўзларига китоб олишга, ҳозир бу китоб жуда зарур уларнинг ҳолатида" деб ўралган китобларни менинг кўзимни ўйнатиб китоб жавоннинг энг юқори қаватига олиб қўярдилар.
Ўша вақтларда онамлар нега бундай қилганларини доим ҳам тушунавермаганман. Лекин ҳозир аввалига мусаҳҳиҳлик, муҳаррирлик, кейин таржима қилган ёки ўзим муаллифлик қилган китобимни одамларнинг қўлларида кўриб қолсам, хурсанд бўлиб кетаман. Гап у китобларда менинг қўлим борлигида эмас, онамнинг ўша вақтлардаги бизларга ажратган вақтлари, қунт билан ўргатган илмлари зое кетмаганлигида! Шундан қувнайди кўзим...
Онам бизга доим, деярли ҳар куни "Ўзларингизнигина ўйламанглар, сизлар жамият учун, динимиз учун албатта фойдаси тегадиган шахс бўлиб етишишинглар ва яна дадангизга муносиб фарзанд бўлишларингиз керак" деб уқтириб юборган сўзлари секин-аста натижасини намоён қилаётганига шукр қиламан!
#Ҳаётий
@Nadiya_Ramazon

October 20, 14:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Дизайнерлар мендан норози...
"Солиҳалар гулшани" китобимизга беш-олти ой давомида олтмишга яқин вариантлар ишланган эди...
"Ўқинг, эй аёллар" китобига ҳам тахминан қирққа яқин вариантлар ишланди. Аввал тасдиқлаган муқовамиз маъқул бўлмай қайта ишлатдик.
Дизайнерга ташаккур, орада хафа бўлиб олган бўлсалар ҳам ) яна қунт қилиб қайта ишлаб бердилар...
Сизларга ҳам маъқулми?
Менимча, аввалгисидан анча яхши ишланган.
#ijod
@Nadiya_Ramazon

October 19, 16:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ақлимга қўйдим сени – қабул қилмади...
Қалбимга қўйдим сени – сенга тўймади!..
💔
#atalgan
@Nadiya_Ramazon

October 19, 09:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

Менинг на юрагим бор на жисмим ва на руҳим. Менда фақат муҳаббат бор. Сен қаршингда турганни мен деб ўйлайсан. Бироқ адашасан. Кўраётганинг аслида энг покиза ишқ, бу дунёда рўёбга чиқиш насиб этмаган муҳаббатдир.
Пауло Коело "Алиф" aсаридан
#iqtibos
@Nadiya_Ramazon

October 18, 11:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир куни Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ниҳоятда эзилган, ғамгин қиёфадаги бир аёлга дуч келди ва унга шундай насиҳат қилди:
"Суҳбат қуриш қалбдаги ғуборни тарқатади, мусибатни енгиллаштиради, шундай экан, ким биландир гаплаш! Иш қайғу ва хафаликдан чалғитади, шундай экан, бирор нарса билан машғул бўл.
Сафар эса аламли хотиралар селини тўғондек тўсади. Шундай экан сафар қил!"
Сафарга чиқаман шекилли )
@Nadiya_Ramazon

October 16, 07:01
Media unavailable
2
Show in Telegram

Кўнгилга изн сўралиб кирилмайди, эшигин олдида кутилмайди, тақиллатилмайди...
Кўнгилга бостириб кирилади!
#muhabbat
@Nadiya_Ramazon