Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Надия Рамазон

Nadiya_Ramazon
Оилавий муносабатлар, илм олишга тарғиб, ижодий ишлар Фейсбук: https://www.facebook.com/share/17K9B8hiTY/?mibextid=wwXIfr Инстаграм: https://www.instagram.com/nadiya_ramazon?igsh=MWJ0dWpuNG93NzJhYg%3D%3D&utm_source=qr Мурожаат учун: @Nadiyablog_admin
Подписчики
2 340
24 часа
30
30 дней
-130
Просмотры
1 774
ER
80,13%
Посты (30д)
9
Символов в посте
467
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Книги
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Языковое обучение
Краткое описание
April 08, 06:21

Эрнинг ҳақлари
Бу ҳақида кўп китобларда ўқиганмиз, устозлардан эшитганмиз.
Аслида, қиз бола қандай муҳитдаги оилада улғайса, шуни характерига ўзлаштириб олади. Оиладаги эркакларга онаси қандай муносабатда бўлса, шуни тўғри деб билади ва эркакларни онасининг кўзи билан кўради.
Она итоатли, ҳурмат ва қадрлашда илғор бўлса, яхши. Лекин акси бўлиши қўрқинчли...
Ўз масъулият ва бурчларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қиладиган бир эркак уйланади. Аёлининг ҳақларини адо этади, фарзандларининг тарбиясига бефарқ бўлмайди. Оилада тинчлик барқарор бўлиши учун ҳамиша ҳаракатда бўлади. Лекин ҳар бир инсонда нафс бор, шу билан бирга, баъзан эътиборсизлик ёки дангасалик сабаб вазифаларини унутса, аёл киши ундан доим шундай муносабат кўраётгандек маломат қилишни бошлайди. Ўзини ҳақ билиб, турмуш ўртоғи хато қилиши мумкин эмасдек жазавага тушади. Орадан йиллар ўтса ҳам "Фалон вақтда фалон ишни қилганингиз эсингиздами?!" деб эркакни маломат қилади...
Шу адолатданми? Эркак кишининг хато қилишга ҳаққи йўқми? Аёллар, биз бу каби хатоларни ҳар куни қиламиз, ҳар бир хатомиз учун биздек маломат қилишса, чидаймизми?! Нега эркаклар киши чидаши керак?! Тушунчалар нотўғрилиги, билимсизлик, қиз ўсган оиладаги муҳитнинг таъсири шу ўринларда роса ўзини кўрсатади...
@Nadiya_Ramazon

April 02, 01:35

«Ширин сувни ичмагунингча, шўр сув сен учун ёқимли ва кўз нури каби азиздир!»
“Маснавийи маьнавий”дан
@Nadiya_Ramazon

March 30, 17:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бир вақтлар уйқу келмаганда соатлаб қилинган дуолар ижобат бўлмагани учун бугун уйқудан кечиб шукр қиласан экан…
Роббим…
Насиб қилмаганингнинг ўзи қанчалар гўзал…
@Nadiya_Ramazon

March 29, 14:19

Сотқинликдан сўнг дўстлик, садоқат қолмайди.
Хиёнатдан сўнг эҳтиром, ҳурмат қолмайди.
Кўнгил қолиб, ихлос қайтгандан сўнг асло ишонч қолмайди.
arabicuz
@Nadiya_Ramazon

March 25, 07:27
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

“Баъзи кунларнинг гўзаллиги…
У кунларнинг қайтиб келмаслигидадир…”
Саҳифамдан
@Nadiya_Ramazon

March 24, 09:44

Ўқиганлар каналнинг шахсий хабарига китоб ҳақида фикрларингизни юборсангиз, лутфан…
Ўзим ҳам қайта ўқимоқчи эдим, нега сўровнома қилганимни кейинроқ ёзаман )
@Nadiya_Ramazon

March 24, 09:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

March 23, 03:22

“Саййида бир лаҳза тин олди-да, давом этди:
— Қара, асарнинг энг машҳур жумласи нима? «Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг ҳар бири ўзича бахтсиздир». Анна ўз бахтини оиласининг, фарзандининг ва, энг муҳими, аёллик шаънининг вайроналари устига қурмоқчи бўлди. Зиёда опанг уни «жасоратли» деяётган бўлса, демак, у гўзалликни чириган меванинг ичидан қидиряпти. Бизнинг қадриятларимизда аёл бу шунчаки ҳиссиётлар қамчисида югурувчи соя эмас. У уйнинг ҳаё пардаси. Агар парда ўзини «эркинман» деб қимирлатиб қолса, бутун уй ичини шарманда қилади.
— Аммо у Вронскийни севарди-ку, опа? — деб сўради Робия паст овозда.
— Муҳаббат қуришдир, вайрон қилиш эмас, — деди Саййида қатъият билан”.
“Китоб кўтарган аёл”
#иқтибос
@Nadiya_Ramazon

March 20, 02:45

Ассалому алайкум, азизлар.
Барчангизга ҳайит айёми муборак бўлсин!..
Ёшлигимиздан бувимлар ҳар айёмларда “Кейинги шу кунларга қаторимиздан кам бўлмай, барчамиз омонликда етишликни насиб қилсин” деб дуо қилардилар. Яқин кунлардан шу дуони қанчалар фазилатли эканини англаяпман…
Яқинларимизнинг борларига шукр!
Инсонмиз-да, баъзан атрофимизни ўраб турган ўнлаб, юзлаб неъматлар учун шукр қилмаймиз-у лекин биргина етиша олмаганимиз, айнан бири насиб этмагани учун нолиймиз. Аслида, истаганимиз бизга насиб етмагани учун ҳам балки ҳозир ҳаловатдадирмиз…
Аллоҳ сизу бизни, яқинларимизни доим саломатда қилсин!..
Айём муборак!
@Nadiya_Ramazon

March 15, 13:26
Файлы недоступны
8
Открыть в Telegram

Бир неча кун аввал боокблогерлар билан ифторликда бўлгандик. Йигирмага яқин бу аёл-қизлар ичида энг катталари 33 ёш бўлса, энг кичиги ҳали мактабни битирмаган қиз эди.
Қизларни кузата туриб “Осмондаги болалар” подкастига ташриф буюрган бир меҳмоннинг “Инсонларни оғриқлар, мақсадлар бирлаштиради” деган сўзлари ёдимга тушди. Улар орасида бўлажак гинеколог, журналист, тадбиркор ва яна бошқа турли касб эгалари бор экан. Уларни бирлаштириб турган асосий ғоя эса КИТОБ! Шунинг ўзи ажойиб манзара бўлди мен учун.
Қизлар билан қизғин суҳбатимиз узоқ давом этди. Ҳатто кеч бўлганини сезмай қолибмиз. Асосан китоблар, фаолиятлар ҳақида ва яна ифторликдан кейин ҳам тўрт киши қолиб, оила, фарзанд тарбияси ҳақида ҳам анча суҳбатлашдик…
Китоб, илм мавзуси бирлаштирган давра нақадар гўзал давра!
@Nadiya_Ramazon