Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Rasmiy_xabarlar_Official

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Ҳамкорлик учун:
@Rasmiy_aloqabot

Subscribers
81 400
Post views
4 336
ER
5,19%
Posts
54 263
October 22, 08:54
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
Ички валюта бозори: 2025 йилда талаб ва таклиф
2025 йилда хорижий валютага бўлган талаб 42,7 млрд АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5% ошишни кўрсатмоқда.
Марказий банк иқтисодий барқарорлик учун муҳим кўрсаткичлар ва
батафсил таҳлилни
тақдим этди.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 08:14
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимига ўтказилади
2026 йил 1 январдан
бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги
33 та
ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида
вазирлик ва идораларнинг бўлинмалари ҳокимликлар бошқарувига
ўтказилади.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 07:54
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
Болаларнинг кўзларини гаджетлардан ҳимоя қилиш бўйича гигиена талаблари
Кўз саломатлигини сақлаш мақсадида қуйидаги талабларга қатъий
риоя этиш зарур:

Монитор ва планшетлардан фойдаланишда камида
70 см масофа сақланиши
лозим.

Иш жойлари
табиий ёруғлик тушишига
эътибор қаратилади.

Ўқувчиларда мунтазам
кўз гимнастикасини бажариш одатини
шакллантириш тавсия этилади.
📌
Ёшга мос гаджетдан фойдаланиш муддатлари белгиланган:
🔵
5 ёшгача болалар
учун электрон воситалардан
фойдаланиш тақиқланади.
🔵
1–4 синф ўқувчилари
учун дарс вақтида
10–20 дақиқа.
🔵
5–11 синф ўқувчилари
учун дарс вақтида
15–35 дақиқа
.
🔵
Уй ва мактабдаги умумий фойдаланиш вақти синф даражасига қараб
80–170 дақиқа оралиғида
белгиланади.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 05:57
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
Сўнгги 5 йилда инвестициялар ҳажми 2,8 баробарга ошди
Миллий статистика қўмитаси
маълумотларига
кўра,
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан
443,6 трлн сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар
ўзлаштирилган.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 05:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Фаязова Муқаддас Шавкатовна 1986 йил 22 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М. Фаязова “Ўзэнергосозлаш” МЧЖда матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Шунингдек, “Менинг юртим”, “Севимли” ва “НТТ” телеканалларида муҳаррир ҳамда бошловчи сифатида ишлаган. “Парламент соати” ва “Хайрли оқшом” теледастурларида бош муҳаррир ва бошловчи лавозимларида фаолият олиб борган.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 05:12
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Ўзбекистон маҳсулотлари Сингапурда намойиш қилинмоқда
Сингапур марказида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маҳсулотлари” халқаро кўргазмасида
“Туронбанк” АТБ
вакиллари ҳам фаол иштирок этиб,
“Ўзбек лимони” миллий бренди
ни халқаро майдонга тақдим этди.
Туронбанк ҳомийлигида лимончилик йўналишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар бугун ўз самарасини бериб, мазкур кўргазмада хорижий инвесторлар ва йирик импортёрлар эътиборини
тортмоқда
.
Репортажда тадбиркорларимиз иштироки ҳамда хорижий меҳмонларнинг
ўзбек лимони
ҳақидаги фикрлари.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 22, 04:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Ўзбекистон Беларусь билан экологик экспертиза соҳасида ҳамкорлик қилади
Икки давлат экологик экспертиза идоралари шу ҳақда меморандум
имзолаган
.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 21, 17:08
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланди Бугундан бошлаб 12-, 9Т- ва 40-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатланади. Автобусларга устуворлик берилиши лозим.

Лойиҳа мақсади…

October 21, 16:30
Media unavailable
3
2
Show in Telegram

❗️
Давлат тили куни ва Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсат ва бошқарув академиясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги ҳамда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан илмий-маърифий тадбир
бўлиб ўтди.
Тадбирда Беҳбудийнинг миллий ўзликни англаш ва маърифатни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди. Жадидлар фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” қарори янги босқични бошлади.
2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идораларида маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчи лавозим
и жорий этилади.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк

October 21, 13:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади
“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–184-сон, 20.10.2025 й.) қабул
қилинди.
Фармонга кўра,
2026 йил 1 январдан
бошлаб:

республикадаги
“А-373” ва “М-39”
автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган
темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли
юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади;

сунъий интеллект ёрдамида
сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда
кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти
йўлга қўйилади.

Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш
Тошкент шаҳри
мисолида ташкил этилади.
📌
2026 йил 1 мартдан
бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати
сунъий интеллект ёрдамида
таҳлил қилинади.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк