
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
#Эълон
❗️
Аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлаш, ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг оворагарчилигини олдини олиш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида
Олий суд раисининг ўринбосари Ш.Полванов бошчилигида жорий йилнинг 24 апрель куни Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ масалаларига доир сайёр қабул
лар
ўтказилади
.
🔹
Иштихон тумани - 10.00-13.00
(Усталар хиёбони кўчаси, 1 уй, (собиқ Халқ қабулхонаси биноси)
🔹
Ургут тумани - 15.00-18.00
("Кенагас" маҳалласи, 103-мактаб)
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
Бир инсоннинг қалбига энг чуқур таъсир қиладиган нарса — бу унинг ўтмиши, босиб ўтган йўли ва шу йўлдаги самимий хотираларидир. Чунки инсон қанчалик юксакликка кўтарилмасин, унинг руҳи илк қадамлар ташланган масканлар билан узвий боғлиқ бўлиб қолаверади.
Айниқса, бу хотиралар юрт тақдири билан чамбарчас боғлиқ бўлса, улар оддий хотира бўлиб қолмайди — улар миллат руҳиятининг бир бўлагига айланади.
Бугун мамлакат раҳбари сифатида юксак масъулиятни елкасига олган Шавкат Мирзиёев учун Мирзо Улуғбек туманидаги ўша оддий хизмат хонаси ва хизмат автомобили — шунчаки ўтмишнинг бир парчаси эмас.
Бу — унинг раҳбарлик йўли бошланган, халқ дардини илк бор юракдан ҳис этган, масъулиятни илк бор қалбига жойлаган муқаддас манзилдир. Ана шу оддийгина хонада қабул қилинган қарорлар, ана шу хизмат автомобилида босиб ўтилган йўллар — бугунги улкан йўлнинг илк қадамлари эди, назаримда.
Ўша даврлар, эҳтимол, осон кечмаган. Ҳар бир кун синов, ҳар бир қарор юксак масъулият, ҳар бир қадам эса жасорат талаб қилган. Йўлда турли тўсиқлар, ноҳақликлар, тушунмовчиликлар учраган бўлиши табиий.
Аммо буюк мақсадга ишонган қалб ҳеч қачон ортга қайтмайди. Чунки ҳақиқий етакчи — қийинчиликдан қўрқмайди, балки унинг орқасидаги нурни кўра олади.
Бугун ўша хизмат хонасига юртбошимиз қайта назар ташлар экан, бу — шунчаки бир жойни кўриш эмас. Бу — кечаги меҳнат, бугунги юксалиш ва эртанги масъулиятни бир лаҳзада ҳис этишдир. Бу — қалбни поклайдиган, руҳни мустаҳкамлайдиган ва янада буюк ишларга чорлайдиган маънавий манба.
Эҳтимол, ўша лаҳзаларда Шавкат Мирзиёев қалбидан ўтган туйғуларни сўз билан ифода этиш қийин бўлгандир. Чунки баъзи ҳислар борки, уларни фақат юрак англайди. Илк қадамлар, илк орзулар, илк ишонч…
Ва ана шу самимий хотиралар инсонга яна бир бор шуни эслатади: ҳақиқий буюклик — мансабда эмас, балки халқ ишончига сазовор бўлишдадир.
Инсон ўз ўтмишини меҳр билан эслай олса, демак у келажакни янада нурли қила олади. Чунки хотира — бу ортга қараш эмас, балки олдинга ишонч билан юриш учун куч манбаидир.
Шу маънода, юртбошининг қалбидаги ҳар бир илиқ туйғу — бу фақат шахсий ҳис эмас. Бу — бутун бир халққа куч бағишлайдиган, янги ташаббуслар ва янги ғояларга илҳом берувчи манба.
Чунки раҳбар қалбидаги нур — халқ қалбида акс этади.
Балки айнан шу сокин, аммо чуқур лаҳзаларда шундай бир фикр қалбдан ўтгандир:
“Мен бошлаган йўл давом этмоқда… Ва олдинда ҳали яна кўплаб эзгу манзиллар бор.”
Ва ана шу ҳис — инсонни чарчатмайди, аксинча, уни янада юксак парвозга, янада улуғ
мақсадлар сари етаклайди
.
Тўрабек Тўраев
Солиқ қўмитаси Инсон ресурсларини
ривожлантириш ва бошқариш
бошқармаси бошлиғи
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюрди
Ҳокимликда
вазиятлар маркази
ташкил этилиб, сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича
“Ақлли туман” платформаси
яратилди. Муҳими, тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн мулоқот қилиш, вазиятдан доимо хабардор бўлиш имконияти яратилган.
Бу ерда
ижтимоий
ва
коммунал
муаммолар
мониторинг қилинади, аҳоли
мурожаатлари
ижроси
назоратга олинади,
фавқулодда
ҳолатларда
тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади.
Платформа таркибидаги
“Хавфсиз туман” тизими
ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тадбиркорлик
субъектларининг
рақамли харитаси
сунъий интеллект
таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган.
“AI Davomat” тизими
эса
мактабларда
сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Бундай платформалар
Чилонзор
,
Шайхонтоҳур
ва
Олмазор
туманларида ҳам
ишга туширилди
.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
⚡️
Президент Шавкат Мирзиёев 1992-1996-йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган йилларида фойдаланган "1104 ТНВ" рақамли "Волга" автомобили.
Ҳозирда ушбу автомобиль экспонат сифатида сақланмоқда.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Фавқулодда вазиятлар вазири матбуот котиби Мурод Садиков шу кунларда ёмғир ёғиши ортидан ижтимоий тармоқларда тарқаган ҳолатларга изоҳ берди
Қайд этилишича, ФВВ бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сел ва сув тошқини мавсумида содир бўладиган нохуш ҳолатларни олдини олишга зарур тайёргарликларни кўрган.
Шунингдек, ФВВ ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларини сел-сув мавсуми билан боғлиқ ҳолатларни бўрттириб кўрсатмасликка
чақирмоқда
.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Мамлакатимиз бўйлаб "Мустақиллик тўйи" фестивали бўлиб ўтади
🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг май-сентябрь ойларида мамлакатимиз бўйлаб “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Мустақиллик тўйи” фестивали ўтказилади.
Мазкур маданий-маърифий тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилади. Фестивал доирасида ўндан ортиқ ижтимоий, маданий ва маърифий лойиҳалар амалга оширилади.
Бу ҳақда Республика ташкилий қўмитаси йиғилишида
маълум қилинди
.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
❗️
Маданият ва санъат соҳасида бошқарув такомиллаштирилади
“Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ–150-сон, 21.04.2026 й.)
қабул қилинди.
Қарорга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказлари қуйидаги шаклларда
трансформация
қилинади:
🔹
Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказлари фаолияти номоддий маданий меросни тарғиб қилиш, ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, шунингдек,
технология, муҳандислик, ҳунармандчилик
ва бошқа янги йўналишларда йўлга қўйилади;
🔹
туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимига ўтказилади;
🔹
хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш мақсадида
давлат-хусусий шериклик
асосида фаолияти йўлга қўйилади;
🔹
ресурслардан оқилона фойдаланиш учун
самарасиз
маданият марказлари фаолияти мақбуллаштирилади.
🏛
2026 йил 1 июлдан
“Тумор”
давлат рақс ансамбли” давлат муассасаси ташкил этилади.
🏅
Маданият бўлимлари Маданият вазирлиги томонидан юритиладиган
рейтинг натижалари
асосида рағбатлантирилади. Бунда:
🔸
рейтинг
2027 йилдан
бошлаб ҳар йилнинг якуни бўйича юритилади ҳамда унда маданий тадбирларга аҳоли қамрови ва миллий қадриятларни асраш билан боғлиқ кўрсаткичларга устуворлик берилади;
🔸
рейтингда энг юқори ўринни эгаллаган маданият бўлимлари Давлат бюджети ҳисобидан рағбатлантириб
борилади
.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
#brifing
❗️
Олий суднинг иқтисодий судлов ҳайъати томонидан 2022-2024 йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи-давлатлар иқтисодий судларининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриш амалиёти умумлаштирилди
🔹
Бу жараён барча чет давлатлар судлари ва арбитражларининг иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларини эмас, балки фақатгина МДҲ иштирокчи-давлатлар судларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриш амалиёти бўйича ўтказилди.
🔹
Республика иқтисодий судларига ушбу даврда
223 та
ариза ва илтимоснома келиб тушган. Шундан
69 таси
қайтарилган,
1 тасини
иш юритишга қабул қилиш рад этилган ва
153 таси
иш юритишга қабул қилинган. Ўз навбатида,
153 та
аризадан
124 таси
тўлиқ ва
2 таси
қисман
қаноатлантирилган
.
Батафсил
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
👫
Болаларни ҳимоя қилиш янада кучаймоқда.
Сизга болалар хавфсизлигини янада мустаҳкамлайдиган
3 та асосий ўзгаришни
тақдим этамиз:
1️⃣
Вояга етмаганларга оид ноқонуний материаллар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди
—
жарималар ва жиноий жазолар белгиланди
2️⃣
Интернет орқали болаларга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жавобгарлик оғирлаштирилди
— бундай ҳолатлар энди
қатъий назоратда
3️⃣
Тергов жараёнида болалар ҳуқуқлари кучайтирилди
—
қонуний вакил иштироки ва сўроқ муддати
аниқ белгиланди
Бу ўзгаришлар — болаларни янада ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.
Батафсил видеода.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
📅
23 апрель ҳолатига хорижий валюталар курслари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
маълумотларига кўра:
1 АҚШ доллари – 12 042.49 сўм (−18.06)
1 евро – 14 147.52 сўм (−35.69)
1 Россия рубли – 160.55 сўм (−0.77)
1 фунт стерлинг – 16 282.65 сўм (−2.71)
1 юань – 1 764.91 сўм (−4.48)
1 Қозоғистон тенгеси – 26.12 сўм (+0.19)
———————
💵
Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?
🏦
Долларни энг қиммат сотиб олаётган банклар (TOP-10):
Kapitalbank – 12 030 сўм
Infinbank – 12 020 сўм
Universal bank – 12 020 сўм
Anorbank – 12 020 сўм
MKBank – 12 020 сўм
Asia Alliance Bank – 12 020 сўм
Turon bank – 12 020 сўм
Trastbank – 12 010 сўм
O‘zbekiston Milliy banki – 12 000 сўм
Aloqabank – 12 000 сўм
🏦
Долларни энг арзон сотаётган банклар (TOP-10):
Anorbank – 12 050 сўм
Orient Finans Bank – 12 055 сўм
Hayot Bank – 12 060 сўм
O‘zbekiston Milliy banki – 12 070 сўм
Infinbank – 12 080 сўм
Agrobank – 12 080 сўм
O‘zsanoatqurilishbank – 12 080 сўм
Asakabank – 12 080 сўм
Openbank – 12 080 сўм
Ipak Yo‘li Bank – 12 080 сўм
bank.uz
валюта курслари мониторинги асосида.
Каналга қўшилиш
👈
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк