
«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
Расмий саҳифа!
Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Унутмас_мени_боғим
Шукур ХОЛМИРЗАЕВ
ЗИЁФАТ
МЕТИН
: – Ҳа, йўлга чиқишибди. Қисматни кўрмадингми?
НУРМАТ
: – Кеча шу ерда кўрганим. Шуни аралаштирмасангиз бўларди-да.
Қисмат киради.
ҚИСМАТ
: – Салом бердик, буюкларга. Бошлабсан-ку мечков. Ўлай агар шуни
тирноғигача қорин бўлса керак.
НУРМАТ
: – Қўй, шуни тинчгина ейин, кўзинг тегмасин, ит! Омон бунгаям
суяк-пуягинг қолган бўлса опке.
МЕТИН:
– Ёзиб келдингми?
ҚИСМАТ:
– Худди ўзимни версиямни ёзиб келдим, буюгим!
Омон овқат олиб киради.
МЕТИН:
– Ўқимайсанми бўлмаса?
ҚИСМАТ:
– Ҳозир. Бошладик унда.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Назм
Шоди ОТАМУРОД
Бармоқлар учида уради юрак
Дарс
Эски сабоқлардан кечди бу даврон,
Англамоқ мушкулдир охир-аввалин.
Юрагимга михлаб қўйибди ҳижрон,
Янги дарс ёзилган ҳаёт жадвалин.
Эскирдими энди кўнгил талаби,
Етар. Бу кўнгилнинг бошқа арзи йўқ.
Наҳот юрагингда йўқлигим каби
Ҳаёт жадвалингда дийдор дарси йўқ.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#fursat_info
📍
BEKOBOD TUMANI
✅
YANGI KITOB TAQDIMOTI O‘TKAZILDI
11.07.2025
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
YouTube
🔵
Facebook
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Наср
Ҳожиакбар ШАЙХОВ
НОТИНЧ ХОНАДОН “Туташ оламлар” илмий фантастик романдан парча
Шу заҳоти тарақлаб эшик очилиб, остонада азбаройи даҳшатга тушганидан
кўзлари олайиб кетган келин пайдо бўлди. Баҳром шайх ота шошилинч ўрнидан
тураркан:– Тинчликми, қизим? Яна нима гап? – деб сўради хавотирда.
Дилбархон юзи қийшайиб: – Дода, неварангиз шайтонлаб қолди! – деди-ю, мук тушиб йиғлай бошлади.
Баҳром шайх ота Назира ётган хонага кирди-ю, “Ё Раббим!” деганича жойида қоққан қозиқдай туриб қолди. Неварасининг кўзлари алақ-жалақ, оғзидан кўпик
чиқариб, алланималар дея алаҳсирарди.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Ёшлар_ижоди
Муҳаммадали ҒАФФОРОВ
Сенга тушларимни этайми баён
Ҳусан телба ҳақида баллада
Сурув қайтар даладан,
Подачи куйлар ёниб.
Куйлар куйиб “Куйгай”ни,
Куйлагай “Салламно”ни.
Мен жўр бўлиб қайтаман,
Кунботардан ошиқиб.
Шомни етаклаб келар
Ҳусан телба қўшиғи.
Бегонаси йўқ унга
Бирор уй, остонанинг.
Бутун қишлоқ ўғлидек
Кўрар шу девонани.
Пода ҳайдар тонг саҳар,
Сойлар билан тиллашар.
Туёғига тўш уриб,
Тойлар билан тиллашар.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Адабиётшунослик
Севара БОБОЕВА
ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ҚИССАЧИЛИК АНЪАНАСИ
“Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган – Темур Пўлатов ва Шерзод Комил
Халилнинг “Одам атонинг сўнгги авлоди”, Муртазо Қаршибойнинг “The pearl of
the soul” (Дил гавҳари), Аббос Саиднинг “Мунаввар қорининг сўнгги нидоси”,
Наби Жалолиддиннинг “Мерос”; “Ёшлик” журналида нашр этилган – Эрпўлат
Бахтнинг “Суронларда кечган болалик”, Орзиқул Эргашнинг “Турсунбойнинг
саргузаштлари”, Рустам Жабборовнинг “Шаҳзоданинг иқрори”; шунингдек, тўплам
ҳолида чоп этилган Шуҳрат Маткаримнинг “Мақар”, “Йилон”, “Салав”, Байрам
Алининг “Босириқ”, “Тункезар болалар”, Фурқат Алимардоннинг “Қоракуя”,
Муҳаммадхон Юсуповнинг “Илк” каби қиссаларининг яратилиши 2024 йилнинг
сермаҳсул ижод даври бўлганлигини исботлайди.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Ёшлар_ижоди
Нажмиддин ЭРМАТОВ
Бир сулув қалбимга ўт қалаб ўтди
* * *
Тушларда қушларга қўшилиб учдим,
Гоҳо булутларга тўш уриб учдим,
Ўнгим оғир келди, пойингга тушдим,
Тийрамоҳ, титраб оҳ чеккани келдим.
Сарбон йўл кўрсатди, ўзи кўр эди,
Гўрўғли чиқмади, оғзим гўр эди,
Жасорат унмади, манглай шўр эди,
Бағрингга бир гиёҳ эккани келдим.
Тақвим қашқирдайин умримга ўчми?
Яширин бир титроқ бўғзимга кўчди,
Кўзимда бир чироқ бор эди ўчди,
Ўзимни мен сўроқ этгани келдим.
Бир сулув қалбимга ўт қалаб ўтди,
Ҳижронга кўнувчан жон тилаб ўтди,
Лек руҳим ўтгунча ишқталаб ўтди,
Ёшимни мен гувоҳ этгани келдим.
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Адабиётшунослик
Қутлибека РАҲИМБОЕВА
МЕНИНГ МУНАВВАРА СИНГЛИМ
Нега мен уни шу пайтгача кўрмаган, танимаган эканман? Ахир, уни илк
кўрганимда чорак асрдан кўпроқ “Саодат” журналида ишлаб қўйган эдим. Хизмат
вазифам юзасидан юртимизнинг деярли барча шаҳру қишлоқларига борганман.
Республикада довруғли аёлларнинг кўпини таниб, суҳбатида бўлганман. Наҳот, шу
ёшида фақат ўзи туғилган Марҳаматдагина эмас, Ўзбекистонда анчагина машҳур
бўлган бу аёлнинг исмини бирор марта эшитмаган бўлсам? Ҳолбуки, Мунаввархон
ҳали турмушга чиқиб, Усмонова фамилиясини олмасидан аввал ўша пайтларда
“Ёш Ленинчи” деб аталадиган ёшлар газетасида чоп этилган долзарб мавзудаги
мақоласи туфайли катта давраларнинг назарига тушган эди…
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Шарқ_юлдузи
(04/2025)
#Ёшлар_ижоди
Мансур НАЗАРОВ
Суратман сизга зор термилиб турган
Сурат монологи
Мен бир суратдирман, бенуқсон, расо…
Баҳодир шаҳзода – аждарни енгган.
Сиз эса эртакка ишонган рассом
Ўзи чизиб қўйган суратни севган.
Мен бир суратдирман, хаёлингизда
Тоғларни қулатган бир танти алпман.
Энг баланд жойдаман жавонингизда,
Энг чуқур жой олдим мусаввир қалбдан.
Мен бир суратдирман, сизнинг шоҳ асар
Бутун галерея ичида аъло.
Қиличим девларнинг бошини кесар,
Ингичка рамкага ўтмайди аммо.
Шу қуруқ ёғочлар – асл ҳақиқат,
Хаёл ва ҳаётнинг чегараси у.
Ахир мен жонсизман – оддий бир сурат,
О, қайдан суратда бу алам туйғу?!
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#МУНДАРИЖА
#2025/5
✨
«Шарқ юлдузи» журналининг 2025 йил, 5-сони нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини имкон қадар мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар орасида тарғиб қилинг.
✨
(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt