
«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#Шарқ_юлдузи
(09/2024)
#Наср
Муртазо ҚАРШИБОЙ
THE PEARL
OF THE SOUL
*
Ғалати одам бу Сўрақул деганимиз, доим бир ғалвани бошлаб юради. На маслаҳат сўраш, на бундай ўйлаб, каллани ишлатиш бор. Бир ишга қўл урса, мард бўлиб бошлайди-ю, мағлуб бўлиб тугатади. Кейин, иштонини ҳўллаб қўйган боладек, мўлтайиб туришига ўласизми? Мунғайишни ҳам боплайди. Не қилсаям ошнам-да, деб раҳмингиз келади. Балки шуни билгани учун ҳам оқибатини ўйлаб нетиб ўтирмасдан ҳар кўчага бош суқар?
Ўзинг Султонтоғ вилоятининг олис Бойқўрғон туманидан, Туябоши деган гадойтопмас бир қишлоқдан зўрға йўл топиб келган бўлсанг, ҳаддингни бил, дейдиган мард топилса қани!
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
#Адабий_клуб
#Таклифнома
Ассалому алайкум!
Сизларни
“Шарқ юлдузи”
журнали қошида ташкил этилган адабий клубимизнинг навбатдаги йиғинига таклиф этамиз. Бу галги суҳбат таниқли адиб
Муртазо Қаршибой
нинг
"Дил гавҳари"
(“Шарқ юлдузи” журнали, 2024 йил, 9 сон) асари таҳлилига бағишланган. Даврамизда муаллифнинг ўзи, адабиётшунос олимлар, талаба ёшлар ва албатта, клуб аъзолари иштирок этади.
Устозга саволингиз, ё мазкур асар ҳақида фикрларингиз борми?
Марҳамат, сиз ҳам қатнашинг.
⏰
Вақти:
12 март, соат 14:00.
🌎
Манзил:
Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, “Шарқ юлдузи” журнали таҳририяти.("Миллий боғ" метро бекати)
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt
КЕЧИККАН ҚОР
Қор англамас қантар оғган,
Бўралайди, оқ тўн бичар.
Ерга гўё шакар ёғган –
Қуёш чиқиб қанд чой ичар.
Аввал ёғса бўларди муз,
Ястанарди ҳафта, ойлаб.
Эриб кетар энди афсус,
Турмас ахир кўклам пойлаб.
Кечиккан қор йиғлар сим-сим,
Кун тиғида мавжланади.
Сувга қонган илдиз тилсим,
Кўкни кўзлаб авжланади!..
Сирожиддин Рауф
Бизни кузатинг:
Telegram|
Facebook
|
web-sayt
#Устозни_йўқлаб
Муборак Рамазон ойида устозимиз Икром Отамуродни йўқладик, у кишининг дуоларини олиб ижодларидан баҳраманд бўлдик!
@SirojiddinRauf
#Шарқ_юлдузи (10/2025) #Наср Талант ТОЛЕРАНТ ПАНЖШЕР ҚЎШИҒИ Қатор-қатор ҳарбий учоқларга йигитлар чиқа бошлашди. Ўша кун ўттиздан ошиқ ҳарбий учоқлар, улар қанотида мингдан ошиқ йигит ҳавога кўтарилди. Фалакда уларнинг тақдири айтилди: “Совет тинчликсевар…
#Шарқ_юлдузи (10/2025) #Наср Талант ТОЛЕРАНТ ПАНЖШЕР ҚЎШИҒИ Қатор-қатор ҳарбий учоқларга йигитлар чиқа бошлашди. Ўша кун ўттиздан ошиқ ҳарбий учоқлар, улар қанотида мингдан ошиқ йигит ҳавога кўтарилди. Фалакда уларнинг тақдири айтилди: “Совет тинчликсевар…
#2025/12
#Тадқиқот
Яшар ҚОСИМ. ЎЗБЕК ВА ОЗАРБАЙЖОН ОЛТМИШИНЧИЛАРИ
...Сўз санъатидаги ҳар бир янгилик аввало унинг қаҳрамони моҳияти ва характеридаги ўзгаришлардан бошланади. Янги қаҳрамон эса бадиий тафаккурнинг ривожида навбатдаги босқич дегани. Аниқроқ айтганда, янги қаҳрамон бадиий жараёндаги сифат ўзгаришларининг дастлабки кўрсаткичи. Сўз санъатида оригинал ижодийлик принсиплар ва янги эстетик меъёрлар доимо янги қаҳрамон характерининг талаби билан шаклланади...
Тўлиқ ўқиш
Бизни кузатинг:
Telegram|
Facebook
|
web-sayt
ИЖОДКОР ҲАҚИДА СЎЗ
Абдунаби Бойқўзиев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилган юбилей тадбирларида давлат, жамоат арбоблари, ижодкорлар, мухлисларнинг фикрлари ушбу саҳифа орқали тўлиқ эътиборингизга ҳавола қилиб борилади.
Ушбу интервьюлар "Маҳалла" телеканали томонидан тайёрланган ҳамда эфирга берилган "Йиллар ва йўллар" кўрсатуви учун махсус тасвирга олинган.
Бизни кузатинг:
Telegram|
Facebook
|
web-sayt
ЯНА БАҲОРГА
Уйғонар, баҳорда, уйғонар,
Чўлпонни йиғлатган бинафша.
Гул нима? Тафаккур уйғонар,
Ватанга ёзилар қасида.
Ғам келса қизғалдоқ юпатар,
Шодликни қитиқлар оқ гуллар.
Ўриклар оппоқ нур - уйғонар,
Ариқга эгилар ялпизлар...
Уйғонар, шафтоли ранго-ранг,
Уйғонар гиёҳлар, даралар.
Ёмғирдан сўнг бари уйғонар,
Сойларда акс этар юлдузлар...
Манинг ҳам дилимда уйғоқлик,
Шеър завқи, ишқида тараннум.
Оламни асрайди ҳар поклик,
Қизларнинг юзида табассум.
Туркистон уйғонар, Турон уйғонар,
Эслатар чайқалган майсалар.
Сираси, тирик жон - Виждон уйғонар,
Бирлашсин, беш панжа - Ватанлар!
Азондан уйғонган қалб - Ҳаққи,
Дарёлар уйғонсин, ризқ ҳалол.
Тўлдирсин уйқучи Оролни,
Саволлар уйғонсин бемалол...
Уйғонар, баҳорда, уйғонар,
Чўлпонни йиғлатган бинафша.
Гул нима? Тафаккур уйғонар,
Ватанга ёзилар қасида.
Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,
Элликқала, Бўстон ш.
04.03.2023 йил.
Бизни кузатинг:
Telegram|
Facebook
|
web-sayt
1 март – Озод Шарафиддинов туғилган кун
МУВАШШАҲ
Озод акага
Оҳ уриб ҳар ёнда изғийди шамол,
Замон макон бермай уни қистайди.
Орзуси фақат шул – у ҳам тоғ мисол
Дили ором олиб ётмоқ истайди.
Аросатда инграр тоғлар ҳам, аммо
Кўҳи замонадан тополмай илож.
Армон қилар у ҳам, шамолдай гўё
Мовий кенгликларда ёзсам дер қулоч.
1967
Абдулла Орипов
Бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt