
Abror Muxtor Aliy
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
#Шеърият
(Ўзлаштирма)
Ёлғон дунё мана сендан,
Келдим энди кетмоқдаман,
Қолганларга салом мендан,
Келдим энди кетмоқдаман.
Борми сенда мудом қолган,
Навбат бериб, навбат олган,
Кеча-бугун бари ёлғон,
Келдим энди кетмоқдаман.
Гуноҳ пуллик, савоб текин,
Кимса олмас кимса юкин, Кундан кунга аста-секин,
Келдим энди кетмоқдаман.
Ёлғон дунё аҳдни бузма,
Кимлар келиб кетди, сўзла,
Мен ҳам тоза қалбни кўзлаб,
Келдим энди кетмоқдаман.
Кулмадим бемалол бир кун,
Қирқ беш сана юрдим сургун,
Кўнглим сева-сева хорғин,
Келдим энди кетмоқдаман.
Маҳбубий дер, бунча йил-ой,
Келди-кечди вой дунё вой,
Яшадимми йўқми, билмай -
Келдим энди кетмоқдаман.
©️
Маҳбубий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
👇
👇
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot
#МУНОСАБАТ
• Яширин никоҳ ҳақида!
©️
Аброр Мухтор Алий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@AbrorMuxtorAliy
Chilonzor mavzesida elektr ta’minoti 14:30 gacha rejali ravishda uzilgani sababli
«Islomga bagʻishlangan umr»
kitobi haqidagi suhbat
15:00 ga
ko‘chirildi.
@hilolnashr
#ШЕЪРИЯТ
УЯЛСИН
(Ўзлаштирма)
Ўз юртимда ўзим бўлдимми ғариб,
Ёрига хиёнат қилган уялсин!
Бўйин эгмади деб, мардни хор кўриб,
Шоқолни бошига қўйган уялсин!
Миллатнинг гуллари отилар экан,
Ўрнига номардлар етилар экан,
Эркаклар қизлари сотилар экан,
Уйида бемалол ётган уялсин!
Ё жоним муҳимми ёки роҳатим,
Ё қоним уволми ёки ҳаётим,
Ё қадрим қолдими ёҳуд қийматим,
Севгимни бир пулга сотган уялсин!
Осий эдим ислоҳ этолмадилар,
Мардларча тан бериб кетолмадилар,
Жонга қасд қилганлар эплолмадилар,
Маломат тошини отган уялсин!
Номус масаласи жиддий бўлмаса,
На эркак, на аёл ҳаддин билмаса,
Мардлар байроғини ғоз кўтармаса,
Аждоддан омонат - Ватан уялсин.
©️
Алий Киник
©️
Таржимон Маҳбубий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
👇
👇
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot
✨
Эртанги «Исломга бағишланган умр» китоби ҳақидаги суҳбатга марҳабо!
🤩
Тақдимотга
устозлардан Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғли
,
Аброр Мухтор Алий
ва
Яҳё домла Абдурраҳмон
ташриф буюришади.
Тадбир 14:00 да «Hilol Nashr» нашриётининг мажлислар залида бошланади.
❗️
Жойлар сони чекланган. Маълумот учун, аёллар учун кутубхонага жой ҳозирланмоқда.
📍
«Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr
#ИҚТИБОС
• Кунлар секин ўтяпти, йиллар эса тез...
• Ўлимга яна бир йил яқинлашдим…
©️
Аброр Мухтор Алий
22.07.1976
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@AbrorMuxtorAliy
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва
Islom.uz
портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ҳамда
«АlQuran.uz»
порталининг раҳбари, устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга сингилларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума синглимизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, раҳматига чулғасин, мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг барча аҳли байтларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Марҳума синглимиз Азҳар дорилфунунининг талабаси эдилар, Осим қироатининг Ҳафс ва Шуъба ривоятлари ҳамда «Муқаддиматул-Жазарийя», «Туҳфатул-атфол» ва «Арбаъийни набавийя» каби кўплаб асарлар бўйича ижоза соҳибаси эдилар. Йигирма йилдан бери Қуръони Карим таълими йўлида самарали меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган эдилар. Шунингдек, «alquranuz» мобил иловасидаги «Аl-Fаtihа online» дастурининг устозаларидан бўлиб, кўплаб аёлларнинг қироатини тўғрилашга катта ҳисса қўшиб келаётган эдилар.
Аллоҳ таоло бу қория синглимизнинг бу хизматларини ҳусни қабул айлаб, охиратда Қуръони Карим шафоати билан мукофотласин! Жаннатдаги даражаларини Қуръон билан юксалтирсин! Беморликда чеккан барча машаққатлари каффорат бўлиб, жаннатдаги мартабаларининг баланд бўлишига сабабчи бўлсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза маросими эртага, сешанба 22 июль куни соат 17:45да, шайх Алижон қорининг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бойларовул қишлоғидаги хонадонларида бўлиб ўтади.
Манзил
@islomuz
⏺
⏺
⏺
🟡
⏺
⏺
⏺
🎥
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
🎥
⏺
⏺
⏺
🟡
⏺
⏺
⏺
🌟
Ustoz Abror Muxtor Aliy hafizahulloh efirdalar.
😀
ATEİST BİLAN BAHS
📌
Manzil:
BAHS MAYDONI
https://www.youtube.com/live/14ZUb-RBm4A?si=qSjE9cY_gdK-sXJ2
⏺
⏺
⏺
🟡
⏺
⏺
⏺
🎥
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
🎥
⏺
⏺
⏺
🟡
⏺
⏺
⏺
🌟
Ustoz Abror Muxtor Aliy hafizahulloh efirdalar.
😀
ATEİST BİLAN BAHS
📌
Manzil:
BAHS MAYDONI