
Abror Muxtor Aliy
Abror Muxtor Aliy
pinned a file
#ШЕЪРИЯТ
КЕКСАЛИК ГАШТИ
Қарилик гаштини мақташдан кўра,
Мухбир болам, уни бизлардан сўра.
Мана, биз бу гаштни сураётирмиз,
Эрталаб инқиллаб тураётирмиз,
Оғриқдан қақшаган белимиз силаб,
Кавушимиз судраб, чунон имиллаб,
Белимиз чангаллаб юраётирмиз,
Қарилик гаштини сураётирмиз.
Билакдан куч кетган, кўздан эса нур,
Пашшамизни зўрға қўраётирмиз.
Бир вақт юз-юз отиб қилардик ҳузур,
Энди валокардин ураётирмиз,
Келар ичимиздан хўрсиниқ чуқур,
Асқар тоғ эдик-ку, нураётирмиз.
Кўнамиз, не илож, шунга ҳам шукур,
Ҳарқалай кўз тирик, кўраётирмиз,
Қарилик гаштини сураётирмиз.
Қариликни ҳавас қилмагин, болам,
Ёмон кўринади кўзингга олам.
Қариганда ачиб қоларкан одам,
Баъзан бобов бўлиб ҳураётирмиз,
Қарилик гаштини сураётирмиз.
Қарилик гашт эмас, юлғунли дашт ул,
Қарилик тикандир, ёшлик эса гул,
Ёшликка не етсин, у ўзи маъқул,
Ёшлик хазинадир, қарилик – бир пул.
Йигитларга айтар насиҳатим шул:
Ёш ёшликда ёшлик гаштини сурсин,
Кексалик ҳам келар, уни ҳам кўрсин,
Ҳозирча қаришга шошмасдан турсин –
Белангиси қурсин, йўтали қурсин.
Агар маъқул бўлса фахрий деган ном
Барча нишонимиз олиб, бир оқшом
Ёшлигини бизга қарз бериб турсин.
Қарилик гаштини мақташдан кўра,
Мухбир болам, уни бизлардан сўра.
©
Эркин Воҳидов
©️
Аброр Мухтор Алий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@abrormuxtoraliyRASMIY
#ШЕЪРИЯТ
Жоним фидо бўлсин ҳақ йўлингизда,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Ичай кавсар шаробин қўлингиздан,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Мўъминнинг дунёда кўпдир жафоси,
Охиратда бўлар завқу-сафоси,
Барча оламларнинг тек Мустафоси,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Етти қат самода сайрон айлаган,
Арш-курси устида жавлон айлаган,
Содиқ ошиқларин ҳайрон айлаган,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Юнус ҳижрондадир, ҳамда имконсиз,
Жаннатга киришга ёлғиз имкон Сиз,
Сизни севмаганлар ўлур иймонсиз,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
©️
Юнус Эмро
©️
Таржимон Маҳбубий
@Mahbubiy_Adabiyot
#ТАВСИЯ
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартиби.
Манба:
https://islom.uz/maqola/12266
©️
Аброр Мухтор Алий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
📌
Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
👇
👇
👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#ИҚТИБОС
• Кунлар секин ўтяпти, йиллар эса тез...
• Ўлимга яна бир йил яқинлашдим…
©️
Аброр Мухтор Алий
• 22.07.1976.
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@abrormuxtoraliy
#ТАВСИЯ
• Тушкунлик ҳолатидан сақинат ҳолатига ўтиш йўллари!...
©
Аброр Мухтор Алий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@abrormuxtoraliy
#САВОЛ
• Қарз ҳақида
©
Аброр Мухтор Алий
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
#САФ
• Эртага финал!
©
Ҳужумий
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
#ШЕЪРИЯТ
• УНУТМА
Ҳаромла ризқингни кирлатма!
Иймонинг бебаҳодир, сотма!
Тавба қил, тавбасиз ҳеч ётма!
Унутма ўлим бор, унутма!
Қўрқмагин золимнинг шоҳидан,
Сен қўрққин мазлумнинг «оҳ»идан,
Айрилма Роббинг паноҳидан,
Унутма ўлим бор, унутма!
Ҳақ бўлсанг етарлар қадрингга
Сабр эт, ажр бор сабрингга,
Сен ёлғиз кирарсан қабрингга,
Унутма ўлим бор, унутма!
©️
Аброр Мухтор Алий
📨
Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал
👇
📱
@abrormuxtoraliyRASMIY