Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Aqida.uz

aqida_uz

🔷
OʻMI Navoiy viloyati Jaloir jome’ masjidi imom-xatibi Аbdulvohid domla Hakimovning
www.aqida.uz
saytining telegramdagi rasmiy sahifasi

Subscribers
10 900
Post views
748
ER
6,86%
Posts
6 373
October 29, 10:20
Media unavailable
10
Show in Telegram

Навоий вилоятида "Маромийлик" лойиҳаси имзоланди
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят бўлими, Маҳаллалар уюшмаси Навоий вилояти бошқармаси, Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими биргаликда
"Маромийлик" лойиҳасини
имзоладилар.
Унда, дабдабали тўйлар ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Шунга кўра,
90 кунлик чора-тадбирлар дастури
тасдиқланди.
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

October 29, 09:17
Media unavailable
5
Show in Telegram

📣
ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
📣
🟢
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.
🔶
Мана шундай қабул жараёнлари вилоятимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан амалга ошириб келинмоқда.
🔷
Жумладан,Кармана тумани “Жалоир” жоме масжиди имом-хатиби Абдулвоҳид домла Ҳакимов қабулига турли масалаларда маслаҳат сўраб фуқаролар келишди,уларга тегишли маслаҳатлар берилди.
🔷
Жумладан,долзарб масалалар бўйича имом хатиб қабулларига жами 4 та мурожаат бўлиб, Шундан:
📌
Диний-маърифий масалада-1 та
📌
Ижтимоий масалада - 1та
📌
Иқтисодий
масалада - 1та
📌
Оилавий масалада -1 та
мурожаатлар кўриб чиқилди

October 27, 09:37
Media unavailable
2
Show in Telegram

#muftiy_minbari
#savol_javob

Айрим шубҳали шахслар чет элда туриб, турли диний саволларга жавоб беришмоқда. Биз уларни танимасак, улар ҳақида маълумотга эга бўлмасак ҳам, улардан фатво сўраш тўғрими?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 22, 16:48
Media unavailable
2
Show in Telegram

#xabar
#musobaqa
“Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақасининг якуний учрашуви
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 22, 09:25
Media unavailable
10
Show in Telegram

#xabar
#musobaqa
📢
“Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси!
🗣
Ваниҳоят кутилган финал ўйини бўлиб ўтди.
“Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси якуний учрашувида Наманган вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари ўзаро беллашди. Иккала жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол намоён бўлди. Боиси уларнинг саралашлардан муваффақиятли ўтиб, юқори босқичгача етиб келгани ҳам бежис эмас.
Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ориф Толипов шарҳлаб борди.
Мусобақа якунига кўра:
1-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси;
2-ўрин: Наманган вакиллиги жамоаси;
3-ўрин: Самарқанд вакиллиги жамоасига насиб этди.
Муросасиз кечган ўйинни футбол шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Асосий вақтда жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ғолиб жамоа пеналтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобда мустлақ чемпион бўлишди.
Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе, футбол афсонаси Миржалол Қосимов ва бир гуруҳ мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қорақалпоғистон жамоасига тантанали тарзда топширди. Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди.
Наманган жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Самарқанд жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди. Шунингдек, ҳакамлар, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг кўп тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи” номинацияларига сазовор бўлган ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча ўрин соҳибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 21, 14:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

لو أنفَق الإنسَان ثلثَ مالهِ على الطيِّب مَا كانَ مُسرفًا.
- الشَافعيّ.
📜
Агар инсон молининг
учдан бир қисмини хушбўйлик
(ларни сотиб олиш)
га сарфласа ҳам, исроф қилган бўлмайди.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ
.
🟢
Аммо шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай сарф-харажатда исрофга йўл қўймаслик асосий шаръий қоидадир. Аллоҳ таоло айтади:
"Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас"
, Аъроф сураси, 31-оят.
Шу боис, уламолар хушбўйликдаги исрофни ҳам, агар у ўта ҳаддан ошиб, бошқа муҳим ҳақлардан (масалан, оила нафақасидан) қолишга олиб келса, ёки фахрланиш ниятида бўлса, ножоиз деб ҳисоблашади. Юқоридаги сўз эса, хушбўйликнинг аҳамияти ва унга маблағ сарфлашга арзишини кўрсатиш маъносидадир.
@Aqida_uz

October 21, 10:18
Media unavailable
10
Show in Telegram

#xabar
🏆
Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди
(фотолавҳа)
⚽️
Бугун, 21 октябрь куни “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақасининг республика босқичига расман старт берилди.
🟢
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш босқичларида ғолиб чиққан жамоалар, уларнинг мураббийлари, шунингдек, вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.
🤲
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков мазкур мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни рағбатлантириш ҳамда диний ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувнинг манфаатли бўлишини ва иштирокчи жамоаларга зафар сўраб хайрли дуолар қилди.

Маълумот ўрнида, мусобақа ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичлари тартибида ўтказилмоқда.
Финал учрашуви эса 22 октябрь куни бўлиб ўтади.
🗣
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда.
💬
Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 21, 02:41
Media unavailable
10
Show in Telegram

#xabar
#mufti_sovrini
🗣
“МУФТИЙ СОВРИНИ – 2025” МУСОБАҚАСИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.

Ушбу муносабат билан бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Le Grande Plaza” меҳмонхонасида мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, ҳудудий вакиллар, жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
💬
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров, таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда аҳамияти катта эканини таъкидлади. Шунингдек, диний соҳа ходимлари барча жабҳалар қатори спорт соҳасида ҳам фаоллик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини эътироф этди.
🤔
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги ҳудудий вакилликларнинг жамоалари қуйидаги тартибда ўзаро беллашади:

1-ўйин:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ва
“Шамсуддинхон Бобохонов”
нашриёти жамоаси;

2-ўйин:
Наманган вилояти
ва
Қашқадарё вилояти
жамоалари;

3-ўйин:
Хоразм вилояти
ва
Сурхондарё вилояти
жамоалари;

4-ўйин:
Андижон вилояти
ва
Сирдарё вилояти
жамоалари;

5-ўйин:
Фарғона
вилояти
ва
Самарқанд
вилояти
жамоалари;

6-ўйин:
Тошкент шаҳар
ва
Навоий вилояти
жамоалари;

7-ўйин:
Тошкент вилояти
ва
Бухоро
вилояти
жамоалари;

8-ўйин:
Қорақалпоғистон Республикаси ва
Жиззах вилояти
жамоалари.
❗️
Маълумот ўрнида
беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий, 4 нафар заҳирадаги ўйинчи ҳамда 1 нафар мураббийдан ташкил топади. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 21, 02:41
Media unavailable
2
Show in Telegram

#xabar
#video
#nocomment

Диний соҳа ходимлари ўртасидаги мини футбол бўйича мусобақанинг қуръа ташлаш маросими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 18, 18:18

اللهم إني أسألك الهدى، والتقى، والعفاف، والغنى‏
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас’алукал-ҳудаа, ват-туқоо, вал-ъафаафа вал-ғинаа»
, дер эдилар.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва беҳожатлик сўрайман».
Имом Муслим ривояти.
@Aqida_uz