
Aqida.uz
#КУН_ОЯТИ
Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Иншоаллоҳ,
(Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни)
унутган вақтингизда
(ёдингизга келиши билан)
Раббингизни зикр қилинг
(яъни «иншоаллоҳ», денг)
ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!
Қаҳф сураси 23-24-оят
@Aqida_uz
ИҒВО БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо:
“Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”,
деди.
Ҳақ таоло:
“Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”,
деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”,
деди.
Ҳақ таоло:
“Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”,
деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.
@Aqida_uz
“Okaz” gazetasi: 2026 yilda O‘zbekistonning Haj mavsumi kvotasi 15 mingdan oshdi
Batafsil
Батафсил
Рус
|
Eng
|
Facebook
|
X
|
YouTube
|
Instagram
#Muslim_podcast
📱
🗣
HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
"Президент ҳожилари" Навоийда тантанали кутиб олинди
Муқаддас Ҳаж сафари инсон ҳаётидаги энг улуғ ва саодатли манзиллардан бири ҳисобланади. Бу муборак ибодатни адо этиш ҳар бир мусулмон учун улкан бахт ва шарафдир. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва ғамхўрлиги асосида ҳаж сафарига юборилган зиёратчиларнинг муборак сафардан соғ-омон қайтиши юртимизда катта қувонч билан қарши олинмоқда.
Жорий йилда Навоий вилоятидан уч нафар зиёратчи Президент ҳожиси сифатида муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб, Ватанга қайтдилар. Уларни кутиб олиш маросими самимий ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тантанали кутиб олиш тадбирида вилоят мутасаддилари, диний соҳа вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Зиёратчилар ўз навбатида давлатимиз раҳбарининг доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдириб, муқаддас заминларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз тараққиёти учун дуолар қилганликларини таъкидладилар.
Навоий вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
@Aqida_uz
#семинар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Навоийи вилояти Кармана туманида.
03.06.2026 йил.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
www.Aqida.uz
@Aqida_uz
"Президент ҳожиси" Навоийда тантанали кутиб олинди.
Шу йилнинг 2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак заминда фарз амалларини тўлиқ ва беками-кўст адо этиб, она Ватанимизга соғ-саломат қайтиб келишди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу гуруҳ таркибида юртимиз равнақига қўшган муносиб ҳиссаси учун алоҳида эътироф этилган 100 нафар "Президент ҳожилари" ҳам бор эди. Ана шундай юксак шараф ва эъзозга лойиқ кўрилган Навоий вилоятидан уч нафар зиёратчи табаррук инсонлардан бири — Кармана туманидаги “Арабхона” МФЙда истиқомат қилувчи Дилмурод ҳожи бобо Холовдир. Навоий вилояти марказий темир йўл вокзалида Дилмурод ҳожи бобони кутиб олиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Кенг жамоатчилик, маҳалладошлар ва яқинлари иштирок этган ушбу тантанада юртга тинчлик, элга омонлик тилаб дуолар қилинди.
Aqida.uz
𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒
👇
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
#xabar
#haj2026
🗣
ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ
(ФОТОЛАВҲА)
✅
Бугун, 2 июнь куни “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Содиқжон Тошбоев
ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
бошчилигидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон юртимизга етиб келдилар.
🛬
Тошкент халқаро аэропортида нурли ва файзли юзларида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожиларимизни
Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи
Музаффар Камилов
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон Ишматбеков
, шунингдек,
таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари
эҳтиром ила кутиб олишди.
🤝
Муқаддас заминда динимизнинг бешинчи арконини катта ихлос ва ибодат завқи билан адо этган ҳамюртларимиз кўтаринки кайфият ила яқинлари билан дийдорлашди.
🤲
Ҳожиларимиз ушбу улуғ кунларга етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар айтиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва осойишталиги ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#haj2026
#prezident_hojilari
🇺🇿
🕋
“ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ” ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲА)
✅
2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари, хусусан, улар сафидаги 100 нафар "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.
⏺
Ҳожиларни
Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи
Музаффар Камилов
, “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Содиқжон Тошбоев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон Ишматбеков
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Зайниддин домла Эшонқулов
шунингдек,
таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари
эҳтиром ила кутиб олишди.
✅
Эслатиб ўтамиз
, ҳожиларимиз муборак диёрда ҳар бир қадамда кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишди. Муқаддас жойларда ҳаж арконларини ихлос билан бажарган зиёратчилар сафар давомида муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳақига дуолар қилиб келишди.
🇺🇿
Она Ватан бағрига соғ-саломат қайтиб, яқинлари билан дийдорлашган ҳожиларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнунлик ҳисси дилларга янада хурсандчилик улашди.
🤲
Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, ибодату дуоларини мақбул айласин!
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Raddiya
📄
Diyorimizda sof Islom aqidasi hukm suradi
🎙️
Navoiy viloyati “Jaloir” jome masjidi imom-xatibi
Abdulvohid domla Hakimov
Aqida.uz
𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒
👇
Telegram
|
Instagram
|
Youtube