
Axborotuz
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Алоқа:
@Axborotuz_adminbot
Савол: Нима қаёққа кетади?
Ишчининг топгани хўжайиннинг халтасига кетади.
Совдагарнинг топгани ўғул тўйига кетади.
Қиморбознинг топгани тўртта ошиққа кетади.
Муриднинг топгани эшонга кетади.
Эшоннинг топгани саккизта хотунга кетади.
Хотунларнинг топганлари … қаерга кетади???
Жавобини коментарияда кутиб қоламиз?
✍️
🇺🇿
@axborotuz
16 кишидан иборат террористик ташкилот фаолиятига чек қўйилибди
Ташкилот фаолларидан бири Наманган шаҳридаги хусусий университет эгаси. Қолганларнинг асосий қисми ёшлар
😳
Улар телеграмда группа ва канал очиб, ҳар хил материаллар тайёрлаб, каналга жойлаб, сафларини кенгайтириб келишган...
✍️
🇺🇿
@axborotuz
#Кўп_бериладиган_саволлар
#Омбудсман
🗣️
Болангиз учун алимент тўлаяпсиз. Ҳеч қандай қарзингиз йўқ, лекин чет элга чиқишда тўсиққа дуч келдингизми?
‼️
Сизнинг ҳолатингизда бу — ҳал этиладиган муаммо.
✉️
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман номига шундай мазмундаги мурожаатлар ҳам келиб тушмоқда.
Аслида бу ҳолатнинг 2 та қонуний ечими бор. Роликни охиригача кўринг ва тўлиқ маълумотга эга бўлинг.
⚖️
Ҳуқуқингизни билинг — имкониятларингиз кенгайсин.
✍️
🇺🇿
@axborotuz
Ташқи реклама баннерларини қонуний тартибда ўрнатинг!
✍️
🇺🇿
@axborotuz
ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА 18-20 ИЮЛЬ КУНЛАРИГА ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Кундуз кунлари термометр устуни
40-43 даражагача,
жанубда ва чўл ҳудудларда
44-45 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда.
Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 35-38 даражани ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: асосан булуциз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 40-43 даража атрофида
бўлади.
✍️
🇺🇿
@axborotuz
⚡️
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
❗️
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори Давлатобод туманида яшовчи, 1993 й.т. шахснинг хориждан олиб келинган
57 дона “Iphone 16 PRO MAX”
телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун 100 АҚШ долларидан, жами
5700 АҚШ доллари
ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига
400 АҚШ доллари
талаб қилади.
💳
Инспектор жорий йилнинг 11 ва 14 июль кунлари сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида
11 млн 317 минг сўмн
и ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказдириб олади.
💳
Аммо, 16 июль куни у 1000 АҚШ доллари ҳисобида 1
2 млн. 550 минг сўм
ни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️
Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✈️
Каналга аъзо бўлинг
✅
t.me/xavfsizlik_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"
ги
Қарори
—
Постановление
Президента Республики Узбекистан
"О мерах по реализации договоренностей в сельскохозяйственной и продовольственной сферах, достигнутых в ходе визита на высшем уровне в Монголию"
Prezident.uz|
Facebook|
Instagram|
YouTube|
X
Бир хитойлик деҳқоннинг оти қочиб кетибди.
Шу куни кечқурун барча қўшнилар келиб: "Бу жуда ёмон бўлибди-да", дейишибди. Деҳқон эса: "Балки", дебди.
Эртаси куни от қайтиб келиб, еттита ёввойи отни эргаштириб келибди. Шунда ҳамма қўшнилар: "Вой, бу жуда зўр-ку, шундай эмасми?" дейишибди. Деҳқон яна: "Балки", дебди.
Кейинги куни деҳқоннинг ўғли ана шу отлардан бирини ўргатмоқчи бўлиб минаётганда, от уни улоқтириб юборибди ва оёғи синибди ва одамлар: "Аттанг, бу жуда ёмон бўлибди-ку, тўғрими?" деб дейишибди. Деҳқон яна: "Балки", дебди.
Эртаси куни урушга одам йиғиш учун келган ҳарбийлар ўғлининг оёғи синганини кўриб, уни хизматга олмабдилар. Одамлар деҳқонга: "Бу жуда ажойиб бўлди-ку, шундай эмасми?" деб атишганда.
Деҳқон яна: "Балки", деб жавоб берган экан.
Биз билан содир бўлган ҳодисани яхши ёки ёмонлиги айтиш имконсиз. Ҳодисаларнинг оқибатини олдиндан билиб бўлмайди. Яхши ёки ёмонлигини эса вақт кўрсатади.
✍️
🇺🇿
@axborotuz
Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклиф этилмоқда...
@Jurnalist24uz
| тезкор ва ишончли
#диққат
Пенсияга чиқмоқчисиз? Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг!
Эндиликда, пенсия ёшига етган фуқароларга
мурожаатсиз (проактив) пенсия тайинлаш
тартиби жорий этилган.
Бироқ, бунинг учун сиз ҳақингиздаги
меҳнат стажи “ЯММТ” электрон тизимида
бўлиши шарт!
🗓
2025-йил июл–октябр ойларида:
👥
Ҳоким ёрдамчилари
ва “маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада
меҳнат дафтарчаси маълумотларини
йиғишни бошлади.
Агар пенсия ёшига яқинлашган бўлсангиз ва стажингизни киритмоқчи бўлсангиз,
ўз маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг!
✍️
🇺🇿
@axborotuz