Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Axborotuz

axborotuz
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси. Алоқа: @Axborotuz_adminbot
Subscribers
7 076
24 hours
-3
30 days
-214
Post views
734
ER
10,37%
Posts (30d)
43
Characters in post
715
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
October 26, 09:32
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

👍
“Литр” ёки “сўм”: қайси бири тўғри ёхуд солиқ ҳисоботидаги 6,7 миллиардлик ноаниқлик бартараф этилди
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият кўрсатувчи «А.Т.Х.» МЧЖ раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2026 йил май ойида онлайн касса аппарати орқали чекни расмийлаштиришда инсон омили — техник хатолик сабабли
450 000 сўм
лик дизел ёқилғиси ўрнига
450 000 литр
маълумоти киритилиб юборилган. Натижада онлайн назорат-касса машинасида
6 750 000 000 сўм
лик чек шаклланиб, жамиятга нисбатан аслида мавжуд бўлмаган нореал фойда ҳамда асоссиз солиқ мажбуриятлари ҳисобланган.
Тадбиркор ушбу хатони тузатиш ва чекни таҳрирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатларига қарамай, таҳрирлаш муддати ўтиб кетганлиги айтилиб, амалий ёрдам кўрсатиш рад этилган.
👍
Шундан сўнг Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Наманган туманлараро маъмурий судига ариза киритилди.
Суд ишни мазмунан кўриб чиқиб, аризани тўлиқ қаноатлантирди. Рад этиш ҳақидаги ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилиб, Солиқ қўмитаси ва вилоят солиқ бошқармаси зиммасига тадбиркорга нотўғри шакллантирилган назорат-касса чекини таҳрирлаш имкониятини яратиб бериш мажбурияти юклатилди.
😊
Маълумот учун,
Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 943-сонли қарори билан тасдиқланган
«Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида»
ги Низомнинг 38-1-бандида илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилиши белгиланган.
✍️
🌟
@axborotuz

October 25, 14:42
Media unavailable
4
Show in Telegram

#диққат
❗
Семестр давомида битта фандан НБ ларингиз 25% дан ошиб кетса қизилга тушасиз
Талаба танишларга юбориб қўямиз!
✍️
🌟
@axborotuz

October 25, 14:26
Media unavailable
2
Show in Telegram

⚠️
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ХАВФСИЗЛИККА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!
Совуқ кунларда иситиш мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлинг.
🔥
Ёнғин, газ-ҳаво чақнаши ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олинг!
🏠
Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг!
🚨
Фавқулодда вазият юзага келганда
101 ёки 112 рақамларига қўнғироқ
қилинг.
Хавфсизлик — барчамизнинг масъулиятимиз!
Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати.
✍️
🌟
@axborotuz

October 25, 06:53
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Бугун «Олмалиқ – Сирдарё» йўлининг Пискентдаги қисми икки соатга ёпилади
Бугун соат
12:00 дан 14:00 гача
автомобиль йўлининг Пискент туманидан ўтувчи 25-километрида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
хабар берди
.
Чеклов «Нурафшон – Пискент – Бўка – Боёвут – Янгиер» электрлаштирилган темир йўли қурилиши доирасида кўприк тўсинларини ўрнатиш ишлари билан боғлиқ.
Ҳайдовчилардан сафар йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил айланма йўллардан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
✍️
🌟
@axborotuz

October 24, 06:02
Media unavailable
2
Show in Telegram

ДХХ суюлтирилган газни ўз назоратига олди
👏
Наманган вилоятидаги суюлтирилган газни ахолига беришда ходимлар томонидан қанайдир ноқонуний хатти харакатларни гувохи бўлсангиз зудлик билан
ДХХ нинг1520 ишонч рақамларига мурожаат қилинг.
✍️
🌟
@axborotuz

October 23, 05:41
Media unavailable
2
Show in Telegram

🐄
Наманганда чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли молиялаштириш имкониятлари тақдим этилди
22 октябрь куни Наманган шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.
Учрашувда 40 дан ортиқ фермер ва ташаббускорга кредит олиш шартлари, грант ажратиш тартиби ҳамда маблағлардан фойдаланиш йўналишлари тушунтирилди.
📌
Лойиҳа доирасида:
◽️
100 000 еврогача инвестицион кредит;
◽️
йиллик 10% фоиз ставкаси;
◽️
10 йилгача кредит муддати ва 3 йилгача имтиёзли давр;
◽️
кредит суммасининг 30% гача, хотин-қизлар ва 24 ёшгача бўлган ёшлар учун эса 40% гача қайтарилмайдиган грант олиш имконияти мавжуд.
💡
Молиявий маблағлар чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ем-хашак етиштириш ва маҳсулотларни қайта ишлашни ривожлантиришга йўналтирилади.
Лойиҳанинг мақсади — фермерларнинг инвестиция имкониятларини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш.
✍️
🌟
@axborotuz

October 21, 09:04
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун,
21 октябрь куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолади
.
Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева
маълум қилди
.
Унинг таъкидлашича,
амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади
. Дарсликлар, пешлавҳа ва кўрсаткичлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади.
«Ниҳоят, узоқ йиллик тарихий хато тузатилди», – дея таъкидлаган  Саида Мирзиёева.
✍️
🌟
@axborotuz

October 21, 09:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

📢
Shaxsiy qabullar jadvali
Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi hududiy bo‘limlari rahbarlari tomonidan o‘tkaziladigan rejali shaxsiy qabullar jadvali bilan yuqorida tanishishingiz mumkin.
🔘
Qabul kuni:
har seshanba
🔘
Qabul vaqti:
10:00–12:00
⬆️
Qabul manzillari va hududiy bo‘limlar rahbarlari haqidagi batafsil ma’lumotlar infografikada keltirilgan.
☑️
Fuqarolar va tadbirkorlik subyektlari o‘z murojaatlari hamda takliflari yuzasidan belgilangan vaqtda shaxsiy qabulga kelishlari mumkin.
ℹ️
Ma’lumot uchun, Inspeksiya o‘z vakolati doirasida telekommunikatsiya va pochta xizmatlari sifati, axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi, ommaviy axborot vositalari, noshirlik va matbaa faoliyati, shuningdek, koll-markazlarning texnik faoliyatiga oid masalalar yuzasidan murojaatlarni ko‘rib chiqadi.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати
✍️
🌟
@axborotuz

October 21, 05:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун,
21 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради
. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳалари ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан
танишади
.
Ташриф давомида лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек,
вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш
ўтказилади.
✍️
🌟
@axborotuz

October 20, 16:42
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Саидахонимга
БМТ минбаридан,
Бўйлаб дунё коридан,
Ўзбекистон номидан:
- Тутинг! - деди,- осмонни.
Хитоб - она тилимда,
Ғурур туйдим дилимда,
Кафтим очиб, қўлимда
Тутиб кўрдим осмонни.
Уруш: офат, қабоҳат...
Етказмоқда жароҳат.
Умидли тонг, сабоҳат
Тутсин бутун осмонни.
Нозиккина бир малак,
Шунчалар куюнчалак,
Саидахон - Синчалак!
Тутиб турар осмонни.
Соҳир бўлса кўк тоқи,
Уйғонар ҳаёт завқи,
Ортар юртлар равнақи,
Тутиб турсак осмонни.
Синчалакнинг феъли - шу.
Бутун ўзбек эли -шу,
Ору виждон йўли - шу!
Тутиб юрар осмонни.
Бўйлашур райҳон билан,
Булбули бийрон билан,
Юксакда жайрон билан,
Тутиб туриб осмонни.
Кезинг етти иқлимни,
Юрак - нозик сиқимни,
Ер айтар: Тут ўқимни,
Тутиб юринг Ос-мон-ни!
Уйлар қургим келади,
Ўйлар сургим келади,
Тўйлар кўргим келади...
Тутиб турса осмонни.
Боламни ўқитяпман,
Бахт калитин тутяпман,
Қувнаб ашъор битяпман,
Тутиб тургач осмонни!
(Сиёсатга ҳушим йўқ),
Бироқ сўзлар олов, чўғ!
Синчалакдан кўнглим тўқ:
Тутиб қолгай осмонни!
Осмонимда ёрқин моҳ,
Сира қилманг иштибоҳ,
Синчалак ҳушёр, огоҳ,
Тутиб тургай осмонни!
Саловат Маҳмуд, шоир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
✍️
🌟
@axborotuz