
AXBOROT | Yangiliklar kanali
📌
Тезкор янгиликлар
🚘
Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥
Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️
Спорт янгиликлари
🎥
Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин
Admin:
@zamonga_reklama
Трамп яқин орада Путин билан яна гаплашишини маълум қилди
АҚШ президенти бу ҳақда Оқ уйда технология компаниялари раҳбарлари билан учрашув чоғида айтиб ўтди.
"Мен Путин билан мулоқот қилишни режалаштиряпман. Бу ажойиб суҳбат бўлади", — деди Трамп
👉
@
Axborotyangiliklari
Сергели туманидаги суғориш тизими аҳоли шикоятига сабаб бўлди: айрим дарахтлар сувга чўкиб қолган, бошқалари эса қуриб боряпти
Сергели-8 аҳолиси ободонлаштириш хизматларига мурожаат қилиб, суғориш тизими самарасизлигини таъкидлашди. Уларга кўра, айрим дарахтлар сув остида қолган, бошқалари эса етарлича сув олмаётгани сабабли қуриётган ҳолатга тушган.
Бундан ташқари, сув тошиб кетиши туфайли тротуарлар ҳам сув остида қолиб, пиёдалар ҳаракати қийинлашган.
💬
«Салом! Сергели-8даги ободонлаштириш хизмати эътиборига. Бу қандай суғориш тизими ўзи? Айрим дарахтлар сувда чўкиб қолган, бошқалари эса сув етишмаслигидан қурияпти! Йўлакдан юриш ҳам муаммо, у ҳам бутунлай сувда».
📍
Манзил: «Ҳокимият» бекати, «Бел Казан» (миллий ошхона) кафеси ёнида.
👉
@
Axborotyangiliklari
Байден теридаги саратон ҳужайраларини олиб ташлаш бўйича операция ўтказди — NBC
Телеканал тиббий аралашув айнан қачон амалга оширилганига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, бу биринчи бундай операция эмаслиги айтилмоқда: 2023 йилда, Байден ҳали мамлакат президенти лавозимида бўлганида, унинг кўкрак қисмидаги тери саратони олиб ташланган эди.
👉
@
Axborotyangiliklari
Андижонда наркотик моддаларни сотмоқчи бўлган 6 киши қамоққа олинди
Жиноий гуруҳ Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини сотишни режалаштирган.
👉
@
Axborotyangiliklari
Мактабга крассовка кийиб келиш бўйича қонунчиликда ҳеч қандай таъқиқ йўқ!
Баъзи мактаб директори ва замдиректорлари кўрсин бу ҳабарни, тарқатиб қўйинглар
👉
@
Axborotyangiliklari
Шу орада Чилонзор туманида, ТКАД кўчаси (Ал-Хоразмий-1) пиёдалар йўлагида люк бутунлай очиқ ҳолда қолган.
‼️
Масъул ташкилотлардан чора кўриш сўралади!
👉
@
Axborotyangiliklari
🇷🇺
🇰🇵
Пекинда Владимир Путин ва Ким Чен Ин учрашувидаги қизиқ бир ҳолат.
— Путиннинг шахсий қўриқчиси Ким Чен Иннинг орқа томондан яқинлашаётган қўриқчисини тўхтатди. Бу ҳаракат хавфсизликка нисбатан ўта эҳтиёткорлик юзасидан қилинади.
👉
@
Axborotyangiliklari
Хориж фильмларига бизнинг киночилар ном берганда
👉
@
Axborotyangiliklari
🇷🇺
Москвада мигрантлар полициячини калтаклади
Шёлково шаҳридаги савдо марказларидан бирида бир неча харидор ва қўриқчилар ўртасида тўқнашув юз берган. Жанжал жиддийлашгач фуқаро кийимидаги полициячи вазиятга аралашган. Фуқаролар полициячини ҳам қўшиб дўппослаган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Фуқаролардан бири қўлга тушиб қолган ва у 1997-йилда туғилган марказий осиёлик фуқаро экани аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉
@
Axborotyangiliklari
Италияда Гран-при ютган Ясмина энди
🏴
Англияга боради
Болалар контентини ривожлантириш марказида ёш иқтидорли хонанда Ясмина Ҳусниддинова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ясмина жорий йил 6 сентябр куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бошланадиган «Britain's Got Talent – 2025» («Британия талантларни излайди») халқаро танловида Ватанимиз номидан иштирок этади.
Унинг мазкур халқаро танловда қатнашиш учун Буюк Британияга бориш-келиши ва бошқа харажатларини Болалар контентини ривожлантириш маркази қўллаб-қувватламоқда.
Марказ директори Жаҳонгир Аҳмедов Ясминага бўлажак сафари олдидан эзгу ниятларни билдириб, омад тилади.
👉
@
Axborotyangiliklari