
AzizUm Blogi
Azizbek (Abdul’Aziz) Umaraliev
Entrepreneur from Tashkent/Uzbekistan
Business / marketing / lifestyle blog
Founder and CEO of Space Group
10+ years experience in business & marketing
Admin
@sanjartoshpolatov
🇹🇷
Энг кучли Шогирдларим билан бирга Туркияга саёҳатга чиқиб келдик
Нега керак бу? Бирга кўрилган дунё, бирга ичилган чoй - ишдаги муносабатларни бутунлай бошқача қилади. Жамоада ишонч, очиқлик ва барака пайдо бўлади
☝️🏻
Тадбиркорларга маслахат, фақат иш билан чекланиб қолманг, ходимларингизни олиб, дунё кезинг.
Бу сафардан кейин компанияда кайфият бошқача, мақсадлар бошқача. Яна яхши кунлар олдинда, Худо хоҳласа
🤲🏻
🔥
@azizbekumaraliev
Истанбулдаги «Шиле» деган қора денгиз тарафдаги сохилидан вайблар
🇹🇷
🌊
Хаётий гап бўлибди)))
“Пули бўлса бўлди” деган аёллар, “Нафас олса бўлди” деган эркакларга дуч келадида.
Бошқа яна нима кутган эдингиз.
@rovitalk
НЕГА РЕКЛАМАЛАРДА ФАХШ ВА БЕМАНИ КОНТЕНТ КЎПАЙИБ КЕТЯБТИ?
Ҳозирги кунда интернетдаги рекламаларга қаранг – жинни-ғинни контент, аҳмоқона қўшиқлар, одамлар ўз маданиятини ўзи масхара қилаётган видеолар тўлиб-тошган. Энг ёмони, бу маҳсулотни сотиш ёки аудитория жалб қилишнинг асосий инструментига айланган.
Бу нимани кўрсатади? Бизга маълум бир ғоялар сингдирилмоқда.
Бизга "бу оддий нарса, бундан ҳайрон бўлиш керак эмас" деган тушунчани миямизга улашяпти. Лекин биз тушунишимиз керакки, бу нарсалар тўсатдан пайдо бўлмайди, бу тизимли равишда тарғиб қилинаётган жараён.
Кўчалардаги билбордлардан тортиб, телефондаги рекламаларгача – ҳамма ерда аёл кишини товарга айлантириш ва оммавий маданиятни ёмонлаштириш жараёни эмасмикан?!
Феминизм нима дерди? Аёл кишига ҳурмат, уни шахс сифатида қадрлаш керак деб жар сочиш билан овора эмасмиди!?
Ҳозирчи? Аёлни товарга айлантириб, рекламаларда сотиш механизмига айлантиришмоқда. Қани ўша феминистлар, қаерга қараяпти?
Агар бунга жим турилса, натижаси нима бўлади? Одамлар ўз қадриятларини унутади.
- Ҳаётимизда қандай контентни қабул қилаётганимизга эътибор қаратмай қуямиз;
- Қадриятларимизни ҳурмат қилмайдиган тарғиботни рад этамиз;
- Маънавиятимизга таянган ҳолда, ўзимиз фикр қилиб яшашни ўрганишимиз вақти келмадими?
Биз қайси йўлдан борамиз? Танлов ҳар кимнинг қўлида!
Сизчи, сиз нима сабаб бундай контентлар оммалашиб кетябти, нима деб ўйлайсиз?
@azizbekumaraliev
Нима учун бизда тадбиркорлик маданияти ҳали ҳам тўлиқ шаклланмаган?
Кеча шу
мавзуда савол бердик
. Кимдир “Бизга шунча нарса етар, эски тизимда ҳам бизнес юриб турибди” деди. Яъни, яна билим олиш, тизим қуриш, яхши муҳит яратиш шарт эмас деган маънода. Лекин айнан шунга ўхшаган фикрлар бизни ушлаб турибди. Илгарилаб кетишга, даражани оширишга тўсиқ бўлаяпти.
Бизда тадбиркорлик кўпинча “пул топиш” билан чегараланиб қолган. Маданият деган нарса эса фақатгина кийинишда ёки жамоат жойида ўзини тутишда деб ўйлаймиз. Лекин тадбиркорлик маданияти — бу сизнинг ходим билан муносабатингиз, мижоз олдидаги масъулиятингиз, шерикка бўлган юзингиз ва шу билан бирга, ҳалолликдаги қатъиятингиз. Тизимсизликни нормал ҳолат деб қабул қилиб бўлмайди. Иш юриб туриши — уни тўғри юритиёганингиз дегани эмас.
Мана шу ерда яна бир фикр эътиборимни тортди:
“Нимаки иш қилмайлик, бари қадриятга боғлиқ...” Ҳа, рост. Лекин бу гап фақат гап бўлиб қолмаслиги керак. Агар ҳар бир ишимизда қадриятга асос бўлса, унда ҳар бир қароримизда масъулият бўлади. Илм ҳам шунчаки ахборот эмас — бу фикрлаш, англаш, тўғри қарор қилиш салоҳияти.
Урушаётган, рақобат қилаётган, бизнес очаётган инсонга илм ва тарбия йўқ экан, қуролсиз майдонга тушган билан баробар.
Бизда энди бошланиши керак бўлган нарса — “менга етар” деган фикр эмас, “менда борини янада яхшилаш учун нималар қилишим керак?” деган савол бўлиши керак. Илм, тажриба, шариат, ва тадбиркорлик — буларнинг ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Бирини ажратиб бўлмайди. Маданият деган нарса шунчаки тузатиш эмас, бу бошидан тўғри қуриш дегани.
Сиз нима деб ўйлайсиз, бизда маданият йўқми ёки уни талаб қилиш камми?
Фикрингизни изохларда улашинг
👇
@azizbekumaraliev