Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

AZIZON.UZ

azizon_uz

Мазкур каналда Хўжа Аҳрори Вали масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжоннинг маърузалари, саволларга жавоблари билан танишасиз.

facebook.com/azizon.uz

t.me/azizon_uz
🔹
Мурожаат учун:
👤
👉
@Mansurovyokub
🔹
Диний саволлар учун:
👤
👉
@Mansurovyokub

Subscribers
44 000
Post views
20 550
ER
46,81%
Posts
6 736
October 29, 11:02

Мавъиза
Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
«Тўрт нарсанинг қадри тўрт нарсасиз билинмайди:
1) ёшликнинг қадрини фақат кексалар билади;
2) офият қадрини фақат балога учраган кишилар билади;
3) соғликнинг қадрини фақат касаллар билади;
4) тирикликнинг қадрини фақат ўликлар билади».
"Танбеҳул ғофилийн".

October 29, 05:10
Media unavailable
2
Show in Telegram

October 28, 05:24

Умидингиз сўнмасин
!
-Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар.
-Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар.
-Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар.
-Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор бўлдилар.
Умидингизни сўндирманг, дуоларингиз, албатта, ижобат бўлади.

October 28, 02:30

Ризқингиз сизни қидириб топади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У Зот қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман.
Ризқни яхшилик билан қидиринг.
Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади.
Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг»
.

October 27, 17:16

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»
(Худ сураси, 114-оят).
Бир гуноҳ қилсанг, ичингда айтгин:
«Нима, жангда ўлиб кетдимми? Ҳали уруш тугамади...»
Ғам чекма. Таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқи.
Гуноҳкор қалбинг ила истиғфор айт.
Ҳаромга қараган кўзларинг ила Қуръон ўқи.
Тавба қилувчиларнинг оҳи Аллоҳ учун обидларнинг муножотига тенгдир.
Бинобарин, Аллоҳ Ўзини «Мағфиратли» деб атагани сен Унга қайтишинг учунгина эди.
“Қуръондан мактублар”дан.

October 27, 15:09
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қуръон ёдлаш қийин деб ҳисобласанг, жаннат йўлини ҳам осон деб ўйлама!
Билиб қўй, жаннатнинг энг олий мақоми Қуръонни ёд олган қорилар учундир!
Осонмас Қуръонни ёдламоқ фазли,
Мабрук бунга одим ҳатлаганларга –
Жаннатнинг тўрини бўшатиб қўймиш
Ўзининг Каломин ёдлаганларга!

October 27, 10:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
Икки нарса қалбни қотиради:
1) Кўп гапириш.
2) Кўп ейиш.
"Равзатул уқало".

October 27, 05:54
Media unavailable
3
Show in Telegram

ҲАРОМ ЛУҚМА
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!
👍
Telegram
👍
Instagram
👍
YouTube
👍
Facebook

October 25, 16:19

«Ана ўша
(юқорида мазкур бўлган зотлар)
Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир.
Бас,
(эй Муҳаммад алайҳиссалом,)
сиз ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг»
(Анъом сураси, 90-оят).
• Ё Аллоҳ! Намозни Сен истаганингдек адо қилолмаяпман.
• Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидек рўза тутолмаяпман.
• Хасталигимда Айюб алайҳиссаломдек сабр-тоқат қилолмаяпман.
• Юнус алайҳиссалом наҳанг ичра тасбеҳ айтгани каби Сенга тасбеҳ айтолмаяпман.
• Яҳё алайҳиссалом каби динимда собит туролмаяпман.
• Кўзимни Юсуф алайҳиссалом ўз номусини сақлагани каби сақлай олмаяпман.

«Бораверинглар, сизлар озодсизлар»
* деган сўзга ҳам лойиқ эмасман.
• Аммо... мен ҳам улар каби Сени яхши кўраман, ё Аллоҳ!
*Табарий ривоят қилган. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳида кўпчиликни кечириб юборганларида айтганлар.
“Қуръондан мактублар” китобидан.

October 25, 14:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

Дунёдаги катта мусибатлардан бири шуки, одоби кам киши ўзининг шахсиятини кучли деб ишонишидир.