
AZIZON.UZ
Абу Бакр Айёшнинг ўлими яқинлашгач, атрофидагилар йиғлай бошлашди.
Шунда Абу Бакр:
«Йиғламанглар! Мен мана бу бурчакда Қуръонни бошидан охиригача ўқиб, ўн уч минг марта хатм қилганман», дедилар.
➡️
@AZIZON_UZ
Қуръонни қабул қилиб олишнинг тартиблари:
1. Тинглаш:
«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204 оят).
2. Тиловат:
«Биз китоб берганлар ичидан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар – ана ўшалар унга иймон келтирадилар» (Бақара сураси, 121 оят).
3. Ёд олиш:
«Йўқ, (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнглида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир» (Анкабут сураси, 49 оят).
4. Тафаккур ва тадаббур:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Ушбу Қуръон – одамлар) унинг оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдир» (Сод сураси, 29 оят).
5. Амал:
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 18 оят).
➡️
@AZIZON_UZ
Тилни беҳуда гаплардан тийиш.
Имом Юнус ибн Убайд айтади:
«Ҳасан Басрий билан
ўттиз йил
бирга юрдим.
У зотнинг бирор марта:
⏺
"Фалон амир вазифасидан бўшатилди",
⏺
"Фалончи ҳоким бўлди",
⏺
"Нарх-наво қимматлади" ёки "арзонлашди",
⏺
"Иссиқ жуда қаттиқ бўлди"
, деганларини асло эшитмадим.
У зотнинг тилларида фақат:
"Ўлим сизга яқинлашиб келмоқда!"
деган эслатма бўларди».
📚
Абдулмалик ибн Ҳабиб, «Адабун-нисо», 80-рақам.
➡️
@AZIZON_UZ
Жума тонги нақадар гўзал!
Унинг фарзи Аллоҳнинг кафиллигида қилади.
Суннати дунё ва ундаги нарсалардан яхши.
Қуръони (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир.
Каҳф сурасини ўқилиши, эса икки жума ораcидаги нурдир.
➡️
@AZIZON_UZ
ТАРИХ ТАКРОРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ
↪
️
ВИДЕОНИ УЛАШИНГ
📷
Instagram
🔵
Facebook
🎬
Youtube
🚀
Telegram
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
Жума кунининг суннатлари:
1. Ғусл қилиш
2. Покланиш
3. Ҳушбўйланиш
4. Пок ва энг чиройли кийимларни кийиш
5. Мисвок ишлатиш
6. Каҳф сурасини ўқиш ёки тафаккур, тадаббур қилиб тинглаш, маъноларини ўқиш
7. Ихлос билан кўп дуо қилиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш.
➡️
@AZIZON_UZ
✅
@
AZIZON_UZ
#Намоз_вақтлари
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
23-29- ОКТЯБРЬ
🕋
⏲️
Бомдод 06:15
🕋
⏲️
Пешин 13:00
🕋
⏲️
Аср 16:00
🕋
⏲️
Шом 17:50
🕋
⏲️
Хуфтон 19:15
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
https://t.me/joinchat/SE32GhzkArHCmGhJ
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ:
"Иқомат айтилишидан олдин намозга келиб туришинг уни намозни улуғлаш белгисидир", деб айтдилар.
➡️
@AZIZON_UZ