Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Bank va Mijoz

bankmijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун:
@bankmijozbot
Реклама учун:
@meenov

Subscribers
52 100
Post views
14 189
ER
27,18%
Posts
7 583
August 30, 05:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

🗓
Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида
валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари
фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Булар:

Аgrobank

Aloqa bank

Аpexbank

Asaka bank

Asia Alliance bank

BRB

Ipoteka bank

Milliy bank

Orient Finans bank

Tenge bank

Trastbank

Hamkorbank

Anor bank

SQB

Garant bank

Hayot bank

InFin bank

Eron Saderot bank

Universalbank

Turon bank

Xalq bank

Ipak yo'li bank

Mikro kredit bank

Oсtobank

Poytaxt bank

Davr bank
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имконияти мавжуд.
@bankmijoz

August 29, 12:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Сиз мустақил равишда АҚШ долларини қуйидаги тавсияларга таянган ҳолда текширишингиз мумкин.
Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Хавфсизлик элементлари:
✔️
чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;
✔️
чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;
✔️
портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;
✔️
қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;
✔️
сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;
✔️
ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;
✔️
тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;
✔️
номинал ранги банкнотани бурчакка эгканда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
✔️
АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари – банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.
❗️
Шунингдек, банкнотнинг ҳақиқийлигини тижорат банкиларида пуллик хизмат асосида ҳам текширтиришингиз мумкин.
@bankmijoz

August 29, 04:26

Бугун банклар учун ой ва ҳафтанинг сўнгги иш куни. Мустақиллик байрами муносабати билан тижорат банклари учун ҳам
кетма-кет 3 кун – 30-31 август ва 1 сентябрь дам олиш кунлари
ҳисобланади
.
Барча банк ходимларига куч-қувват, сабр тоқат тилаймиз.
Кредит тўловларини тўлашга улгурмаганларга ўз вақтида тўлаб олишларини тилаймиз, кредит тарихингиз бузилишига йўл қўйманг.
❗️
Байрам кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари
(ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари)
фаолият кўрсатади.

Бугун қисқартирилган (короткий) иш куни эмас!
@bankmijoz

August 28, 13:29
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!
Баъзи каналларда тарқалаётган нотўғри маълумотларга ойдинлик киритамиз:
HUMO сервисларининг барчаси барқарор ва узлуксиз ишлаётганди ва ишламоқда
.
HUMO карталари орқали ҳеч қандай чекловларсиз товар ва хизматлар учун тўлов қилишингиз, нақд пул ечиб олишингиз, шунингдек
HUMO картадан HUMO картага пул ўтказишингиз мумкин.
Бизнинг жамоамиз сиз мунтазам ва ишонч билан HUMO хизматларидан фойдаланишингиз учун ҳар куни максимал саъй-ҳаракат қилмоқда.
Ишончингиз учун ташаккур! Биз доимо сиз билан биргамиз.

August 28, 09:56

UZCARD
хабарига кўра, 28 август куни тўлов тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан
банкоматлар (ATM), E-POS ва POS терминаллари, халқаро банк карталари ва чет элда кобейджинг карталари
ишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.
Шунингдек, UZCARD сайти ишида ҳам вақтинча носозлик кузатилмоқда.
@bankmijoz

August 28, 09:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

Iskander buildings'дан 004 акцияси!
Mezbon лойиҳасидан Мустақиллик байрами муносабати билан 2 хил шартларда хонадон харид қила оласиз!
1. Бошлангич тўловсиз, хонадон тўловини 34 ойга болиб тўланг!
2. 20% бошлангич тўлов қилиб, қолган қисмини 4 йилга бўлиб тўланг!
Мисол учун:
20% бош тўлов - 81 млн
4 йиллик бўлиб тўлаш - 6,3 млн
📌
Акция 20 августдан 10 сентябргача давом этади
Лойиҳа қулайликлар:
-16 қаватдан иборат
-2 та лифтга эга
-болалар майдончалари, спорт майдонлари, эко зоналар, ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв гача терассалар мавжуд
Телеграм бот орқали биз билан боғланинг!
Мурожаат учун:
+998787770011
Реклама

August 28, 06:15

Марказий банк
"
Евроосиё Банки"дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди
Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 27 августдаги 22/1-сонли қарори билан "Евроосиё Банки" акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.
Банкка 2024 йил январь ойида банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия
берилган эди
.
@bankmijoz

August 27, 10:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

Марказий банк Молиявий барқарорлик департаменти директори лавозимида ишлаб келган
Махаммадиев Рустем Дилшодович
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавомизига
тайинланди
.
@bankmijoz

August 27, 06:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг
Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш
мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда
мазкур қарз бўйича:
• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш
чораларини кўриши шарт.
3030-низом
.
⚠️
Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан
ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм
, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун
100 млн. сўмдан
кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.
3492-низом
(илова, 2.21 банд)
.
@bankmijoz

August 27, 04:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

Имтиёзли таълим кредитлари
Айрим тижорат банклари томонидан таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли таълим кредитлари ажратиб келинмоқда.
✔️
Имтиёзли таълим кредити ажратилиши
шартлари ҳақида батафсил бу ерда
.
✔️
Имтиёзли таълим кредитини ажратаётган
банклар рўйхати бу ерда.
❗️
Талабалар имтиёзли таълим кредитини банкларга ташриф буюрмасдан, онлайн равишда
xazna иловаси
орқали ҳам олишлари мумкин.
@bankmijoz