Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Bank va Mijoz

bankmijoz
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Сайт: https://bankmijoz.uz Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
Подписчики
49 400
24 часа
-48
30 дней
-181
Просмотры
10 194
ER
20,64%
Посты (30д)
73
Символов в посте
1 047
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Экономика и финансы
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
October 28, 14:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🏡
Янги Тошкентда янги уй – энди янада қулай шартларда!
SQB’дан «
Янги Тошкент» ипотекаси
шартлари янгиланди! Энди янги уйингизни харид қилишда янада қулай имкониятлардан фойдаланинг.
💙
Нималар ўзгарди?
✅
Йиллик ставкаси пасайтирилди!
Дастлабки ставка – йиллик 18%.
Уй-жой банк гаровига расмийлаштирилгач, йиллик 17% га туширилади.
✅
Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун янада
қулай ставка!
Уй-жой банк гаровига расмийлаштирилгач, йиллик ставкаси 16,5% га туширилади.
✅
Суғурта тўлови бекор қилинди!
🏠
Ипотеканинг асосий шартлари:
🔹
Кредит миқдори – 1 млрд сўмгача
🔹
Кредит муддати – 20 йилгача
🔹
Бошланғич бадал – 20% дан
💙
Янги Тошкентдаги янги ҳаётингизни SQB билан бошланг!
📲
Батафсил:
sqb.uz
| 1180
Реклама

October 28, 13:19
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

IMAN Invest 20 млн доллар зарар ҳақидаги
маълумотларни
нотўғри талқин деб атади
IMAN Holding собиқ ҳамкори Маҳмуд Усмоннинг 70 млн долларлик портфелда қарийб 20 млн доллар камомад ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
Компания бу талқинга қўшилмаслигини, мазкур сумма учта алоҳида кўрсаткични бирлаштириши ва уларни бевосита зарар деб баҳолаш нотўғри эканини маълум қилди (ҳозирча томонлардан бирининг позициясини тасдиқловчи мустақил хулоса мавжуд эмас):
➖
3,5 млн доллар — муаммоли қарзлар риски:
1 октябрь ҳолатига бундай қарзлар улуши 6,5% ни ташкил этган, 31,91 млрд сўмлик захиралар ҳисобга олганда эса кўрсаткич 3,5% га тушади.
➖
2,97 млн доллар — бошқарув компаниясининг фонд олдидаги қарзи:
Тасдиқланган оферталар доирасида жорий харажатлар учун йўналтирилган маблағ. Июль ойида бу амалиёт тўхтатилган ва қарзни ноябрдан бошлаб 6 ой ичида қайтариш ваъда қилинган.
➖
140,75 млрд сўм ортиқча капитал:
1 октябрь ҳолатига насия савдо портфели (1,1 трлн сўм) инвесторлар портфелидан (965 млрд сўм) юқори, яъни компанияда «молиявий тешик» йўқ.
Фонд маблағлари ҳисобидан ижара ва муддатли тўлов асосида сотиш учун олинган иккита автомобиль — Mercedes-Benz S500 (128 минг доллар) 12 августда сотилиб, пули ва ижара тўловлари тўлиқ қайтарилган, BYD Champion бўйича эса қолган қарздорлик (366,9 млн сўмдан ортиқ) 31 июлда муддатидан олдин ёпилган. Бошқа эътирозларнинг ҳам асосий қисми аниқланган пайтидаёқ ҳал қилинган. ⠀
❗️
Компания кундалик бошқарувини янги мутахассисларга топширади
. Рустам Раҳматов эса Кузатув кенгашига ўтади. Шунингдек, 3 нафар олимдан иборат Шариат кенгаши тузилади ҳамда мустақил молиявий аудиторларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. ⠀
@bankmijoz

October 28, 07:57

Банк мурожаатни 3 иш кунида рўйхатга олиб хабар бериши, 15 кунда жавоб бериши шарт, ходим устидан шикоят эса шу ходимнинг ўзига топширилиши мумкин эмас
Банк истеъмолчига унинг рўйхатга олинган мурожаати рақами ва санаси ҳақидаги маълумотни
уч иш куни ичида
ёзма ёки электрон ёхуд SMS-хабарнома орқали маълум қилиши керак.
Мурожаатлар банкка келиб тушган кундан эътиборан
ўн беш кундан кечиктирмай
кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак. Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса жавоб
бир ойгача
бўлган муддатда берилади.
Банк ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат
айнан ушбу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
3030-низом
.
@bankmijoz

October 27, 13:42
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўртача ойлик иш ҳақи 7,2 млн сўмдан ошди
⠀
2026 йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи
7 млн 274,1 минг сўмни
ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
18%
га
ўсган
.
⠀
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти
19 млн 712,6 минг сўм
билан энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси турибди – бу йўналишда ўртача иш ҳақи
17 млн 6,9 минг сўм
бўлган.
⠀
Энг кам маош эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда таълим соҳаларида қайд этилган (
4,454 – 5,015 млн сўм
).
⠀
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри
12 млн 300,8 минг сўм
билан етакчи. Энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келади (
4,970 – 4,989 млн сўм
).
⠀
❗️
Статистика қўмитаси
медиана иш ҳақини
ҳам эълон қилди. 2026 йил январь–август ойлари учун у
4 млн 166,3 минг сўмни
ташкил этган. Яъни ходимларнинг ярми бундан кам, қолган ярми эса бундан кўп маош олади.
⠀
Соҳалар кесимида медиана иш ҳақи:
➖
банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик –
11,364 млн сўм;
➖
ахборот ва алоқа –
8,752 млн сўм;
➖
ташиш ва сақлаш –
8,301 млн сўм;
➖
саноат –
5,859 млн сўм;
➖
савдо –
4,655 млн сўм;
➖
қурилиш –
3,943 млн сўм;
➖
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш –
3,647 млн сўм;
➖
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар –
3,267 млн сўм;
➖
таълим –
3,208 млн сўм;
➖
яшаш ва овқатланиш хизматлари –
2,860 млн сўм.
⠀
@bankmijoz

October 27, 12:07
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

TBC Salom картаси билан Apple Pay орқали тўланг ва 100 фоиз кешбек олинг
TBC Salom Visa картасини Apple Wallet’га уланг ва харидларни iPhone ёки Apple Watch билан бир ҳаракатда тўланг.
Биринчи харид учун 100 фоиз кешбек қайтарамиз. Кешбек лимити — 50 000 сўм. Акция 30 ноябргача давом этади.
Агар сизда ҳали TBC Salom картаси бўлмаса, унга
буюртма беринг
— бепул чиқарамиз ва етказиб берамиз.
Реклама

October 27, 08:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов сервислари ишлай бошлади
⠀
Бугундан маҳаллий банклар карталарини Apple Wallet ва Google Wallet ҳамёнларига қўшиб, харидлар учун смартфон ёки смарт-соат орқали контактсиз тўлов қилиш мумкин.
⠀
❗️
Ҳозирча рўйхатларда фақат
Visa ва Mastercard
карталари мавжуд бўлиб,
Humo ва Uzcard карталари киритилмаган.
⠀
Apple айрим банклар барча турдаги карталарни қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигини, рўйхат янги банклар қўшилгани сари янгиланишини маълум қилган.
Android смартфонларда Google Wallet орқали тўлов учун телефонда NFC функцияси бўлиши керак.
⠀
@bankmijoz

October 27, 08:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Муаммоли кредитлар ҳажми 25 трлн сўмдан ошди
⠀
Марказий банк
маълумотларига
кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели
659 трлн сўмни
ташкил қилди. Бу йил бошидан бери жами кредитлаш ҳажми қарийб
55 трлн сўмга ёки 9,1%га
ошганини билдиради.
⠀
Шу даврда муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми
18,1 трлн сўмдан 25,0 трлн сўмга
етган. Натижада банк тизими бўйича NPL даражаси
3,0%дан 3,8%га
кўтарилган.
⠀
Яъни муаммоли кредитлар йил бошидан
38,7%га
ошиб, жами кредит портфелига нисбатан тўрт баравардан тезроқ ўсган.
⠀
Сентябрь ойининг ўзида муаммоли кредитлар
1,0 трлн сўмга
кўпайган.
⠀
Давлат улуши мавжуд банкларда муаммоли кредитлар йил бошидан
12,8 трлн сўмдан 16,9 трлн сўмгача
ошган ва NPL даражаси
3,2%дан 4,0%га
кўтарилган.
⠀
Хусусий ва бошқа банкларда эса муаммоли кредитлар ҳажми
5,2 трлн сўмдан 8,1 трлн сўмга
етган ҳамда NPL даражаси
2,6%дан 3,5%гача
ошган.
⠀
@bankmijoz

October 26, 14:34

HUMO тўлов тизими ўз мобил иловасини ишга туширди
⠀
HUMO миллий тўлов тизими HUMO карталари эгалари учун
HUMO Pay
мобил иловасини ишга туширди. Илова орқали тўловлар, пул ўтказмалари ва карталарни бошқариш мумкин.
⠀
Иловада 2026 йил 31 декабргача HUMO карталари ўртасида ойига
100 млн сўмгача
ўтказмалар
комиссиясиз
амалга ошириш мумкин. Android смартфонларда эса NFC орқали контактсиз тўлов қилиш имконияти йўлга қўйилган.
⠀
Шунингдек, иловада харажатлар ва операциялар тарихини кўриш, картани блоклаш ва блокдан чиқариш, PIN-кодни ўзгартириш мумкин.
⠀
@bankmijoz

October 26, 13:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари
⠀
Бир қатор банклар томонидан бугунги кунда иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.
⠀
Қуйида уларнинг
фоиз ставкаси, бошланғич бадали, муддати ва максимал миқдори
билан танишингиз мумкин.
⠀
🏦
Халқ банки
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,5%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
#
2
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25–40%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
23–24%;
◦ миқдори – 1,2 млрд сўмгача.
🏦
Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20–25%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21%;
◦ миқдори – чекланмаган.
⠀
🏦
Трастбанк
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25–35%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21–21,5%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
🏦
БРБ
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,5–21,9%
(дастлабки 12 ойда 19,9%);
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
#
2
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
22,9–24%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 4,4 млрд сўм, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача.
🏦
Асакабанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
– 21,99%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
🏦
ЎзСҚБ
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 30%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21–24%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўм, ҳудудларда 800 млн сўмгача.
⠀
🏦
Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,5%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
#
2
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
22,5–23%;
◦ миқдори – 1,7 млрд сўмгача.
⠀
🏦
Octobank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
22%;
◦ миқдори – чекланмаган.
🏦
Ipak Yuli Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,9–23,9%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача.
⠀
🏦
Агробанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
21,99%;
◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача.
⠀
🏦
Poytaxt bank
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
22,5–24,5%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача.
⠀
🏦
Ziraat Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
23,5–25%;
◦ миқдори – 2 млрд сўмгача.
⠀
🏦
Алоқабанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача.
⠀
🏦
МКБанк
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24–26%;
◦ миқдори – 1,648 млрд сўмгача.
⠀
🏦
Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 28%;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
24,6%;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача.
⠀
🏦
Hamkorbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25%дан;
◦ фоиз ставкаси – йиллик
25–27%;
◦ миқдори – 1 млрд сўмгача.
⠀
📞
Қўшимча маълумот олиш учун
банкларнинг колл-марказларига
мурожаат қилиш тавсия этилади.
⠀
@bankmijoz

October 26, 06:14

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
⠀
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
1-I-сонли лицензия
берилди
.
⠀
Лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги
Қонуннинг 5¹-моддаси
да назарда тутилган
исломий молия операцияларини
қамраб олади.
⠀
@bankmijoz