
Bintu Sodiq
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун:
www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot
Қўл-оёқ тукларини олиш жоизми?
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Авваламбор қимматли вақтингизни аямай, саволларимизга жавоб бераётганингиздан жудаям хурсандмиз. Аллоҳ вақтингизга барака берсин! Саволим шуки, аёл киши қўл-оёқ тукларини олиши мумкинми? Юздаги холларни кетказиш-чи? Киприк ўстирадиган дорилардан фойдаланса бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Турмуш қурган аёлга қошдан бошқа тукларни олиш жоиз. Хол чиройни бузиб турган бўлса, турмушга салбий таъсир кўрсатса ёки турмуш қуришга тўсқинлик қилса, уни кетказиш мумкин. Киприк ўстирадиган дорилардан фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун:
savollar.muslimaat.uz
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилнинг 9 октябрдаги 5548-сонли тавсияси билан чоп этилган.
@BintuSodiq
ТАЪЗИЯ
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»
Ҳазратимизнинг чин мухлисларидан бири — у зотнинг илмий меросларини қалбан севиб, ҳаётида амалда намоён этган, ибратли умр соҳибаси
Ақидахон ҳожи онанинг вафот этгани
ҳақидаги хабарни эшитиб, қалбларимиз маҳзун бўлди.
У зот ҳаммага самимий, меҳрибон, очиқкўнгил ва беғубор инсон эдилар. Динимизга муҳаббат ва садоқат билан хизмат қилган бу фазилатли аёлнинг ҳаёти кўплар учун ибрат бўлиб қолди.
Одинахон Муҳаммад Содиқ ва “Peshqadamlar Karvoni” муассасаси жамоаси номидан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумани мағфират айлаб, жаннатнинг юқори даражалари билан мукофотласин. У зотни солиҳлар сафида ҳусни хотима билан ҳузурига олган бўлсин.
Яқинларига, аҳли оиласига ва барча севикли шогирдларига чиройли сабр ва таскин ато этсин.
«Улар ўзларига мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз”, дейдилар. Уларга Роббларидан салавот ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир.»
@BintuSodiq
Тарбияда қаттиққўллик керакми ёки юмшоқроқ бўлиш керакми? Фарзанд тарбиясида ҳақиқий олтин меъёр қаерда? Қатъийлик тарбия калитими? Юмшоқлик боланинг эрка бўлишига сабаб бўладими?
🔥
"СИР ЭМАС" семинаримизда бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!
🎙
Спикерлар:…
Тарбияда қаттиққўллик керакми ёки юмшоқроқ бўлиш керакми? Фарзанд тарбиясида ҳақиқий олтин меъёр қаерда? Қатъийлик тарбия калитими? Юмшоқлик боланинг эрка бўлишига сабаб бўладими?
🔥
"СИР ЭМАС" семинаримизда бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!
🎙
Спикерлар:…
ОТА-ОНА - НАҚҚОШ
Бола ота-она қўлидаги омонат. Унинг қалби турли нақш ва расмлардан холи. Қандай нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади.
Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, саодатли бўлади. Ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берган устозлар унинг савобига шерик бўлади. Агар ёмонликка ундалса, ҳалок бўлади.
✍️
Имом Ғаззолий
@BintuSodiq
Ҳамма нарсадан воқиф сунъий идрок ҳамда у ҳақида ҳеч нарса билмайдиган сиз. Бу ҳалол ўйин эмас.
👉
Видеони кўринг ва виртуал дунёнинг яширин сирларини очинг!
📽
"Ижтимоий Дилемма"
– бизларни замонавий дунёнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари билан таништиради.
#InternetParhez
@BintuSodiq
Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик керакми ёки юмшоқликми?
Қатъий бўлиш тарбия калитими?
Ёки аксинча, юмшоқлик болани эрка қилиб қўядими?
Бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!
🔥
«
Сир эмас
» семинарида сиз билан ана шу муҳим мавзуда суҳбатлашамиз.
🎙
Спикерлар:
• Камола Далимова — психоневролог, педиатр
• Фазилат Лутфуллаева — оила ишлари бўйича мутахассис
• Розалия Габдулҳакова — психолог, болалар тарбияси бўйича мутахассис
📅
Сана:
13 октябрь
🕑
Вақт:
13:30 — 16:00 (2,5 соат)
📍
Формат:
офлайн ва онлайн (онлайн видеоси 5 кун ичида тақдим этилади)
📞
Рўйхат учун:
+998 90 825 45 98
📲
Админ:
@bintusodiq_admin
@BintuSodiq
Bintu Sodiq
pinned a video