Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Bintu Sodiq

bintusodiq
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot
Subscribers
135 076
24 hours
-45
30 days
-1 337
Post views
25 727
ER
19,05%
Posts (30d)
61
Characters in post
397
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
September 10, 19:15
Media unavailable
2
Show in Telegram

📿
РАБИЪУЛ АВВАЛДА САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد»
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад»
📿
🤍
@BintuSodiq

September 10, 07:44
Media unavailable
10
Show in Telegram

“Пешқадамлар карвони” ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида aнглашув меморандуми имзоланди
🗓
10 сентябрь куни “Пешқадамлар карвони” муассасаси ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида илмий-маърифий ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Шу куни “Пешқадамлар карвони” вакиллари Марказга ташриф буюриб, унинг фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари, қўлёзма ва манбаларни ўрганиш йўналишлари билан танишдилар.
Учрашувда “Пешқадамлар карвони” муассасаси таъсисчиси Одинахон Муҳаммад Содиқ, муассаса ходимлари, Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди.
Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар. Улар қаторида қўшма илмий-маърифий лойиҳалар, илмий-амалий анжуман ва семинарлар ўтказиш, тажриба ва ахборот алмашиш, маърифий экскурсиялар ҳамда ўзаро келишув асосида медиа контентлар тайёрлаш бор.
Маълумот ўрнида, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази 2025 йил 21 апрелдаги Президент Фармони асосида ташкил этилган. Марказ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳи ҳудудида жойлашган.
Мазкур меморандум томонларнинг илмий-маърифий соҳадаги ҳамкорлигини амалий лойиҳалар ва қўшма тадбирлар орқали ривожлантиришга хизмат қилади.
Бухоро
@BintuSodiq

September 10, 07:44
Media unavailable
1
Show in Telegram


Пешқадамлар карвони

ва
Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази
ўртасида
aнглашув меморандуми имзоланди
@BintuSodiq

September 09, 23:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қалбларни хусуматдан асранг!
Агар бирор инсон билан хусуматга бориб қолсангиз, афв этиш ва кечиб юбориш сиз учун хусуматда бардавом бўлишдан яхшироқдир.
🔹
Чунки хусумат динни йўқотади, ақлни машғул қилади, қалб ва фикр хотиржамлигини ўлдиради, ётар жойларини тор қилади.
🔹
Афв этиш ва кечириб юбориш, гарчи соҳиби ҳуқуқи бузилган ва ютқазган бўлса-да, кўп ўлжага эга бўлади. Ушбу таъсирларнинг барчасидан халос бўлади. Эвазига роҳат, сакинат, фазл ва яхшилик берилади.
📚
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан
@BintuSodiq

September 09, 12:45
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ўзгалар учун лойга ботиш
Тадқиқотларга кўра, бировнинг муаммосини ҳал қилишда қатнашиш мияда дофамин ва окситоцин (бахт гормонлари) ишлаб чиқаришини кўпайтиради ва шахсий стрессни пасайтиради.
«Ким бир мўминнинг дунёвий ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади»
(Муслим ривояти). («Ҳадис ва Ҳаёт»)
Сиз учун кичик туюлган вақт ёки маблағ сарфи бошқа одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши ёки ўзгартириб юбориши мумкин.
🤍
📿
Мавлид ойига бағишланган янги лойиҳа — «Суннат фақат сўз эмас»
🌱
@BintuSodiq

September 08, 23:40
Media unavailable
6
Show in Telegram


Ҳар бир сукут — жимлик эмас
Инсоннинг асл кучи қачон сукут сақлашни билишидадир.
@BintuSodiq

September 07, 14:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

💰
Берилган нарсани арзимас сананг
!
👉
Чунки берилган нарсани кўп ҳисоблаш беҳуда ғурурга олиб боради.
🕯
Салафи солиҳлар демишлар: «Яхшилик уч нарса билан тугал бўлади: уни арзимас санаш, тез қилиш ва махфий сақлаш билан.
Тоат-ибодатни эгаси қанчалик арзимас ҳисобласа, ибодати Аллоҳ таолонинг ҳузурида шунчалик буюк бўлади. Маъсиятни эгаси қанчалик буюк санаса, гуноҳи Аллоҳ таолонинг ҳузурида шунчалик кичик бўлади».
🎙
Устоз Анвар Аҳмад
"Руҳий тарбия" китоби шарҳидан
@BintuSodiq

September 06, 22:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Таҳажжуд намозининг вақти қачон тугайди?
🌱
Савол:
Таҳажжуд намозини бомдодга 1 ─ 1,5 соат қолганда ўқиса ҳам бўладими? Кеч ҳисобланмайдими?
🌱
Жавоб:
Бўлади.

«Омина» журналидан олинди.
#Савол_жавоб
savollar.muslimaat.uz
@BintuSodiq

September 06, 14:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мустаҳкам оила қандай қурилади? |
«Рафиқим» 3-сон
🌸
Эр-хотин ўртасидаги меҳр, ҳурмат, вафо, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ривожланишига имкон бериш — оилавий бахт учун қанчалик муҳим?
Бугунги ажримларнинг сабаблари ва соғлом эр-хотин муносабатлари ҳақида самимий суҳбат.
Muslimaat.uz
нинг фахрий ходимаси Дилафруз Юсупова билан суҳбат.
#Рафиқим
#Rafiqim
🫶
@BintuSodiq

September 06, 13:59

🌱
Оила — фақат бирга яшаш эмас Бир-бирини тушуниш, қадрлаш, қўллаш ва ҳурмат қилиш… Эр-хотин муносабатлари, оилавий қадриятлар ва бугунги ажримлар сабаблари ҳақида muslimaat.uz канали ва сайтининг фахрий ходимаси Дилафруз Юсупова билан суҳбат. «Рафиқим»…