Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Bolalarni o’yinga chorlang

bolalarnioyingachorlang

Ushbu kanal MTT pedagog xodimlarining ish jarayonida ta’limiy-tarbiyaviy faoliyatni to’g’ri tashkil etishlari uchun ko’maklashadi.

Subscribers
9 830
Post views
11 194
ER
113,77%
Posts
3 981
October 14, 17:20

Бугун психолог, тил ўқитувчиси, мусиқа раҳбари, жисмонй тарбия йўриқчиси, дефектологларнинг иш режаларичи улар қандай ёзилади деган савол билан кўпчилик мурожаат қилди. Келинг тўғрисини айтайлик аввал бизда ТХТБ ларида Ташхис маркази бўлар эди. Марказда туман логопеди, туман психологи,туман шифокори штатлари бўлиб, улар ҳар бир мактаб ва МТТлардаги мутахассисларнинг фаолиятини ўрганар эдилар, тавсиялар беришар, режаларни тўғри тузилишига эътибор қаратишар эди. Бугунги кунда ҳар бир МТТ да ишлаётган мутахассис қаердан нима топса шуни болаларга ўтиб ётибди. МТТ раҳбарияти уларнинг фаолияти юзасидан тўлиқ билимга эга эмас, ёзган режасини тушунмайди.Раҳбар кўр-кўрона имзо қўйиб бераяпти. Бундан тил ўқитувчилари , жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари ҳам қолиб кетишмаган. "Илк қадам " давлат ўқув дастури асосида машғулот режаларини мослаштиринг дейилди. Мослаштириш дегани инглиз тилида "Менинг шаҳрим , менинг маҳаллам" мавзусини инглиз тилида тушунтиринг дегани эмас, ёки логопед айнан шу мавзудаги ҳикояни ёки матнни болаларга ўргатиши ёки ёдлатиши дегани эмас, психологнинг маҳалла ҳақидаги тушунчасини кенгайтириши дегани эмас, бвлки инглиз тили ўқитувчиси Сентябр ойидаги 4 хафта мавзусидан битта мавзуни яъни оила мавзусини танлаши мумкин ва уни бир хафтада эмас, балки ой давомида болаларга ўргатиши мумкин. Буви, бобо, ота-она, опа-сингил, ака -ука , амаки, холалар билан таништириш инглиз тилида . Богча мавзусида ўйинчоқлар мавзусини олиш мумкин. октябр ойида сабзавот ва меваларни олиш мумкин, ноябрда транспорт мавзусини олиш мумкин. Декабрда қиш, эртак қахрамонларини олиш мумкин ва ҳаказо. Вазирликнинг 128- сонли буйруғи билан ташкил этилган метод бирлашмаларда туман МТТ ларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар бирқарорга келиб режа тузиб олишлари ва уни бажарилишини метод бирлашма раҳбарлари назорат қилишлари лозим.

October 13, 16:32

323- буйруқни синчиклаб ўқиб чиқишингизни сўрайман. Чунки буйруқда берилган бир қатор маълумотлар бошқа хужжатларга тўғри келмаяпти.

October 13, 16:31

Ҳурматли тарбиячилар. 323- сонли буйруқда электрон режа ҳам бўлиши мумкин дейилган дейишингиз мумкин. Лекин тайёр режаларни кўпини кўраяпман. Айнан тирикчилик мақсадида шундай режаларни таклиф этаётган тадбиркорлар ҳам ўз ишларини кўрсатаяптилар. Мен мутахассис сифатида уларни барча ёш гуруҳларига бир шаблондаги режаларни тузиб бераётганликлари учун тавсия этмаяпман. Чунки тадбиркорлар бизнинг тарбияланувчиларимизнинг ёш хусусиятларини қаердан билишсин. Ундан кейин тарбиячи бўлиб, ўзимиз ўйинларни билмаймизку, улар бераётган ўйинларни қаердан топасиз. Рессурсларни қаердан оласиз. Шунинг учун ўзингиз ёзангиз қўл остингиздаги рессурсларга қарайсиз. Имкониятларингизни чамалайсиз. Ва энг асосийси ўзингиз ёзган нарсани биров келса тушунтириб бера оласиз. Асосингиз бор бўлади.

October 13, 16:19

5 йилгача иш стажига эга бўлган тарбиячилар машғулот конспектини тўлиқ ёзадилар. Яъни мақсади, керакли жиҳози, 3та қисмни ҳам очиб ёзадилар. Берадиган саволларигача ёзадилар. Фақатгина болаларнинг жавобларини олдиндан ёзиб қўймайдилар. Чунки биз билмаймиз болалар бизнинг саволимизга жавоб берадиларми ёки йўқ. Шу сабабли конспектда болалар жавоби : деб очиқ қолдирамиз.

October 13, 16:16

Конспект эмас, тезис ёзасиз 5 йиллик стажга эга бўлсангиз. Тезис эса болаларга бермоқчи бўлган билимларингизни мавзуси ва уларни қандай усул билан болаларга етказмоқчисиз. машғулотни кириш қисмида нималарга эътибор қаратасиз, асосий қисмда янги билим беришда қандай методлардан фойдаланасиз ва якуний қисмда бугун берган янги билимингизни қандай таълимий ўйинлар билан мустаҳкамлайсиз. Шу тариқа тезис ёзасиз.

October 13, 16:13

Ассалому алайкум устоз яхшимисиз устоз тарбиячилар конспект езиш керакми? ва у кандай шакилда езилиши керак тезис шаклидами еки мавзуни еритибми ? Нечи йил стажга эга тарбиячилар конспект езмаса булади жавоб учун олдиндан рахмат

September 26, 07:49

1 ўқув йили учун

September 26, 07:44

September 26, 07:44

2 та мавзули назорат олинг, 2 та қиёсий олинг.

September 26, 07:44

Ассалому алейкум
Саволим бор эди
Мтт да 13 гурух мавжуд .шулардан 2таси кичик 2 урта 4 та катта 5 тайерлов
Хар ойга назорат(киёсий фронтал мавзули) ни кандай булсам б.ди