
Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali
Boysun Jome Masjidi Imomi Choriyev Zarif domla
#muftiy_minbari
Маҳр куёвнинг бурчи
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
#Мутолаа
#Аудиолар
⭐️
Баъзиларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айблов қўйишининг умумий сабаблари
🗒
Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗
Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган
🔊
Матнни Тошкент ислом институти талабаси
Эркин Носиров
ўқиди
📱
t.me/oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#xabar
#mufti_sovrini
🗣
“МУФТИЙ СОВРИНИ – 2025” МУСОБАҚАСИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ
⏺
Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.
✅
Ушбу муносабат билан бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Le Grande Plaza” меҳмонхонасида мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, ҳудудий вакиллар, жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
💬
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров, таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда аҳамияти катта эканини таъкидлади. Шунингдек, диний соҳа ходимлари барча жабҳалар қатори спорт соҳасида ҳам фаоллик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини эътироф этди.
🤔
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги ҳудудий вакилликларнинг жамоалари қуйидаги тартибда ўзаро беллашади:
⏺
1-ўйин:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ва
“Шамсуддинхон Бобохонов”
нашриёти жамоаси;
⏺
2-ўйин:
Наманган вилояти
ва
Қашқадарё вилояти
жамоалари;
⏺
3-ўйин:
Хоразм вилояти
ва
Сурхондарё вилояти
жамоалари;
⏺
4-ўйин:
Андижон вилояти
ва
Сирдарё вилояти
жамоалари;
⏺
5-ўйин:
Фарғона
вилояти
ва
Самарқанд
вилояти
жамоалари;
⏺
6-ўйин:
Тошкент шаҳар
ва
Навоий вилояти
жамоалари;
⏺
7-ўйин:
Тошкент вилояти
ва
Бухоро
вилояти
жамоалари;
⏺
8-ўйин:
Қорақалпоғистон Республикаси ва
Жиззах вилояти
жамоалари.
❗️
Маълумот ўрнида
беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий, 4 нафар заҳирадаги ўйинчи ҳамда 1 нафар мураббийдан ташкил топади. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида бўлиб ўтади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Бойсунда 24 - октябрга қадар намоз вақтлари:
Саҳарлик: 05:30 гача.
Қуёш чиқиши: 06:45
Бомдод 06 :10
Пешин 13 :00
Аср 16 :15
Шом. 17 :55
Хуфтон 19 :20
Нафл намозлар вақти:
03:10 Таҳажжуд
07:10 Ишроқ
09:50 Зуҳо
18:10 Аввобийн (туҳфайи росул)
Телеграм каналимизга обуна бўлинг:
@boysunmasjid
@yangimasjid
(савол-жавоб учун)
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔
Қиз фарзандимни ўқитмоқчи эдим. Бир танишим “Қиз бола ўқиб нима қилади? Аёл кишининг вазифаси уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан банд бўлиши керак”, деди. Шу тўғрими?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
#Видео
#омонат
📹
Мижозларнинг қолиб кетган пулларини нима қилиш керак?
🎙
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar
ЕНГ ШИМАРИЛГАН ҲОЛДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓
1897-САВОЛ: Енгни шимарган ҳолда намоз ўқиш макруҳми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, енгни шимариб намоз ўқиш макруҳ саналади. Бу ҳолат намознинг одобларига ва хушусига зиддир. Мўътабар фиҳқий манбаларда намозга киришдан олдин енг шимариш худди намоз ичида енгил ҳаракат билан енг шимариш каби макруҳлиги баён қилинган.
Макруҳ бўлган шимаришлик миқдорини айрим фақиҳлар тирсаккачча бўлишини таъкидлаб, ундан пастроққача шимарилганнинг зарари йўқ дейишган. Шунингдек, бир одам енгларини шимариб, таҳорат олиб, енгини тушурмай, шу ҳолатда намозга кирса ҳам макруҳ бўлади, деганлар.
Демак, намозхон намозга киришдан аввал либосини тартибга солиб олиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar
Инсон қандай ўлса, ўша ҳолатда тирилади
Бир юртда ака-ука яшарди. Ака ибодатда, ука эса тўғри йўлдан озган эди. Бир куни ака умрининг ибодатда ўтказган йиллари ҳақида ўйлаб ўтириб, қилган тоат ибодатлари кўзига кўпдай кўриниб кетди. Шайтон васваса қилиб, хаёлига гуноҳ ишлар қилиш келди. Ўзича: «Укамнинг олдига бориб, нафсу ҳаво лаззатларига бироз шерик бўламан. Кейин тавба қилиб, қолган умримни яна Аллоҳга ибодатда ўтказарман», деб ўйлади. У шу ниятда укасининг уйига қараб йўлга тушди. Укаси эса: «Гуноҳлар қилиб, умримни беҳуда совурдим. Акам жаннатга киради, мен эса дўзахга. Аллоҳга қасамки, энди тавба қиламан. Акамнинг олдига бориб, қолган умримни ибодатда ўтказаман. Шояд, Аллоҳ мени мағфират қилса», деди. У тавба қилиш ниятида акасининг уйига отланди. Йўлда иккиси ҳам вафот этди. Қиёмат куни ака гуноҳ қилиш ниятида, йўлдан озган ука эса тавба қилиш ниятида тирилади.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@mehrob_uz
#muftiy_minbari
Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
Никоҳни рукни бузилса нима булади
14644-савол
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Бир киши никоҳ ўқиганда куёв-келиндан сўраганда мозий сийғаси билан сўрамасдан «Розимисан?» деб аввал йигитдан, кейин қиздан сўраган. Иккаласи ҳам «Розиман», деб жавоб берган. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади.
«Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўладиган нарсадир.
Мисол учун, бир эркак аёл кишига: «Менга хотин бўлишга розимисан?» деса, «ийжоб» бўлади.
Аёл унга: «Розиман», деб жавоб берса, «қабул» бўлади.
Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб-қабул» бўлиши мумкин.
Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади.
Ийжоб ва қабулда ишлатилган иборалар абадийликни ифода қилиши шарт.
Вақтинчаликни ифода қилса, бўлмайди. Вақтини тайин қилиб, «Фалон ойга, фалон йилга никоҳландик», дейилса, никоҳ ботил бўлади. Шунинг учун ҳам муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром бўлади.
Уларнинг лафзи «завважту» – «никоҳланишга рози бўлдим» ва «тазавважту» – «никоҳландим» каби ўтган замон феъли ёки «заввижний» – «менга никоҳлан», деганда «никоҳладим», дейиш каби буйруқ ва ўтган замон феъли ила ифода этилади.
Ёки бир тараф никоҳ рағбатини билдирганда иккинчи тараф: «Қабул қилдим», деса ҳам бўлади.
Икки тараф бунинг маъносини билмасалар ҳам, барибир.
Умуман, арабчани билмайдиган одамлар ийжоб ва қабул лафзларини ўз тилларида ифода қилишлари мумкин.
Никоҳ ақди никоҳ, уйланиш ва бир нарсани ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатиш учун ишлатиладиган лафзлар ила тўғри бўлади.
Никоҳ ва уйланиш маънолари Қуръонда келганлиги учун мазкур икки лафзни ишлатиш афзалдир. Аммо «мулк», «ҳиба», «садақа» каби ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатувчи сўзлар турли сабабларга кўра ишлатилиб қолса ҳам никоҳ дуруст бўлаверади.
Одатда «никоҳ» ва «уйланиш» лафзларининг ишлатилиши ҳаммага маълум ва машҳур.
Ақд пайтида мулк қилиб беришни англатмайдиган «ижара», «ҳузурланиш», «гаров» каби сўзлар билан ақди никоҳ собит бўлмаслигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
Икковлари бир-бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб, биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир.
Келин-куёв бир-бирларининг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини эшитмоқлари шарт. Чунки овози эшитилмаган шахс ғойиб шахс билан баробардир.
Шунингдек, куёв-келиннинг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини ҳозир бўлган гувоҳлар ҳам эшитишлари шарт.
Ушбу саволдаги ҳолатга келсак, ният мозий сийғада бўлгани учун никоҳ дуруст бўлади.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
©️
@savollarislomuz
✅
Манба
➡️
Каналга уланиш