
Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali
Насиҳат қилгани келгандик, Ўзимиз насиҳат олдик
Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди:
— Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг, — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий:
— Қандай дардинг бор? Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг, сенга ёрдам беришим мумкин, — деди.
У одам:
— Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди, йиғлайди. Намоз ўқийди, йиғлайди. Ҳадис ўқийди, йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга:
— Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз:
— Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди.
Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.
"Ҳикматли сўзлар" китобидан.
#xabar
#yagona_olimpiada
📢
“Ягона олимпиада – 2026” ғолиби олий диний таълимга имтиҳонсиз кирадиган бўлди
🗣
Бугун,
29 апрель куни “Ягона олимпиада – 2026” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Термизий номидаги ислом институтида бўлиб ўтди.
Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлга киритган талабалар иштирок этди.
📒
Танловда иштирокчилар
араб тили, фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича билим ва малакаларини синовдан ўтказди.
Мазкур жараёнларини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
✅
Қизғин кечган баҳслардан сўнг якуний натижалар қуйидагича бўлди:
🥇
I-ўринни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Илҳом
Бахтиёров қўлга киритди.
🎁
Ғолиб талаба “Вақф” фонди гранти асосида олий диний таълим муассасасига имтиҳонсиз ўқишга кириш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, у Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва 10 миллион сўмлик пул мукофотини қўлга киритди
.
🥈
II-ўрин “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муасcасаси талабаси Муҳаммадюсуф Абдувоҳидовга насиб этди.
🎁
Иккинчи ўрин соҳиби олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл олиш имтиёзини қўлга киритди. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва 7 миллион сўмлик пул мукофоти берилди;
🥉
III-ўринга “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Отабек Юсупов муносиб деб топилди.
🎁
Талабага олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл олиш имтиёзи ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва 5 миллион сўмлик пул мукофоти берилди.
🎁
Танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
🤲
Аллоҳ таоло олимпиада ғолибларига имтиёз ва совринларни муборак қилсин, илм мусобақаларининг бардавом бўлишини насиб айласин!
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#musobaqa
📢
ЭНГ ЯХШИ АРАБ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🗣
Бугун, 28 апрель куни Сурхондарёдаги Имом Термизий мадрасасида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов,
Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи
Ҳусанбой Қирғизов,
вилоят ҳокими ўринбосари
Абдурасул Абдураҳмонов
,
вилоят бош имом-хатиби
Расулжон домла Абдуллаев,
шунингдек, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди.
💬
Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро баҳслашди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
✅
Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:
🥇
1-ўринни "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний"
ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Караматдин домла Нажиматдинов
эгаллади. У 1-даражали диплом,
“Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор
билан мукофотланди.
🥈
2-ўрин
соҳиби бўлган
Тошкент ислом институти
ўқитувчиси
Комилхон домла Боқиев
2-даражали диплом,
“Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор
билан тақдирланди.
🥉
3-ўринга
сазовор бўлган
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси
ўқитувчиси
Аъзам домла Саминовга
эса 3-даражали диплом ва
замонавий музлатгич
тақдим этилди.
🏅
Шунингдек,
"Хадичаи Кубро" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Моҳира Нигматова
танловнинг
фаол иштирокчиси
деб топилиб, диплом ва смарт телевизор билан тақдирланди.
🎁
Қолган иштирокчиларга ҳам фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ҳадялар берилди.
🌙
Маълумот ўрнида,
ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#haj2026
📢
РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!
🇺🇿
🛫
Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади.
18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
🇺🇿
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди
– Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
🗣
Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
✅
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:
🔎
– зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;
🆔
– бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;
💬
– зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
🤝
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
📕
– “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒
– сумка
🦺
– нимча
🤩
– термос
☂️
– соябон
👍
– сим-карта
⚡
– қувватлагич.
💬
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
⚡️
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида
Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#musobaqa
📢
ЭНГ ЯХШИ АРАБ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🗣
Бугун, 28 апрель куни Сурхондарёдаги Имом Термизий мадрасасида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов,
Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи
Ҳусанбой Қирғизов,
вилоят ҳокими ўринбосари
Абдурасул Абдураҳмонов
,
вилоят бош имом-хатиби
Расулжон домла Абдуллаев,
шунингдек, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди.
💬
Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро баҳслашди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
✅
Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:
🥇
1-ўринни "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний"
ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Караматдин домла Нажиматдинов
эгаллади. У 1-даражали диплом,
“Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор
билан мукофотланди.
🥈
2-ўрин
соҳиби бўлган
Тошкент ислом институти
ўқитувчиси
Комилхон домла Боқиев
2-даражали диплом,
“Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор
билан тақдирланди.
🥉
3-ўринга
сазовор бўлган
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси
ўқитувчиси
Аъзам домла Саминовга
эса 3-даражали диплом ва
замонавий музлатгич
тақдим этилди.
🏅
Шунингдек,
"Хадичаи Кубро" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Моҳира Нигматова
танловнинг
фаол иштирокчиси
деб топилиб, диплом ва смарт телевизор билан тақдирланди.
🎁
Қолган иштирокчиларга ҳам фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ҳадялар берилди.
🌙
Маълумот ўрнида,
ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Мўжиза
⚡️
TELEGRAM_YULDUZLARI
- ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
#Muslim_podcast
📱
🗣
HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali
pinned «
Бойсунда 01 - майга қадар намоз вақтлари: Саҳарлик тугаш вақти: 04:10 Қуёш чиқиши: 05:30 Бомдод 04 :50 Пешин 13 :00 Аср 17 :50 Шом. 19 :30 Хуфтон 21 :00 Нафл намозлар вақти: 01:55 Таҳажжуд 05:55 Ишроқ 08:35 Зуҳо…
»
Бойсунда 01 - майга қадар намоз вақтлари:
Саҳарлик тугаш вақти: 04:10
Қуёш чиқиши: 05:30
Бомдод 04 :50
Пешин 13 :00
Аср 17 :50
Шом. 19 :30
Хуфтон 21 :00
Нафл намозлар вақти:
01:55 Таҳажжуд
05:55 Ишроқ
08:35 Зуҳо
19:40 Аввобийн (туҳфайи росул)
Телеграм каналимизга обуна бўлинг:
@boysunmasjid
@yangimasjid
(савол-жавоб учун)